Хоразм воҳаси ҳудудининг литологик-геоморфологик тузилиши жуда мураккаб ва ўзига хос гидрогеологик шароит ва тупроқ қатлами ташкил этади. Тупроқ қатламига ва рельефига кўра бир қанча геоморфологик туманга бўлинади.
Хоразм воҳасидаги суғориладиган майдонларнинг ер тузилиши пасттекисликли бўлиб, умумий нишаблигии жуда кичик. Унинг асосий йўналиши жанубий-шарқдан шимолий-ғарбга қараб йўналган.
Геоморфологик шароити қадимий Дарёлиқ, Довдан дарёлари дарё водийсидан иборат бўлган, ҳозирги Амударё бўйларидаги кўл олди, сахро минтақаларидаги ерлардан иборат.
Геологик жиҳатдан ҳудуд литологик тузилиши қалин қатламли тўртламчи даврда пайдо бўлган, учламчи давр ётқизиқлари устида жойлашган тоғ жинсларидан иборат бўлиб, улар ёйсимон шаклда Амударё сувлари фаолияти натижасида тўлдирилган аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган.
Литологик-геоморфологик жиҳатидан Хоразм воҳаси қуйидаги туманларга бўлинади:
-Довдан кўли қатламлари, кўпинча оғир соз тупроқдан ташкил топган ва кўл гили туридаги қумоқ ва қумлардан иборат; қатламнинг қалинлиги 8,0 метрдан ошмайди;
-Довдан ўзани қатламлари бўлиб, аллювиал қатлам чўкиндиларидан иборат, кўпинча қумлар чўкиндисидан ташкил топган ва соғ тупроқ -лойсимон - қумоқ қатламли жинслар билан қопланган, 1,0 - 1,5 метр қалинликдадир.
-Дарёлиқнинг кўл ва ўзан қатламлари, лойсимон (чапқирғоқ қисми), Довдан кўли чўкиндиларидан иборат бўлиб, Дарёлиқнинг созтупроқ – қумоқ аллювиал чўкиндиси билан қопланган, 8,5 метрдан пастда эса қум чўкиндилари жойлашган;
-Дарёлиқнинг ўнг қирғоғи эса созтупроқли-қумоқли аллювиал ётқизиқлардан тузилган бўлиб, аллювиал қатламнинг умумий қалинлиги 15-25 метрни ташкил этади.
-Дарёлиқнинг ўзан чўкиндилари, созтупроқли-қумоқли чўкиндилари қатламидан ташкил топган ва 1,5 метрдан иборат бўлиб, қумлик чўкиндилари устида шаклланган.
-Ҳозирги Амударёнинг ўзани чўкиндилари аллювиал чўкиндилари созтупроқ, лой ва қумлардан иборат бўлиб, енгил механиқ таркибга эга (енгил созтупроқ, қумоқ); Ушбу қатламларнинг қалинлиги Амударё ўзани бўйлаб 8,5 метрни ташкил этади.
-Тошсоқа текисликлари ва Заунгуз ариқлари асосан қумлар: плиоцен, турли қумлар ва шағалларининг қумли қатламлари, мергелли лойлар каби жинслардан ташкил топган бўлиб, уларнинг қумли чўкиндилари кучли оҳакли созтупроқлар билан қоплангандир. Заунгуз қумоқли, лойли, қумли жинслардан иборат, Заунгуз жинсларининг қатламлари билан қопланган.
Тарихий геологик ҳолатларга ва замонавий геодинамик жараёнларнинг натижаларига боғлиқ ҳолда Қорақолпоғистан ҳудудигача қуйидаги геоморфологик туманларга бўлинади; ички пасттоғли, пасттекисликли проаллювиал тоғ ости, платолар, кўхна аллювиал текисликлар, замонавий дарё дельталари, водийси, қумли аккумуляциялар, сув юзалари ва котловиналар. Кўрсатиб ўтилган геоморфологик туманлар ичида кўҳна аллювиал текисликлар ва замонавий дарё делталари ва водийси энг катта аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда суғорма деҳқончилик илгаридан ривожланган ва ривожланиши кўзда тутилгандир.
Кўҳна аллювиал текисликлар (устки тўртламчи чоракда) - бу Қорақолпоғистоннинг жанубий зона (минтақа) си бўлиб, Туямуйин тиғизлиғидан бошланиб (Ахчадарё йўлаги) - Султануизтоғ шарқий тоғлари, ундан Амударё дельталаридан ўтиб, умумий майдони 16,35 минг м2 ни ташкил этади. Хоразм вилояти гидромелиоратив экспедициси маълумотига кўра аллювиалнинг қалинлиги тахминан 25 метргача етади.
Замонавий дарё дельталари ва водийси (кечки тўртламчи чоракда) денгиз сатҳидан 55-110 метр абсолют баландликда қарийб 145,21 минг м2 ни ва қиялиги шимолдан шимолий-шарққа қараб 0,0001-0,0002 ни ташкил этади.
Юқорида келтирилганларнинг барчаси шу худудларда ҳосил бўлган тупроқлар учун бошланғич маълумотлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |