Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019



Download 1,23 Mb.
bet23/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Ғўзанинг суғориш тартиблари


      1. Ғўзани турли суғориш тартибларининг тупроқнинг сув-физик хоссаларига ва намлигига таъсири

Сув ҳар бир ўсимликнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Сув ўсимликлар учун амал-ўсув даврининг бошидан охиригача, хусусан, яъни ғўзада: чигит униб чиқишдан бошлаб, то ғўза очилгунча зарур бўлади.
Сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш учун сув тежашнинг барча имкониятларини амалиётга тадбиқ қилиш зарур. Бу ўз навбатида суғориладиган ерлардан тўлалигича фойдаланиш ва такрорий зироатлар майдонини кўпайтириш имконини беради.
Бизга маълумки хозирги кунда сувчилар пушталар қорайгунча сув қўйишади. ПСУЕАТИ маълумотлари бўйича, бу холда тупроқ нами ЧДНС га нисбатан 105-110 фоизгача етади ва кейинги 3-4 кун давомида ўсимликлар аэрация ёмонлиги туфайли сарғайиб туради. Сўнг 4-5 кун мобайнида тупроқнинг юза қатламида мақбул намлик вужудга келади. Агар қатор ораларини юмшатиш тупроқ курий боришини эътиборга олиб, вақтида ўтказилса, 25-70 см. ли қатламда мақбул миқдордаги намлик сақланади. Аммо кейинги сув олдидан намлик даражаси 60-45 фоизга (ЧДНС га нисбатан) тушиб кетса, бунда ўсимлик стресс холатида бўлади. Кузатувларнинг кўрсатишича, айнан тупроқ меъёридан ортиқ намланганда ва қуриш даврида хосил тугунчалари тўкилади ва ўсимлик сўлийди.
Fўзани ўсиши, ривожланиши, хосил тўплаши, хосилдорлиги, кўсаки очиладиган муддат ва унинг сифати асосан суғориш вақтлари, сони, давомийлиги, амал-ўсув даври ва мавсумий суғориш меъёрлари билан белгиланади. Тадқиқот ишларимизда 1-вариант (ишлаб чиқариш назорати)дан ташқари барча вариантларда ғўзани суғориш бир хил намлик бўйича тўлиқ дала нам сиғимига нисбатан тупроқ
намлиги: 70-70-60%, 70-80-60% ва 70-80-60% (суғориш меъёри 30 фоизга оширилган) бўлган ҳолатларда олиб борилди.
Fўзани ўсиши, ривожланиши, хосил тўплаши, хосилдорлиги, кўсаки очиладиган муддат ва унинг сифати асосан суғориш вақтлари, сони, давомийлиги, амал-ўсув даври ва мавсумий суғориш меъёрлари билан белгиланади. Тадқиқот ишларимизда 1-вариант (ишлаб чиқариш назорати)дан ташқари барча вариантларда ғўзани суғориш бир хил намлик бўйича тўлиқ дала нам сиғимига нисбатан тупроқ намлиги: 70-70-60%, 70-80-60% ва 70-80-60% (суғориш меъёри 30 фоизга оширилган) ҳолатларда олиб борилди.
Хоразм вилоятида ғўза даласида олиб борилган тажриба ишларининг ҳақиқий амалдаги суғоришлар сони, суғориш муддати, суғориш ва мавсумий суғориш меъёрлари тўғрисидаги маълумотлар 4.4.1.1-жадвалда келтирилган.

4.4.1.1-жадвал


Ғўзанинг суғориш тартиби

Тажриба
дала номери

Ваиантлар



Суғориш
меъёрлари, м3/га

Суғориш тизими

Мавсумий
суғориш меъёри, м3/га

2011 - 2013 йй.

1


1

1205 - 1308

1-2-1

4967 - 5099

2

439 - 882

1-3-1

3874 - 3903

3

437 - 825

1-4-1

3641 - 3676

4

576 - 1078

1-3-1

3967 - 4005

2


1

1196 - 1300

1-2-1

4999 - 5015

2

491 - 980

1-3-1

4271 - 4319

3

494 - 664

1-4-0

3090 - 3133

4

642 - 1173

1-3-1

4344 - 4427

3


1

1144 - 1293

1-2-1

4777 - 4895

2

542 - 1107

1-2-1

3705 - 3782

3

541 - 753

1-3-0

2766 - 2786

4

696 - 1319

1-2-1

3901 - 3997

4.4.1.1-жадвалдага маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, барча тажриба вариантлари бўйича хўжаликларда катта миқдорда суғориш меъёрлари (гектарига 1100-1300 м3) берилиши ҳисобига юқори даражали тупроқ намлигини сақлаб қолишга эришилди. Тадқиқот йилларида ишлаб чиқариш назорати(1- вариант)да мавсумий суғориш меъёри гектарига 4841-5034 м3. ни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш назоратида ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-2-1 суғориш тизимида тўрт марта суғоришга тўғри келди.
Тажриба натижалари бўйича сизот сувлари сатҳи 1 - 2 метр бўлганда энг яхши натижа суғориш олди тупроқ намлиги (1 тажриба дала, 2011 й) ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлган 3-вариантда кузатилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-1 суғориш тизимида олти марта суғоришга тўғри келиди, ўртача уч йиллик бўйича суғориш меъёри гектарига 437 - 825 м3 ва масумий суғориш меъёри гектарига 3657 м3 бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 17-26 кунни ташкил қилди.
Ўрта қумоқ тупроқли ерларда олиб борилган 2-тажриба далаларидаги маълумотлар тахлил қилинадиган бўлинса, энг яхши вариант, тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда ушлаб турилган(3-вариант)да кузатилди. Бу вариантни қўллаш орқали ишлаб чиқаришга нисбатан хар гектар майдондан 1894 м3 сув иқтисод қилиниши ва суғоришлар орасидаги муддатлар ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 10-12 кун олдинроқ берилиши кераклиги аниқланди.
3-тажриба даласида (оғир тупроқли ерларда) олиб борилган кузатув ишларида, тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60%, яъни 3-вариантда тупроқ намлигини белгиланган чегарада ушлаб туриш орқали, ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-3-0 суғориш тизимида тўрт марта суғоришга тўғри келди. Суғориш меъёри гектарига ўсув фазалари бўйича 541 - 753 м3 бўлди. Мавсумий суғориш меъёри гектарига 2779 м3 га тенг бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 26-29
кунни ташкил қилди.
Юқорида келтирилган маълумотларни хулоса қиладиган бўлсак, барча тажрибалар ва вариантлар тақосланиниши оқибатида энг яхшиси 3 вариант эканлиги аниқланди, яъни тупроқ намлигининг ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда ушлаб турилганида хамда эгатни қарама қарши томонидан суғориладиган кам сув сарфланди ва намлик юқори даражада ушлаб туришга эришилди.



      1. Download 1,23 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish