Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019



Download 1,23 Mb.
bet18/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Тажрибалар ўтказиш тизими


Юқоридаги тадқиқотлар объектларида ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибини ва уни экин майдонида амалга оширувчи сув тежамкор эгатлаб суғориш технологияларини аниқлаш мақсадида қуйидаги тизимларда дала тажрибалари олиб борилди (3.2.1-жадвал).
3.2.1-жадвал Ғўзанинг суғориш тартибини аниқлаш бўйича дала тажриба тизими

Вариантлар



Суғориш олди тупроқ
намлиги, ЧДНСга нисбатан,%

Суғориш меъёрлари, м3/га



1

Ишлаб чиқариш
назорати

Фактик ўлчовлар

2

70-70-60

50-100-70 см қатламдаги
намлик дефицити бўйича

3

70-80-60

50-100-70 см қатламдаги
намлик дефицити бўйича

4


70-80-60


50-100-70 см қатламдаги
намлик дефицити 30 фоизга оширилган

Барча тажрибалар ва фенологик кузатувлар ПСУЕАИТИ ва бошқа илмий текшириш институтлар томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги услубиятлар асосида амалга оширилди: “Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах”, 1963 г., “Методика полевых и вегетационных опытов с хлопчатником в условиях орошения” 1981 г., «Методы агрохимических анализов почв и растений Средней Азии», Т. 1971., “Методика полевых опытов с хлопчатником” 1981 г., «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари», ЎзПИТИ, Т., 2007 й.
Тажриба тизимига асосан, дала тажриба ишлари 4 та вариантда ва 4 та қайтариқларда амалга оширилди. Бўлакчалар ўлчами қуйидагича: эгат узунлиги Lэ-100 м, эгатлар орасидаги масофа тупроқнинг механик таркибига (ўрта ва оғир тупроқ) асосан олинган бўлиб, а = 0,6 м, қаторлар сони 8 та, шундан 4 таси ҳисобий қаторлар, қолгани ҳимоя қаторлари, битта вариант майдони 8 х 0,6 х 100 = 480 м2 , бир қайтарилиш майдони 480 х 4 = 1920 м2, умумий майдон 1920 х 4= 7680 м2 ёки 0,768 га (3.2.1-расм).


3.2.1-расм. Тажриба даласининг схемаси.


Тажрибаларда қуйидаги кузатиш, ўлчов ва таҳлиллар олиб борилди:

  1. Тупроқнинг морфологик тузилиши. Бунинг учун изланишлар бошланишида барча дала тажрибалари ўтказиладиган майдонларда сизот сувлари сатҳигача бўлган чуқурликда тупроқ қирқими қазилиб, генетик қатламлар бўйича тупроқнинг морфологияси аниқланди.

  2. Тупроқнинг механик таркиби генетик қатламлар бўйича 0-100 см. қатламгача бўлган чуқурликда тупроқ қирқимидан олинган намуналар бўйича Н.А.Качинский [77] услубида аниқланди.

  3. Тажриба майдони тупроғининг чиринди, умумий азот, фосфор ва калий миқдорлари амал даври бошида ҳамда охирида 0-30 см., 30-50 см. қатламларда аниқланди. Чиринди миқдори Тюрин, умумий азот ва фосфор, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин, алмашинувчан калий эса П.В.Протасов усули билан таҳлил қилинди.

  4. Тупроқнинг ҳажм массаси баҳорда далани диагонали бўйлаб уч нуқтасидан, кузда эса суғориш тартиблари бўйича ҳар 10 см. қатламдан 0-100 сантиметргача цилиндр усулида аниқланди.

  5. Тупроқнинг солиштирма оғирлиги пикнометрик усулда аниқланди. Умумий ғоваклик, тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги маълумотлари бўйича ҳисобланди.

  6. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги амал даври бошида даланинг диагонали бўйича 3 нуқтада, амал даври охирида эса барча вариантларда металл цилиндлар усулида аниқланди.

  7. Тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) баҳорда тажриба вариантларини жойлаштиришдан олдин, 2 х 2 м2. майдончаларга сув тўлдириш йўли билан рамка усулида аниқланди. Кузатув майдончасидаги намликни аниқлаш учун тупроқ намуналари 4 қайтариқда ҳар 10 см. қатламдан 0-100 см. гача олинди.

  8. Суғориш олди тупроқ намлиги термостат-тарози усулида ўлчаниб борилди.

  9. Суғоришга берилган сув миқдори “Чиполетти” ва “Томсон” сув ўлчагичлари ёрдамида олиб борилди.

  10. Сизот сувлари сатҳи ва минерализациясининг ўзгариши

(динамикаси). Бунинг учун тажриба даласидаги иккинчи қайтариқдаги барча вариантларга кузатув қудуқлари ўрнатилди. Қувурлар 40 мм. диаметрдаги полиэтилен шаклида бўлиб 2 м. чуқурликка ўрнатилди. Қувурларнинг қуйи 1,2 м. ли қисми ғалвирак тешикчалардан иборат бўлиб, улар фильтр (капрон материал) билан ўралган, улардаги сизот сувлари сатҳи ҳар 10 кунда 1 марта ва суғоришлардан олдин ҳамда суғоришдан сўнг 3 кундан кейин ўлчаб борилди.

  1. Тупроқ туз режимини аниқлаш. Буни амалга ошириш мақсадида барча вариантлардан ўсув даври боши ва охирида тупроқ намуналари олинди. Олинган тупроқ намуналаридаги тузлар миқдори электрокондуктометр асбоби ёрдамида аниқлаб борилди.

  2. Ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил тўплаши бўйича фенологик кузатувлар ҳар бир тажриба варианти ва қайтариқлари бўйича ўтказилди. Кузатувлар ўтказилган ҳар бир вариант бўйича қоғоздан тайёрланган ёрлиқлар осилган 100 дона ўсимликлардан ғўзани чинбарглар сони - 1.VI, ўсимликнинг бўйи-1.VI, 1-VII, 1.VIII, ҳосил шохлари-1.VII, 1.VIII, ҳосил тугунчалари 1.VII, 1.VIII ва кўсаклар сони 1.VIII, 1.IX саналарида аниқланди.

  3. Тажриба майдонининг ҳақиқий кўчат қалинлиги икки муддатда: амал даври бошида ва охирида, яъни терим олдидан ҳар бир вариант ва қайтариқларда ҳисоб бўлакчаларидаги мавжуд ўсимликларни тўлиқ санаш орқали аниқланди.

  4. Бир дона кўсакдаги пахта оғирлиги ҳар бир теримдан олдин барча вариант ва қайтариқлар бўйича ёрлиқ осилган ўсимликлардан териб олинган пахта намуналарида аниқланди.

  5. Ғўза ҳосилдорлиги барча қайтариқлардаги ҳар бир вариантнинг ҳисобий қаторларидаги пахтани қўлда териш орқали аниқланди.

  6. Пахта толасининг технологик кўрсаткичлари қабул қилинган услубларда ПСУЕАИТИнинг Хоразм филиали лабораториясида таҳлил қилинди.

  7. Ғўза ҳосилининг қайтариқлар бўйича ишончлилик даражаси Б.А.Доспеховнинг икки омилли дисперсия услуби асосида математик

ишлов берилиб, таҳлил қилинди.

  1. Турли суғориш тартиблари ва технологияларининг ғўза етиштиришдаги иқтисодий самарадорликлари ҳисобий усулда аниқланди.

    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish