Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019


Ғўзани турли суғориш тартибларининг тупроқ шўрланишига таъсири



Download 1,23 Mb.
bet25/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Ғўзани турли суғориш тартибларининг тупроқ шўрланишига таъсири


Хоразм вилояти шароитида суғориш тартиби тупроқнинг шўрланишига боғлиқлиқ бўлиб, ғўзани тўғри суғоришни амалга ошириш учун тупроқ ва гидрогеологик шароитларни ҳисобга олиш зарур.
Кўпчилик олимлар шўрланган майдонларни суғоришда тупроқнинг суғориш олди намлигини ЧДНС га нисбатан юқори ушлаб туриш, катта суғориш меъёрлари билан суғориш кераклигини таъкидлашган. Аммо экинга керагидан ортиқча сув бериш, катта миқдорда экинни суғориш, суғориладиган майдоннинг мелиоратив холатига салбий таъсир қилади. Кўпчилик олимлар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида таъкидлашича, шўрланган майдонга суғориш меъёрини ҳисобий қатламдаги етишмайдиган намликдан ортиқча берилиши ҳисобий қатламдаги тузни ювиши орқали камайишига хизмат қилади ва шўрланишни камайтиради. Аммо ҳисобий қатламдаги сув-ҳаво-озуқа тартиботини бузилишига олиб келади, оқибатда мавсумий суғориш меъёри ошади, бу охир оқибат сувларининг сизилиши ва сизот сувларининг кўтарилишига сабаб бўлади.
Рахимбаев Ф.М., Беспалов Н.Ф., Хамидов М.Х. ва бошқалар, шўрланаган тупроқларда, суғориш олди тупроқ намлигини 70-80-60% ЧДНСга нисбатан ушлаб туриш, жумладан кўсак шаклланиш даврида кўпроқ миқдорда тез - тез сув бериш орқали тупроқдаги туз эритмаси суюлтиришни тавсия қилишган.
Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг маълумотларига қараганда кучсиз шўрланган ерларда шўрланмаган ерга нисбатан ғўза
ҳосилдорлиги 15-20, ўртача шўрланганда 30-35 ва кучли шўрланганда 70-80 фоизга камаяди.
Ғўза билан банд бўлган тажриба далаларидаги ўртача уч йиллик бўйича тупроқда эрувчи тузлар бўйича олинган маълумотлар, яъни тупроқдаги туз миқдорининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар 4.4.3.1-жадвалда баён этилган.
4.4.3.1-жадвал Тажриба далалари тупроғининг туз режимини ўзгариши, % (0-100 см)

Тажриба даласи



Вариантлар

Вегетация бошида

Вегетация охирида

Мавсумий туз
тўпланиш коэффициенти

хлор
иони

қуруқ
қолдиқ

хлор
иони

қуруқ
қолдиқ

хлор
иони

қуруқ
қолдиқ

2011-2013 йй

1


1

0,009

0,274

0,0124

0,3620

1,37

1,32

2

0,009

0,274

0,0120

0,3543

1,33

1,29

3

0,009

0,274

0,0117

0,3458

1,30

1,26

4

0,009

0,274

0,0121

0,3528

1,34

1,28

2


1

0,011

0,295

0,0162

0,3926

1,47

1,33

2

0,011

0,295

0,0157

0,3779

1,43

1,28

3

0,011

0,295

0,0155

0,3749

1,41

1,27

4

0,011

0,295

0,0159

0,3826

1,45

1,29

3


1

0,012

0,356

0,0190

0,5219

1,58

1,47

2

0,012

0,356

0,0193

0,5167

1,61

1,45

3

0,012

0,356

0,0175

0,4706

1,46

1,32

4

0,012

0,356

0,0182

0,5040

1,52

1,42

Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал, механик таркиби бўйича енгил қумоқ тупроқлари шароитида (1-тажриба) ғўза экилган тажриба даласида, тупроқнинг шўрланиши 1-назорат вариантининг 0-100 см.ли фаол қатламида вегетация бошида тупроқ оғирлигига нисбатан хлор-иони миқдори 0,009 фоизни ва вегетация охирига бориб 0,0124 фоизни ташкил қилди. Шу қатламда вегетация бошида қуруқ қолдиқ 0,274 фоизни ва вегетация охирида 0,362 фоизни ташкил қилди.


Мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,37 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,32 ни ташкил қилди.

  1. вариантда тупроқнинг фаол қатламида вегетация бошида тупроқ оғирлигига нисбатан хлор-иони миқдори 0,009 фоизни ва вегетация охирига бориб 0,012 фоизни ташкил қилди. 0-100 см қатламда вегетация бошида қуруқ қолдиқ 0,274 фоизни ва вегетация охирида 0,3543 фоизни ташкил қилди. Мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,33 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,29 ни ташкил қилди.

  2. вариантда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 0,009 %, 0,0117, 0,274 %, 0,3458 %, 1,30 ва 1,26 га, хамда 4-вариантда мос равишда

0,009 %, 0,0121 %, 0,274 %, 0,3528 %, 1,34 ва 1,28 га тенг бўлди.
Хоразм вилоятининг ўтлоқи - аллювиал, механик таркиби бўйича ўрта қумоқ тупроқлари шароитида (2-тажриба) ғўза экилган тажриба даласида, тупроқнинг шўрланиши 1-назорат вариантининг фаол қатлами (0-100 см) да вегетация бошида тупроқ оғирлигига нисбатан хлор-иони миқдори 0,011 фоизни ва вегетация охирига бориб 0,0162 фоизни ташкил қилди. Шу қатламда вегетация бошида қуруқ қолдиқ 0,295 фоизни ва вегетация охирида 0,3926 фоизни ташкил қилди. Мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,47 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,33 ни ташкил қилди.

  1. вариантда тупроқнинг фаол қатламида вегетация бошида тупроқ оғирлигига нисбатан хлор-иони миқдори 0,011 фоизни ва вегетация охирига бориб 0,0157 фоизни ташкил қилди. 0-100 см қатламда вегетация бошида қуруқ қолдиқ 0,295 фоизни ва вегетация охирида 0,3779 фоизни ташкил қилди. Мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,43 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,28 ни ташкил қилди.

  2. вариантда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 0,011 %, 0,0155

%, 0,295 %, 0,3749 %, 1,41 ва 1,27 га, хамда 4-вариантда мос
равишда 0,011 %, 0,0159 %, 0,295 %, 0,3826 %, 1,45 ва 1,47 га тенг
бўлди.
Хоразм вилоятининг ўтлоқи-аллювиал, механик таркиби бўйича оғир қумоқ тупроқлари шароитида (3-тажриба) ғўза экилган тажриба
даласида, тупроқнинг шўрланиши 1-назорат вариантининг фаол қатлами (0-100 см) да вегетация бошида тупроқ оғирлигига нисбатан хлор-иони миқдори 0,011 фоизни ва вегетация охирига бориб 0,012 фоизни ташкил қилди. Шу қатламда вегетация бошида қуруқ қолдиқ 0,190 фоизни ва вегетация охирида 0,356 фоизни ташкил қилди. Мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,58 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,47 ни ташкил қилди.

  1. вариантда тупроқнинг фаол қатламида вегетация бошида тупроқ оғирлигига нисбатан хлор-иони миқдори 0,012 фоизни ва вегетация охирига бориб 0,0193 фоизни ташкил қилди. 0-100 см қатламда вегетация бошида қуруқ қолдиқ 0,356 фоизни ва вегетация охирида 0,5167 фоизни ташкил қилди. Мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,61 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,45 ни ташкил қилди.

  2. вариантда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 0,012 % , 0,0175

%, 0,356 %, 0,4706 %, 1,46 ва 1,32 га, хамда 4-вариантда мос
равишда 0,012 % , 0,0182 %, 0,356 %, 0,5040 %, 1,52 ва 1,42 га тенг
бўлди.
4.4.3.1-жадвалда келтирилган маълумотларга қараганда вегетация бошида тажриба далаларидаги тупроқларнинг шўрланиши кам даражада бўлган.

  1. тажриба даласидаги тупроқ шўрланиши бўйича маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, вегетация даври охирига бориб, яъни суғориш тугагандан сўнг октябр ойининг охиригача бўлган муддатда барча вариантларда тупроқнинг бир метрлик қатламида сувда эрувчи тузларнинг йиғилиб қолганлиги кузатилди.

Умумий туз тўпланиши вегетация даври охирида юқори бўлмасада, тузнинг тўпланиш жадаллиги асосан тупроқнинг ЧДНС, яъни тупроқ суғориш олди намлиги билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланди.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш назорати(1-вариант)да мавсумий суғориш меъёри гектарига 4967-5099 м3 да берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,37 ни ташкил қилди. Қуруқ қолдиқ буйича 1,32 бўлди.

  1. вариант яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС(1- тажриба)га нисбатан 70-70-60 фоизда, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3874-3903 м3 берилганда 0-100 см.лик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,33 бўлди. Қуруқ қолдиқ буйича 1,29 ни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,04, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,03 га кам бўлди.

  2. вариант яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3641-3676 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,30, қуруқ қолдиқ 1,26 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,07, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,06 га кам бўлди.

  3. вариант яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда(суғориш меъёри 30 фоизга оширилган), мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3967-4005 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,34 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,28 ни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,03, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,03 га кам бўлди.

  1. тажриба даладаги маълумотларни тахлил қиладиган бўлсак, мавсумий туз тўпланиш коэффициенти мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,47 ни ва қуруқ қолдиқ буйича 1,33 бўлди.

  1. вариант яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС(2- тажриба)га нисбатан 70-70-60 фоизда, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 4271-4319 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,43; қуруқ қолдиқ бўйича 1,28 бўлганлиги кузатилди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,04, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,05 га кам бўлди.

  2. вариант, яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 % ушлаб турилиши орқали мавсумий суғориш

меъёри хар гектарига 3090-3133 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,41, қуруқ қолдиқ бўйича 1,27 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони 0,06 га, қаттиқ қолдиқ бўйича хам 0,06 га кам бўлди.

  1. вариант, яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 % (суғориш меъёри 30 фоизга оширилган)да, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 4344-4427 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор- иони бўйича 1,45, қуруқ қолдиқ 1,29 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони 0,02 га, қаттиқ қолдиқ 0,03 га кам бўлди.

  1. тажриба даладаги маълумотлар асосан, ишлаб чиқариш назорати(1-вариант)да мавсумий суғориш меъёри гектарига 4777- 4895 м3 да берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,58 ни ва қуруқ қолдиқ бўйича 1,47 ни ташкил қилди.

  1. вариант яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС(3-тажриба дала)га нисбатан 70-70-60 фоизда, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3705-3782 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,61, қуруқ қолдиқ бўйича 1,45 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,03 га кўп, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,01 кам бўлди.

  2. вариант (3-тажриба дала), яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 2766-2785 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича -1,46; қуруқ қолдиқ бўйича 1,32 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,13 га, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,14 га кам йиғилди.

  3. вариант, яъни суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 (суғориш меъёри 30 фоизга оширилган) фоизда, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3901-3997 м3 берилганда

бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор- иони бўйича 1,52, қуруқ қолдиқ бўйича 1,42 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор- иони бўйича 0,07 га, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,05 га кам бўлди.
Барча тажриба далалар бўйича хулоса қиладиган бўлсак вариантлар бўйича олинган маълумотлар қуйидагича бўлди.
Вегетация бошида бир метрлик қатламда ўртача (2011-2013 йй.) эрувчан тузларнинг миқдори, хлор-иони бўйича 0,009-0,012 %, қуруқ қолдиқ бўйича 0,274-0,356 % бўлди.
Шундай қилиб, суғориш тартибларининг тупроқ туз режимига таъсири таҳлилига кўра, барча вариантларда вегетация даврининг охирида тупроқнинг ғўза илдизи жойлашган 0-100 см. қатламида туз тўпланади. Мавсумий туз тўпланишининг жадаллиги тупроқнинг бир метрлик қатламидаги намлик дефицитини қоплашга мўлжалланган суғориш меъёрлари билан суғорилган вариантларда нисбатан кичик суғориш меъёрлари билан тез-тез кичик меъёрда вегетация даврида сувнинг берилиши натижасида тузнинг йиғилиши назорат вариантига нисбатан камроқ бўлди.



      1. Download 1,23 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish