Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит узоқ муддатли даврда ташкилотга, корхонанинг молиявий фаолияти шакллари ва йўналишларига таъсир этувчи макродаражада юзага келувчи шарт-шароитлар ва омиллар тизими билан тавсифланади. Корхонанинг улар устидан тўғридан-тўғри назоратни амалга ошириш имкони мавжуд эмас. Ташқи молиявий муҳитнинг бундай кўриниши аниқ бир корхонага нисбатан муносабат бўйича намоён бўлиш индивидуал хусусиятлари билан тавсифланмайди. Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит шарт-шароитлари шаклланишида давлат молиявий сиёсати ва корхоналар молиявий фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш муҳим роль ўйнайди.
Бевосита таъсир кўрсатувчи ташқи молиявий муҳит корхонанинг контрагентлар билан молиявий операциялар ва битимлар бўйича молиявий муносабатлари жараёнида шаклланадиган, ташкилотга, унинг молиявий фаолият шакллари ва натижаларига таъсир этувчи шарт-шароитлар ва омиллар тизимини тавсифлайди. Бунда бевосита таъсир кўрсатувчи ташқи молиявий муҳит бевосита коммуникатив (ўзаро боғлиқ) алоқалар жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай контрагентлар билан молиявий фаолият бўйича самарали молиявий муносабатларни амалга ошириш корхона учун ижобий бўлган тегишли шарт-шароитлар ва омиллар тизимини бошқариш имконини беради.
Ички молиявий муҳит корхона раҳбарияти ва молиявий хизмат мутахассислари бевосита назорати остида бўлган корхонанинг энг яхши натижаларига эришиши мақсадида молиявий фаолият шакллари ва уларни ташкил этишни танлашда юзага келувчи шарт-шароитлар ва омиллар тизимини тавсифлайди. Ички молиявий муҳит корхонанинг стратегик даврда қўйилган мақсад ва вазифаларига эришиш имконини берувчи молиявий имкониятларни ҳам ўз ичига олади. Стратегик молиявий таҳлилни амалга ошириш хусусиятлари нафақат ретроспектив, шу билан бирга алоҳида омиллар ва шарт-шароитлар мумкин бўлган ўзгаришлари таъсирини ҳисобга олган ҳолда корхона молиявий имкониятлари истиқболдаги ҳолатини ҳам кўрсатиб беради. Бу стратегик молиявий таҳлил ўтказишнинг услубий аппарат томонидан тузилган махсус методларидан фойдаланиш заруриятини кўрсатади (бундай махсус методлар аналитик тадқиқотнинг тўлдирилган ва анъанавий методлари бўлиши мумкин). Стратегик молиявий таҳлил асосий методлари тизими ва уларнинг қўлланиш соҳаси қуйидаги жадвалда акс эттирилган (5.4-жадвал).
Бу методларнинг ҳар бири тузилишини қуйида кўриб чиқамиз.