Эгатнинг узунлиги бўйича тупроқнинг текис намланиш
коэффициенти ва суғориш техникасининг фойдали иш коэффициентни аниқлаш
Ғўзани суғоришда сув тежамкор суғориш технологияларни қўллаш, катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Сув тежамкор суғориш технологияларни қўллашда эгат узунлиги бўйича ғўзанинг ҳисобий қатламини бир текисда намлашга эришиш юқори ва барқарор хосил олиш имкониятини яратади.
Сувдан самарали фойдаланишда қарма-қарши томонидан ва эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғориш технологияларини қўллаш орқали юқори натижага эришилди. Бу технологияларни қўллаш натижасида даладан сувнинг буғланиши камайиб, эгатнинг узунлиги бўйича сувнинг бир хилда тақсимланиши таъминланади.
Суғоришда ғўзага керакли сув етказиб бериш учун тупроқ шароитидан келиб чиқиб, ғўзани суғоришда жўяк чуқурлиги 60 см қатор оралиғида 18 см, 90 см қатор оралиғида 20-22 см. ни ташкил қилди.
Сув тежамкор суғориш технологиясини қўллаш орқали суғориш меъёрини эгат узунлиги бўйича тақсимлашда, тупроқни текис намлаш коэффициент 0,76-0,82 га, сувдан фойдаланиш коэффициенти эса 0,79- 0,87 бўлди. Сувнинг эгат охирига етиб бориши вақти 1,3-1,7 соат бўлса, ҳисобий қатламни бир хилда тўлиқ намлаши учун тупроқнинг механик таркиби хамда суғориш техника элементларини ҳисобга олган холда 5,3 - 11,1 соат вақт сарфланди. Суғориш натижасида сувнинг шимилиш 17-28
%.
Ишлаб чиқариш назоратида ФИК 0,72-0,76 бўлса, эгатни қарама - қарши томонидан суғоришда 0,87-0,93 га тенг бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан 0,15 - 0,17 га кўп бўлди.
IХ-БОБ. ҒЎЗАНИНГ ТУРЛИ СУҒОРИШ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДА СУҒОРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
Ғўзанинг эгатлаб суғориш технологияларига боғлиқ ҳолда
иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қўлланилган барча агротехник тадбирлар, жумладан суғориш ва ҳосилни йиғиб-териб олиш учун кетган сарф-ҳаражатлар инобатга олинди. Турли суғориш технологиялари учун иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда тажриба далада бажарилган барча қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги ишлари учун ишлатилган харажатларини ҳисобга олинди. Ғўзадан олинган ҳосилдорликдан келиб чиққан ҳолда, шартли соф фойдани ва рентабеллик даража ҳисобланди. Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда қўлланилган суғориш технологиясини харажатлари инобатга олинди.
Ресурс ва ҳарид нархлар 2013-2014 йилдаги кўрсаткичларга асосан олинди. Пахта тан нарҳини белгилашда Хоразм вилояти Янгибозор тумани фермер хўжаликларининг 2013-2014 йиллардаги ҳақиқий таннарҳи асос қилиб олинди.
Сотишдан тушган пул тажрибада теримлар бўйича саноат навига асосан ҳосилдорликни ҳарид нарҳларига кўпайтириш орқали аниқланди.
Тажриба даласи вариантларида бажарилган агротехник тадбирлар бир хил бўлганлиги учун, фақат суғориш технологиялари, қўшимча ҳосилни териш ва ташишга кетган сарф харажатлар, суғоришлар сони билан боғлиқ харажатлар қўшилди.
Шартли фойдани аниқлашда, сотишдан тушган пулдан жами ҳаражатлар олиб ташланди. Тажриба вариантлари бўйича рентабеллик шартли фойдани жами ҳаражатга бўлиб, 100 га кўпайтириб орқали ҳисобланди.
Ғўзанинг турли суғориш технологияларида суғоришнинг иқтисодий самарадорлигининг тажриба йиллар бўйича ўртача қиймати 9.1-жадвалда келтирилган.
163
9.1-жадвал Ғўзанинг турли суғориш технологияларида суғоришнинг иқтисодий самарадорлиги
Тажриба лар
|
Вариант лар
|
Ҳосилдорлик,
ц/га
|
Сотишдан тушган маблағ, минг сум
|
Суғориш технологиясига боғлиқ ўзгаришлар ҳисобига
ишлаб чиқариш харажатлари, минг сўм
|
Шартли соф фойда минг сўм/га
|
Рентабел лик, фоиз
|
ўртача
|
қўшимча ҳосил. ц/га
|
Жами харажат
|
шу жумладан
|
ерни экишга тайёрлаш,
экиш
|
суғориш ҳисобига
|
культива ция ҳисобига
|
қўшимча ҳосилни йиғиб
олишга
|
Бошқа харажатлар
|
4
|
1
|
30,7
|
|
3145,3
|
2404,5
|
773
|
110
|
360
|
|
1161,5
|
740,8
|
30,7
|
2
|
40,3
|
9,6
|
4255,5
|
3161,4
|
773
|
165
|
540
|
226
|
1457,4
|
1094,1
|
34,6
|
3
|
41,9
|
11,2
|
4443,1
|
3152,1
|
773
|
165
|
540
|
745
|
929,1
|
1291,0
|
40,9
|
4
|
36,8
|
6,1
|
3878,1
|
2943,0
|
773
|
165
|
540
|
418
|
1047,0
|
935,1
|
31,9
|
5
|
1
|
31,3
|
|
3236,4
|
2471,5
|
773
|
110
|
360
|
|
1228,5
|
764,9
|
30,8
|
2
|
41,3
|
10,0
|
4356,7
|
3223,2
|
773
|
138
|
450
|
158
|
1704,2
|
1133,5
|
35,1
|
3
|
42,7
|
11,4
|
4512,3
|
3229,9
|
773
|
138
|
450
|
758
|
1110,9
|
1282,4
|
39,6
|
4
|
38,9
|
7,6
|
4084,8
|
3066,8
|
773
|
138
|
450
|
534
|
1171,8
|
1018,0
|
33,4
|
6
|
1
|
31,5
|
|
3251,0
|
2524,7
|
773
|
110
|
360
|
|
1281,7
|
726,3
|
28,6
|
2
|
40,8
|
9,3
|
4288,6
|
3157,7
|
773
|
110
|
360
|
166
|
1748,7
|
1130,9
|
35,7
|
3
|
42,6
|
11,1
|
4496,1
|
3247,3
|
773
|
110
|
360
|
764
|
1240,3
|
1248,8
|
38,4
|
4
|
38,5
|
7,0
|
4023,0
|
3065,1
|
773
|
110
|
360
|
504
|
1318,1
|
957,9
|
31,4
|
164
Ишлаб чиқариш шароитида қабул қилинган суғоришда шартли соф фойда хар гектар майдонда тадқиқот олиб борилган ўртача йилларда 726,3-764,9 минг сўм, рентабеллик даражаси 26,9 - 33,3 фоизни ташкил қилган бўлса, эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғорилган 2 - вариантда шартли соф фойда 1094,1-1133,5 минг сўм, рентабеллик даражаси 34,4-37,0 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқаришда қабул қилинган эгатлаб суғоришга нисбатан 367,8-368,6 минг сўм қўшимча даромад олинганлиги ва рентабеллик даражаси 3,7-7,5 фоизга ошганлиги аниқланди.
Эгатни қарама-қарши томондан суғорилган 3 - вариантда шартли соф фойда 1248,8-1290,9 минг сўм, рентабеллик даражаси 37,9-41,0 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқаришда қабул қилинган эгатлаб суғоришга нисбатан 522,5 - 526 минг сўм қўшимча даромад олинганлиги ва рентабеллик даражаси 7,7-11,0 фоизга ошганлиги аниқланди.
Эгат оралатиб суғорилган 4 - вариантда шартли соф фойда 935,1-1018 минг сўм, рентабеллик даражаси 29,7-33,2 фоизни ташкил қилган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги вариантга нисбатан 208,8 - 253,1 минг сўм қўшимча даромад олинганлиги ва рентабеллик даражаси 2,8 фоизгача ошганлиги кузатилди.
“Хоразм-127” ғўза нави учун мақбул бўлган эгатлаб қарама- қарши томондан суғориш технологияси қўлланилган холда юқори ҳосил олинди, 1 гектар майдондан олинган шартли соф фойда ҳам бошқа вариантларга нисбатан ошди. Энг яхши кўрсаткич эгатни қарама-қарши томонидан ҳамда эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғорилган вариантларда эканлиги исботланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |