Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019


FAO услубиётида ҳисоб - китоб ишларини бажариш кетма- кетлиги



Download 1,23 Mb.
bet28/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

FAO услубиётида ҳисоб - китоб ишларини бажариш кетма- кетлиги


  1. Вилоятдаги тажриба даласига яқин бўлган Урганч метеостанцияси бўйича координаталари аниқланди (Страна: uzb2011 Станция: urgench; Абс.высота: 92 м.; Широта: 41.53 °С; Долгота: 78.62 °В) ва метеорологик станциянинг дастур учун талаб қилинадиган маълумотлари олинди (5.2.1-жадвал), шу асосда маълумотлар ишлаб чиқилади.

5.2.1-жадвал Урганч метерологик станцияси маълумотлари (2011-2013й.).



Ойлар

Хаво харорати,
°C

Ёғингар- чилик миқдори мм

Хавонинг ўртача нисбий намлиги,
%

Шамол тезлиги м/с



Қуёшнинг чиқиш давомийлиги, соат



минимал


максимал


1

Январь

-7,5

2,6

18,5

75

3,3

5,3

2

Февраль

-7,3

0,8

32,0

71

3,8

4,8

3

Март

0,5

12,8

35,6

62

3,6

6,9

4

Апрель

9,7

23,3

32,8

47

4,1

7,8

5

Май

16,1

30,3

8,5

38

3,2

9,6

6

Июнь

19,4

34

6,6

37

3,2

11,7

7

Июль

20,2

36,6

0,4

38

3,0

13,1

8

Август

19,1

34

0,8

37

2,7

11,2

9

Сентябрь

11,8

28,1

0,0

46

3,1

10,1

10

Октябрь

9,5

22,1

6,3

55

2,6

5,9

11

Ноябрь

3,2

9,5

4,9

66

3,4

4,7

12

Декабрь

-3

3,5

21,6

75

2,6

4,5




Ўртача

7,6

19,8

168,0

54

3,2

8

      1. Ер ости сувларидан капилляр кўтарилишини асос қилиб тупроқларнинг механик таркибини ҳисобга олган ҳолда илдиз қатламига кўтарилиш тезлигини ҳалқаро FAO услубиёти бўйича қабул қилинди. Ҳисоб-китоб натижаларини амалга ошириш учун 5.2.2-жадвалда эмпирик формулалар ва корреляция коэффициенти келтирилган.

5.2.2-жадвал FAO услубиётида ўсимликнинг илдиз қатламига ер ости


сувларининг кўтарилишини ҳисобга олиш боғлиқликлари

Тупроқнинг
механик таркиби

Боғланиш
тенгламалари

Корреляция
коэффициенти

Енгил

G = 6,1264е-0,043Н

R² = 0,9899

Ўрта

G = 16,675e-0,028Н

R² = 0,9218

Оғир

G = 18,348e-0,042Н

R² = 0,9145

Ер ости сувларининг капилярлик кўтарилиш хусусияти ўғзанинг илдиз тизимининг ривожланишига хамда ўқ илдизнинг тушиш қуйи чегара чуқурлиги, хамда тупроқнинг капилляр хусусияти ва илдиз қатламидаги тупроқ таркибидаги намлик билан аниқланди. Шу билан бир қаторда эгатлаб суғоришда сувларнинг йўқотилиши сув ўтказувчанлик (кучли, ўрта, кучсиз) асосланган холда келтириб ўтилди.



      1. Пенман-Монтейт формуласидан фойдаланилган холда дастур ёрдамида эталон эвапотранспирация ҳисобланди (5.2.3-жадвал).

5.2.3-жадвал.
Эталон эвапотранспирация ҳисоби



Ойлар


Хаво харорати,
°C

Хаво намлиги,
%

Радиация
тезлиги МДж/мл/кун

ETo мм/кун

минимал

максимал

Январь

-7,5

2,6

75

7,6

1,0

Февраль

-7,3

0,8

71

9,4

0,85

Март

0,5

12,8

62

14,6

2,4

Апрель

9,7

23,3

47

18,7

4,85

Май

16,1

30,3

38

23,1

6,52

Июнь

19,4

34

37

26,8

7,64

Июль

20,2

36,6

38

28,2

8,36

Август

19,1

34

37

23,8

7,68

Сентябрь

11,8

28,1

46

19,3

5,13

Октябрь

9,5

22,1

55

11,2

2,28

Ноябрь

3,2

9,5

66

7,6

1,04

Декабрь

-3

3,5

75

6,4

0,57

Ўртача

7,6

19,8

54

16,4

4,03

Юқорида келтирилган дастурга “Урганч” метеостанциясининг тажриба олиб борилган йиллардаги маълумотлари киритилиб, эвопотранспирация қиймати ва радиация миқдори аниқланди. FAO усулида аниқланган мавсумий суғориш меъёрлари тажриба йилларда дала шароитидан олинган маълумотлар билан солиштирилди (5.2.1- расм). Хамда FAO ва ПСУЕАИТИ услубиётини (дала тажриба натижалари) таққослаш натижалари хулоса қилинди.


Натижаларни таққослаш жадвали



Кўрсаткичлар

Шартли
белгилар

Дала
тажрибаси

FAO яти

1.

Суғоришлар сони

та

4-6

9-10

2.

Суғориш меъёри

м3/га

437-825

350-450

3.

Мавсумий суғориш
меъёри

м3/га

2800-3700

3200-4200


5.2.1-расм. Мавсумий суғориш меъёрларининг солиштирма графиги (мақбул вариант бўйича).


Таққослаш натижалари кўра, суғоришлар сони FAO услубиёти қўлланилганда 3-5 тага кўплиги ва кичик миқдорда (350-450 м3/га) сув бериш кераклиги аниқланди. Кичик меъёрда тажриба даласига ғўзани ер устидан суғориш усулини қўллаган холда бериш анча қийинчилик туғдиради. Хозирги кунда замон талабидан келиб чиққан холда FAO томонидан ишлаб чиқилган CropWat дастуридан фойдаланиш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу ҳисоб китобларни амалга оширишда компьютер технолгияларининг ўрни беқиёс. Аммо аниқлик даражаси 9-18 фоизни ташкил қилди. Шуни хам таъкидлаш жоизки, CropWat дастуридаги маълумотлар базасига киритилган Урганч метеостанция маълумотлари, тажриба далага нисбатан жойлашиш масофасининг 18-20 км. атрофида эканлиги хам ўз таъсирини ўтказди. Тажриба далада олиб борилган илмий тадқиқотларда асосан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича тупроқдаги суғориш олди намлигини 70-80-60 фоизда ушлаб туриш натижасида юқори кўрсаткичга эришилди.


    1. AquaCrop дастури ёрдамида назарий ҳисобларни бажариш


AquaCrop дастурининг асосий тамойили бу асосан сув тансиқ бўлган даврда ғўза хосилини олдиндан билиш моделини яратиш ва экин хосилини режалаштиришдан иборат бўлиб, бунинг учун қуйидаги маълумотлар талаб қилинади:
-метостанция маълумотлари (иқлим кўрсаткичлари: ёмғир миқдори, ҳаво харорати, буғланиш миқдори, шамол тезлиги, қуёш радиацияси ва бошқалар);
-тажриба даласидаги тупроқнинг сув физик хоссалари;
-сизот сувлари сатхининг жойлашиш чуқурлиги ва минерализацияси;
-суғориладиган майдонда етиштириладиган экин тури;
-ғўза учун талаб қилинадиган йиллик минерал ўғитлар меъёрилари;
-агротехник тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ ишлар;
-суғориш меъёри ва унинг минерализация даражаси ва бошқалар.
Юқоридаги маълумотлар AquaCrop дастурига киритилиши натжасида ғўза хосилдорлиги стимуляция қилинади, яъни тахминий олиш мумкин бўлган хосилдорлик ҳисобланади.
Тажриба дала маълумотларини AquaCrop дастурига киритиш орқали, тажриба йўли билан олинган маълумотларга нисбатан 95 фоиз аниқликдаги натижалар олинди. Олинган натижалар қуйида келтириб ўтилган. Бу аниқлик даражаси юқори эканлигидан далолат берди.

  1. тажриба (енгил тупроқ) даласи бўйича суғориш тартиби кўрсаткичлари 5.3.1- расмда келтирилган.


5.3.1-расм. FAO услубиёти бўйича ғўзанинг суғориш тартиби (1-тажриба дала).




Ҳосилдорликни моделлаштириш орқали бошқариш





Тажриба даладасида кузатилган жараёнлар:

Дастурдан олинган натижалар (1-тажриба дала бўйича маълумотлар)



    1. Ёғингарчиликнинг ойлар бўйича тақсимланиши






    1. Хаво хароратининг махсимал ва минимал қийматининг ойлар бўйича тақсимланиши






    1. Ер усти ва ўсимликдан жами буғланишга сувнинг исрофи






    1. Енгил тупроқли даладаги мақбул суғориш тартиби ва бошқа

кўрсаткичлар

Дастурдан фойдаланиш натижасида қуйидаги хулосани келтириб ўтиш мумкин.


-оддий, аниқлик даражаси юқори хамда мақбул мувозанатни сақлаши;
-кам сонли кўрсаткичлари билан бошқа моделлардан фарқ қилади;
-турли йўналишда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари учун экинни режалаштириш ва олинадиган натижаларни олдиндан билиш имконини яратади;
-истиқболли тадқиқотлар учун жуда мос келади (масалан, иқлим ўзгариши ва бошқалар).
  1. ТАЖРИБА ДАЛАЛАРИНИНГ СУВ МУВОЗАНАТИ.


6.1. Ғўзанинг сув истеъмолини эмпирик формулалар асосида аниқлаш
Алпатьев A.M., Беспалов Н.Ф., Рамазонов О., Насонов В. ва бошқа олимларнинг мақолаларида, Марказий Осиё шароитида ғўза етиштиришда сувнинг ҳақиқий истеъмоли кенг доирада ўзгариши, яъни хар гектар майдондан 7000 дан 14000 м3 гача бўлиши таъкидлаган. Унинг асосий ташкил этувчилари, бу мавсумий суғориш меъёри, тупроқдаги мавжуд бўлган намлик, куз-қиш ва баҳор мавсумида ёққан ёғингарчилик миқдори, худуднинг сув таъминоти, ўсув даврида ёққан ёмғир миқдори ва ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Сув истеъмол қиймати иқлимий шарт-шароитлардан ер юзасига тушадиган иссиқлик энергияси, тупроқ нами, қишлоқ хўжалиги экинининг тури ва ҳосилдорлик қийматларига боғлиқ.
Суғорма деҳқончилик амалиётида қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини аниқлашнинг қуйидаги уч ҳил: тўғридан-тўғри дала шароитида олиб бориладиган ўлчов ишлари, метеорологик ва ҳисобий усуллари қўлланилади.
Хоразм вилоятининг ўтлоқи - аллювиал турли тупроқлар шароитида пахтадан юқори ва барқарор хосил олиш хамда тупроқни мелиоратив холатини яхши сақлашда сизот сувлари сатҳи 1-2 метр бўлганда тупроқнинг суғориш олди намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-60 фоиз(3-вариант)да ушлаб туриш орқали тўрт, беш ва олти марта суғоришни 1-4(3) -1(0) суғориш тизимида амалга ошириш талаб қилинади. Суғориш меъёри гектарига 440-835 м3 оралиғида берилиши ва мавсумий суғориш меъёри гектарига 2800-3700 м3 оралиғида бўлиши керак.
Ғўзани суғориш тартиби, биринчи навбатда, сув истеъмоли хусусиятларига боғлиқ. Рыжов С.Н. томонидан келтириб ўтилишига асосан, суғориладиган майдонларнинг умумий сув истеъмоли бир қанча омиллар орқали аниқланади: иқлими кўрсаткичлар, тупроқ мелиоратив ҳолати, гидрогеологик шароитлари, экин тури ва экиннинг ёши, тупроқнинг намлик миқдори ва қўлланиладиган
агротехник усуллар.
Амалиёт суғориладиган майдоннинг сув истеъмоли икки усулда: сув баланси формуласи ва лизиметрлар ёрдамида аниқланади. Сув баланси ёрдамида аниқлашда бир қатор формулалардан фойдаланилади.
Формулалар ёрдамида ҳисоблаш қуйидаги иккита гуруҳга бўлган холда амалга оширилади. Биринчи гуруҳ кўрсаткичларида буғланишнинг физик қонунларини тўғридан тўғри акс эттирмайди, иккинчи гурух бўлса тескариси яъни физик қонунларнинг тўғридан- тўғри кўрсаткичлари ҳисобланади.
Биринчи гуруҳ сув истеъмолини аниқлашда тўғри усул ҳисобланади ва аниқлик даражаси хам юқори, чунки бу гурухда худуднинг табиий иқлим шароитлари ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинлари ва экинни етиштириш шарт шароитлари ҳисобга олинади. Бироқ, улар кўп йиллик илмий-тадқиқот ишларни олиб боришни, қимматбаҳо, асбоб-ускуналар ва меҳнатни хамда суғориш тизимларини лойиҳалаш ва қуришни талаб қилади.
Иккинчи гуруҳ хам илмий-тадқиқотлар олиб бориш, натижалар орқали қишлоқ хўжалик экинлари кўрсаткичларининг умумий сув истеъмолига боғлаган холда аниқлашга асосланган. Бироқ илмий- тадқиқот ишлар хажми камаяди, жумладан давомийлиги вақт бўйича аниқланади. Бу холатда тажриба далаларидан олинган ўхшаш шароитдаги материаллардан фойдаланиш тавсия этилади. Айни пайтда, суғорма деҳқончиликда, дунё амалиётида сув истеъмолини ҳисоблашда иккинчи усул яъни эмпирик боғланишлар орқали ҳисоб китобларни амалга ошириш кенг миқёсда қўлланилмоқда.
Костяков А.Н. нинг таъкидлашича, қайси экин бўлишидан қатий назар сув истеъмоли миқдори ҳисобланиши керак:
а) бевосита тизимли равишда тупроқ намликининг ўзгаришини ҳисобга олиш йўли билан;
б) шу худуд шароитидан келиб чиққан холда, етиштириладиган экин ҳосилининг қиймати ва буғланиш коэффициентларига мос равишда;
c) иссиқлиқ формулаларидан фойдаланган холда, радиация
жараёнида кириш ва чиқиш иссиқлик натижалари, бошқалар.
Қишлоқ хўжалик экинларини сув истеъмолини аниқлашда биринчи гуруҳ ҳисобий формулалари қуйида келтирилган.
Ҳисобий усулда эмпирик коэффициентлар бевосита кузатувлар натижасида аниқланганлиги учун бу усул аниқроқ усул ҳисобланади. Шундай аниқлаш формулаларидан бири Костяков А.Н. формуласидир.
Костяков А.Н. формуласи:
E = К э У
бу ерда, У - режалаштирилган ҳосил, ц/га;
Е - ўсув давридаги экиннинг умумий сув истеъмоли, м3/га; Кэ - сув истеъмоли коэффициенти, м3/ц.
Сув истеъмоли коэффициенти ҳосил бирлигига сарфланган сув ҳажми ҳисобланиб, иқлимий шарт-шароитлар, экин ҳосилдорлиги ва агротехника даражасига боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу қийматни барча ҳудудлар учун юқори аниқликда аниқлаш жуда қийин ҳисобланади.
Сув истеъмоли коэффициенти ўсимликнинг ривожланиши фазалари ва атроф-муҳит (иқлим шароити, ер ости сувларининг сатҳи ва шўрланиш даражаси, тупроқнинг мелиоратив холати, тупроқ унумдорлиги, хамда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган агротехнология ва хосилдорлик) боғлиқ.
Рыжов С.И., Беспалов Н.Ф., Шуравилин А.В. ва Еременко В.Е., Хамидов М.Х.ларнинг илмий асарларида ғўзани сув истеъмоли ва суғориш меъёрлари миқдори бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилган.
Костяков А.Н. томонидан умумий сув истеъмолини аниқлаш бўйича тавсия қилган тенгламасига ўхшаш тенгламани Еременко В.Е. хам берган:
E = Kу У , м3 / га
бу ерда, У - ҳосил, т/га;
Ку- сув истеъмоли коэффициенти, турли шароитларда ва турли ҳосилдорликнинг учун 106-119 дан 280-322 м3.
Табиий намланишнинг тақчиллиги тупроқни сунъий томондан намлатиш кераклигини тақозо этади. Бу ҳолда ўсимликнинг алоҳида
йиллар ва вегетация даври учун сув истеъмол қийматини аниқ белгилаш заруриятини туғдиради. Бу талаб биоиқлимий усулда (С.М. ва А.М.Алпатьевлар) қондирилиши мумкин, жумладан:
E = Kб ·Σd , м3/га,
бу ерда: K-биологик коэффициент (ҳисобий даврдаги умумий буғланишнинг ҳаво намлиги танқислиги йиғиндисига нисбати бўлиб, тажрибалар орқали аниқланади), мм/мб
d – ҳавонинг ўртача кўп йиллик намлик танқислиги йиғиндиси, мб.
О.Израелсен сув истеъмолини аниқлашни қуйида келтирилган

(f Q
тенглама билан ифодалаш мумкин, деб таъкидлади:

U = h,e,m,s,c,y ),
м3/га;

бу ерда: U- сув истеъмоли, м3/га;
Qh,e,m,s,c,y - ўсув давридаги ҳароратлар йиғиндиси;
e - ер устидан буғланиш;
m - ўсув даврида ўртача тупроқнинг намлиги;
s - тупроқ ва озуқа тартиботининг таъминланганлиги; c - экин тури;
y- экин ҳосилорлиги.
И.А.Шаров суғориш тартибини аниқашда қуйидаги формулани тавсия қилади:

x = 2  t + 4  b
м3/га;

бу ерда, х- ўсув давридаги сув миқдори, м3/га;
t - ўсув давридаги кунлик ўртача ҳарорат йиғиндиси;
b - ўсув даври муддати, кунлар.
С.М. ва А.М.Алпатьевлар усули
E = k Σd
бу ерда, k - экиннинг биологик коэффициенти, эмпирик усулда аниқланади;
Σd - ҳавонинг намлигининг етишмаслиги, мб;
E - ойлик умумий сув истеъмоли, мм.
И.А.Шаров (ҳаво ҳарорати бўйича аниқлаш формуласи) усули:
E = a e  (t - t0 )

бу ерда, а - ўсув даври (кунлар);
e - 10 С (буғланиш бирлиги) ҳароратга ошиши ҳисобига сув истеъмолини кўрсатадиган коэффициент, м3/га;
(t - t0 ) - термометрнинг қуруқ ва ҳўл холатдаги кўрсаткичлар.
И.А.Шаров томонидан таклиф қилинган иккинчи формула:
E = e Σt + 4  a

Г.К.Льгов формуласи


E = k Σt

бу ерда, E - умумий сув истеъмоли, мм;
k - биофизик коэффициент, пахта учун 1,88 (1 0С да 1.88 м3/сув тўғри келади);
Σt - ўсув давридаги жами ўртача кунлик ҳароратлар
йиғиндиси, 0С.
Х.Ф.Блейни ва В.Д.Кридл (АҚШ) усули
E = 25,4 K P (1,8 t + 32)
100
бу ерда, К - ойлик экин учун биологик коэффициент;
Р - ҳисобот ойи давомидаги кундузги вақт давомийлиги;
t - ўртача ҳаво ҳарорати, 0C;
E - ойлик умумий сув истеъмоли.
Қишлоқ хўжалик экинларини сув истеъмолини аниқлашда ишлатиладиган иккинчи гуруҳ формулалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
М.И.Будыко формуласи
E =100 R
r
бу ерда, E - ойлик умумий сув истеъмоли, м3/га;
R - қаралаётган даврда буғланишга исроф, қуёш энергияси миқдори, кДж;
r - буғланаётган намликнинг бирлик ҳажмига нисбатан қуёш энергиясининг нисбий истеъмоли, кДж/ м3.

Пенман формула(Англия)си:
E = E0 K .
бу ерда, Е - буғланувчанлик, мм;
К - экин турига боғлиқ бўлган коэффициент, К= 0,6 0,8;
E = H Δ+γ Ey
0 Δ+γ
бу ерда, Н - тупроқ сўрадиган энергия миқдори;
Δ - максимал буғнинг босими;
γ - доимий қиймат, γ = 0,48 ….0,50;
Ey - ҳавонинг тўйиниш имконияти.
Турк (Франция) формуласи:
E = (J + 50) 0,40  t


m m t +15
 
E = (J + 50) 0,13 t


g g t +15
 

бу ерда,
Em , Eg
Jm , Jg

  • ойлик ва ўн кунлик сув истеъмоли, мм;

- ўртача йилик ва ўртача ўн кунлик умумий қуёш

радиацияси (нурланиши), кал/см2 (1 кал = 4.20 Дж/см2) кунига; t - ўртача ойлик ёки ўртача щн кунлик ҳаво ҳарорати;

Jg = JgA
0,18+ 0,62  h



H


 

бу ерда,
JgA

  • қуёш нурланиш энергияси, кал/см2(4,2 кЖ/см2) кунига;

h - ойлик ёки ўн кунлик, умумий давомийлиги;
H - ойлик ёки ўн кунлик кундузги вақтларнинг умумий астрономик муддати;
h
H - нисбий ёритилиш (қуёш билан ёритиш).
“Уздавлойиҳа” (Шредер, В.Ф.Сафонов ва Паренчик) лойиҳа институти олимлари томонидан суғориш меъёри қуйидаги формула
бўйича ҳисобланади:
M = 10  (E - O ) K1 K 2 K 3 м3/га;
бу ерда, М - суғориш меъёри, м3/га; E – буғланиш миқдори, мм;

-0.63;
O - ёғингарчилик миқдори, мм;
K1- экин турига боғлиқ бўлган коэффициент: ғўза даласи учун

К2-cуғориш даври давомийлигига боғлиқ бўлган



коэффициент;
К3-гидромодул районини ҳисобга олган холда мавсумий суғориш меъёри учун қабул қилинган коэффициент.
Умумий буғланиш миқдори ўсув даври (IV-IX) учун (Е) коэффициент жорий этиш билан эмпирик формула билан бевосита кузатишлар натижасида Н.Н.Иванов томонидан К= 0,8 тузатиш коэффициенти киритиш йўли билан белгиланади.
Қурғоқчил минтақалар учун қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий сув истеъмолини аниқлашда юқоридагиларни ҳисобга олган холда Н.Н.Иванов томонидан тавсия қилинган формула қуйидаги кўринишда бўлади:

0
E = 0,0018(25 + t)2  (100  a)  0,8 мм
бу ерда, Е- ойлик буғланиш миқдори, мм; t- ҳавонинг ўртача ҳарорати, 0C;
α- ҳавонинг ўртача ойлик нисбий намлиги.
Хоразм вилоятидаги етиштириладиган ғўза етиштириш учун сарфланган сув миқдори (6.1.1-жадвал), мақбул вариант сув истеъмоли ва мавсумий суғориш меъёрини (6.1.2-жадвал) юқорида келтириб ўтилган формулалардан фойдаланган холда аниқланди.
6.1.1-жадвалдаги маълумотларга асосан, ғўза экилган тажриба даладаги умумий сув истеъмоли ўртача 2011-2013 йилларда 5940-9384 м3/га ва мавсумий суғориш меъёри: 2779-5034 м3/га ёки 46,7-53,6 %, ер ости сувидан фойдаланиш меъёри гектарига 1445-2619 м3 ёки 24-28 %, тупроқда мавжуд бўлган намлик миқдори 909-1492 м3, ёғингарчилик миқдори ўртача 491 м3 бўлди.
Тажриба далалари ва вариантлар бўйича тахлил қиладиган бўлсак қуйидагича хулосага келиш мумкин: барча тажрибаларда, энг яхши вариант, суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда бўлганда аниқланди. 1 центнер хосил олиш учун 70,8 (3-тажриба) - 91,0 (1-тажриба) м3 ҳисобида сув сарфланган бўлса,

ишлаб чиқариш назорати (1 вариант)да бу кўрсаткич 159,1 (3-тажриба) - 165,6 (1-тажриба) м3 бўлиб, 3- вариантга нисбатан 74,6-88,3 м3 сув кўп сарфланди.
6.1.1-жадвал Ғўза етиштиришда умумий сарфланган сув миқдори (ўртача
2011-2013 йиллар бўйича)



Кўрсаткичлар



1-тажриба

2-тажриба

3-тажриба

в а р и а н т л а р

в а р и а н т л а р

в а р и а н т л а р

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

Мавсум бошидаги
намлик заҳираси

4130

4130

4130

4130

4537

4537

4537

4537

5147

5147

5147

5147

2

Мавсум охиридаги
намлик заҳираси

2891

3015

3098

3221

3222

3312

3448

3539

3654

3783

3922

4025

3

Тупроқдан
сарфланган намлик

1239

1115

1032

909

1316

1225

1089

998

1492

1364

1225

1122

4

Ёғин миқдори,
м3/га

491

491

491

491

491

491

491

491

491

491

491

491

5

Мавсумий суғориш
меъёри, м3/га

5034

3887

3657

3984

5009

4291

3115

4382

4841

3738

2779

3953

6

Ер ости сувларидан
фойдаланиш, м3/га

2619

2176

1755

1833

2420

2575

1558

2016

2227

2392

1445

1924

7


Умумий
сарфланган сув миқдори, м3/га

9384


7669


6936


7217


9236


8582


6252


7887


9051


7986


5940


7489


8

Ер ости сувининг
ишлатилиш фоизи

28

28

25

25

26

30

25

26

25

30

24

26

9


Мавсумий суғориш меъёрини умумий сув сарфига нисба-
тан фоиз ҳисобида

54


51


53


55


54


50


50


56


54


47


47


53


10

Хосилдорлик. ц/га

30,4

32,2

40,2

35,5

30,8

33,1

40,1

36,2

30,5

31,1

39,3

37,6

11


1 центнер хосил олиш учун сарф- ланган жами сув
истеъмоли, м3

308,8


238,6


172,7


203,4


300,2


259,0


156,2


218,3


297,6


257,1


151,3


200,3


12


1 центнер хосил олиш учун сарф- ланган суғориш
меъёри, м3

165,6


120,9


91,0


112,4


162,8


129,5


77,8


121,2


159,1


120,3


70,8


105,5


Сув танқис бўлганда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг асосий мезони бу хосил бирлиги учун сарфланадиган суғориш суви ҳисобланади, бу ғўза учун - 70,8 м3/ц ни ташкил қилди.
2011-2013 йиллар олиб борилган тажриба изланишлари ва ғўзанинг сув истеъмолини турли эмпирик формулалар бўйича ҳисоб- китоби натижалари қуйидаги 6.1.2-жадвалда келтирилган.
6.1.2-жадвал Ғўзанинг сув истеъмоли ва мавсумий суғориш меъёри ҳисоб-китоб
натижалари, м3/га

Тажрибалар

Йиллар

Сув истеъмоли

Мавсумий суғориш
меъёри

Дала тажриба натижа
лари

FAO


Блейни - Кридл формуласи
бўйича

Г.К.Льгов формуласи бўйича

Уздав лойиҳа



FAO


Дала тажриба натижа-
лари

1

2011


7300

7418

10720

6555

8177

4060

3654

2

6578

6373

10310

6555

8177

3400

3090

3

6313

7151

10110

6555

8177

3900

2786

1

2012


6499

7780

10666

6858

9492

4100

3641

2

5869

6740

10602

6858

9492

3500

3133

3

5509

7710

10206

6858

9492

4000

2766

1

2013


7008

8450

10484

6620

8844

4200

3676

2

6310

6820

10526

6620

8844

3500

3122

3

5998

8130

10823

6620

8844

4100

2785

Сув истеъмоли ва мавсумий суғориш меъёрини эмпирик формулалар бўйича аниқлашдаги асосий камчилик бу математик ҳисоб-китоблар гидрометеорологик кўрсаткичлар (бошқариш мумкин бўлмаган): иссиқлик миқдорини, ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги даражаси, ва бошқалар асосида амалга оширилади.


Формулалар ва дала тажриба ишларида олинган маълумотларни
солиштириб, ғўзанинг сув истеъмолини ҳисоблашда дала тажрибалари натижаларига яқин бўлган формула бу Г.К.Льгов ва FAO услубиёти томонидан тақдим этилганлигини аниқланади. Мавсумий суғориш меъёрини аниқлашда эса FAO услубиёти яқин бўлди (6.1.2-жадвал). Мавсумий суғориш меъёрини ҳисоблашда корреляция коэффициенти FAO усули ва тажриба натижалари бўйича 0,68-0,91 бўлди. Сув истеъмоли ҳисобида корреляция коэффициенти: FAO усули ва тажриба натижалари бўйича 0,71-0,92; Льгов формуласи ва тажриба дала бўйича 0,80-0,96 бўлди. Бундан келиб чиққан холда қуйидаги хулосани қилиш мумкин, мавсумий суғориш нормасини ҳисоблашда FAO услубиётидан фойдаланиш, сув истеъмоли ҳисобида Г.К.Льгов томондан тақдим этилган эмпирик формуладан фойдаланиш мумкинлиги исботланди.



Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish