Тажриба далаларининг репрезентативлиги (мослиги)
Танлаб олинган тажриба даланинг табиий ва ишлаб чиқариш шароитларига яқин бўлиши В.В.Шабанов [140], услуби бўйича таҳлил қилинган ва текширилган. Тажриба даласини тиникликка мақбуллаштириш учун бу услуб бўйича иккала табиий тизимни миқдорий ва сифатли тавсифномалари бир-бирига мос тушиши: микро-худуд ва микро-майдондан тажриба далаларида ўзининг асосий белгилари билан характерланади.
Ҳар-бир белги учун уларни чегаравий ўзгариш статистик тавсифномаси ва тасодифи арифметик катталиклари аниқланади: Х1, Х2, Хп. ўртача квадратик ўзгариши қуйидаги формула ёрдамида аниқланади (2.6.1).
n -белгиларни умумий ўлчаш киймати.
Бу вазифа Пуассоннинг статистик қонуни асосида амалга оширилади.
Тасодифий қиймат Х кўрсатилган қонун бўйича Х1 кўрсаткичларига тақсимланган, тақсимот зичлиги қуйидаги катталикка бўйсунади (2.6.2)
f (x) = 1 1
(F m2 )
(2.6.2)
ёки (2.6.3)
f ( x) =
b 2 n
1 exp
2 b2
x m2
(2.6.3)
b2 2 b2
Эхтимоллар назариясига асосан бир-бирига мос белгиларни Вентцель формуласи ёрдамида аниқланади (2.6.4)
( ) = Ф * ( ) Ф * ( )
(2.6.4)
b b
бу ерда: - белгини куйи чегаравий кисми;
b-солиштирилаётган объектни ўртача квадратик ўзгариши;
-белгини юқори чегаравий кисми;
-солиштирилаётган объектни ўртача квадрат ўзгариши; Ф-назарияни интеграл эхтимоли.
Белгини ўзгариш диапазони қуйидаги катталик билан аниқланади (2.6.5).
= + 3·b, = x-3·b (2.6.5)
Объектга таъллуқли ҳамма белгиларни шартли эталон бўйича қуйидаги формула билан аниқланади (2.6.6).
= m m (1 P )
(2.6.6)
П Pk 1 П n
i =1 k =1
бу ерда: m - белгилар сони;
к - биринчи тартибли белги рақами; n - иккинчи тартибли белги рақами.
(2.6.6) формуладан кўринадики табиий шароитларга қараб объект белгилари муҳимлик даражаси белгилари бўйича биринчи ва иккинчи тартибларга бўлинади.
Ҳамма шароитлар бўлганда бирор тартибдаги белгини унчалик аҳамиятга эга бўлмаган катталиги мос келмаса бу иккинчи объектга умуман мос тушмаганлигини белгилайди.
Шунинг учун кутилган натижани олиш, юқоридаги математик катталиклар бўйича модел тузилиб иккала объект бир-бирига мослаштирилади.
Агар 1-чи тартибли белгига: тупроқни ҳажм оғирлиги, сув ўтказувчанлиги, механик таркиби, чиринди миқдори, ғоваклиги ва дала нам сиғими, ерни нишаблиги, яъни тупроқни асосий хоссаларини белгиловчи факторлар кирса, 2-чи тартибли белгига: ғўзанинг кўчати қалинлиги, ўғит бериш миқдори ва тупроқнинг кимёвий таркиби киради.
Агарда бу ҳамма юқоридаги белгиларни қуйидагича белгиласак: Р1 - ДНС, Р2 - ҳажм оғирлиги, Р3 - сув ўтказувчанлиги, Р4 - механик таркиби, Р5-унумдор қатламдаги чиринди миқдори, Р6 - агрокимёвий таркиби, Р7 - кўчат қалинлиги, Р8 - минерал ўғит миқдори, Р9 - тупроқ химик таркиби, Р10 - тупроқнинг ғоваклиги. Иккала тартибдаги белгиларни қўшилиш схемаси қуйида келтирилган (2.6.1-расм).
P=P1·P2·P3·P4·P5·P6·[1-(1-P7)·(1-P8)·(1-P9)·(1-P10)] (2.6.7)
2.6.1-расм. Тажриба далалари ерларидаги белги кўрсаткичларини бир-бирига боғланиш схемаси.
Суғориш массиви ва тажриба даласи маълумоти буйича 2.6.7 формула билан ҳисобланганда р = 0,567 тенглиги аниқланди.
Танланган тажриба далаларинининг Хоразм вохасидаги суғориладиган ерларга мослиги 56,7 фоизни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |