Тупроқнинг иккиламчи шўрланиши кўпинча сизот сувларнинг сатҳи ва минерализациясига боғлиқ.
Сизот сувлари режимининг шаклланиши турли омилларга билан белгиланади. Яъни суғориладиган майдоннинг юзаси ва тузилиши (типографияси), литологик қирқими, гидрогеологик ва геологик шароитлари, суғориш ишларининг олиб борилиши ва инсон фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади.
Хоразм вилоятининг суғориладиган майдонида ер ости сувлари режими тўғридан-тўғри Амударёдан сув оладиган суғориш тизимларининг ишлаш тартиби, суғориш ва шўр ювиш меъёрларига боғлиқ.
Тажриба даласидаги сизот сувларининг тажриба йиллари бўйича ўртача ўзгариш динамикаси қуйидаги 4.4.2.1-расмда келтирилган.
Ғўза даласида ўсув даврида сизот сувлари сатҳининг ўзгариши ўртача тажриба йиллари бўйича вегетация даври бошида: 153-164 см. вегетация даври охирига келиб: 139-160 см. ни ташкил қилди. Суғориш ишларини амалга ошириш натижасида сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши барча тажриба ва вариантларда кузатилди. Сизот сувларининг кўтарилиши асосан ён томондаги хўжаликларда қишлоқ хўжалик экинлари юқори меъёрлар билан суғорилиши ва суғориш тармоқларидаги фильтрация сувлари билан боғлиқ бўлди. Тажриба далаларида мақбул суғориш тартибини таъминлаган 3- вариантда вегетация даврида сизот сувларининг сатҳининг йиллар бўйича ўзгариши 139-175 см.(1 тажриба), 132-179 см. (2 тажриба) ва
124-173 (3 тажриба) см. бўлди.
|
|
4.4.2.1-расм.
|
Сизот
|
сувлари
|
сатҳининг
|
тажриба
|
далалари
|
(вариантлар)
|
бўйича
|
ўзгариши
|
(ВБ-вегетация боши, ВО-вегетация охири)
Тадқиқот ишларини олиб боришда, яъни ўсув даврида юқори миқдорда суғориш нормаси хар гектарига 1000-1300 м3 берилган вариантларда (1 вариант) сизот сувлари сатҳи 10-13 см. оралиғида кўтарилди. Фаол қатламнинг намлик дефицити бўйича суғориш меъёри берилган вариантларда сизот сувлари сатҳи деярли ўзгармади, намликнинг дефицитини 30 фоизга оширилган суғориш меъёри билан суғорилган 4 вариантда сизот сувлари сатҳи 2-4 см. га кўтарилди.
Тажриба далаларида сизот сувларининг минерализацияси вегетация даври бошида асосан 2,0-2,5 г/л бўлди. Вегетация охирига бориб бу кўрсатгичлар кам ўзгарди: катта суғориш меъёрлари билан суғорилган вариантларда (1-вариант) 2,7-3,0 г/л, ўзгариб турди, фаол қатламнинг намлик дефицити бўйича суғориш меъёри билан суғорилган вариантларда сизот сувларининг минерализация даражаси 2,3-2,5 г/л бўлиб, сизот сувларига суғориш сувлари билан бирга, тупроқдаги мавжуд бўлган сувда эрувчан тузлар ҳам келиб қўшилиши кузатилди.
Умуман олганда тажриба далаларида, вегетация бошида сизот сувлари Приклонский В.А. классификацияси бўйича кучсиз минераллашган сув тоифасига мансуб бўлиб, вегетация охирига бориб, унинг концентрацияси ошишига қарамай кучсиз минераллашган даражаси доирасида қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |