"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet130/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
ММ маъруза

5-савол баёни. Бизнинг фикримизча, Республикада бугунги кунда шаклланган банкротлик институти ўзининг маълум хусусиятларига кўра бир неча босқичларда ривожланиб, такомиллашиб келган. Қуйида Республика банкротлик институтининг йиллар бўйича ривожланиш босқичлари келтириб ўтилган
Биринчи босқичга 1994 - 1997 йилларни киритиш мумкин. Бу босқич “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунни амалга киритилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 декабрдаги №465-сонли “Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Қарорига асосан Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Қўмитаси ҳузурида иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг ташкил этилишини ўз ичига олади.
1994 йилга қадар Республикада бирорта ҳам банкротлик ва иқтисодий ночорлик бўйича ишлар айнан институтнинг амал қилмаганлиги ва қонуний асослари яратилмаганлиги сабабидан кўрилмади. Лекин, корхоналар ўртасидаги тўлов интизомини бузилиши бўйича зиддиятларнинг вужудга келиши Республика учун корхоналарни инқироздан чиқариш ва соғломлаштиришда янги институционал-ҳуқуқий тизимининг зарурлигини кўрсатди. Бундан ташқари, МДҲнинг бошқа давлатларида ҳам бу тизимга эътибор қаратила бошлаган эди. Масалан, Россия Федерациясида 1992 йилданоқ инқирозга қарши курашнинг ҳуқуқий асоси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун амалги киритилган эди86.
Республикамизда инқирозга қарши бошқаришнинг давлат механизми 1994 йилнинг 5 майида ўзининг ҳуқуқий асоси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунни амалга киритиш билан эга бўлди. Дастлаб мазкур Қонун жуда ҳам соддалашган кўринишда ишлаб чиқилган бўлиб, 35-моддадан иборат эди. Қонун банкротлик масалалари бўйича барча муаммоларни қамраб олмас эди. Шу билан биргаликда Қонун қабул қилинган биринчи йилда деярли ишламади. Ўша йили хўжалик судларига қарздорни банкрот деб топиш бўйича иккита иш келиб тушган.
Банкротлик масалалари юзасидан давлат назоратини таъминлаш мақсадида 1996 йил 11 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунни амалда қўллаш чора-тадбирлари ҳақида”ги № ПФ1685-сонли Фармони87 эълон қилинди ва мазкур Фармонни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 декабрдаги №465-сонли “Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Қарори88га асосан махсус орган – иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат Қўмитаси ҳузурида ташкил этилди.
Иккинчи босқич, 1998-2002 йилгача. Бу босқич банкротлик бўйича кўрилаётган ишларни кўпайиб бориши, Банкротлик бўйича жинойи ишларни тартибга солишнинг такомиллашуви, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишни ишлаб чиқилиши, “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгаритиришлар киритилиши ва янги таҳрирдаги Қонунни қабул қилиниши, Ташқи бошқарув таомилининг жорий қилиниши хўжалик судларида банкротлик бўйича ишларни кўрилишини ягона тизимга солиш, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасини Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Қўмитаси таркибидан чиқарилиши ва Иқтисодиёт Вазирлигига бўйсундирилиши, иқтисодий ночор корхоналар бўйича ахборотлар базасини Қўмита миқёсида ташкил этилиши ва такомиллаштирилишини ўз ичига олади.
Юқорида келитириб ўтилаган ишларни самараси сифатида қонуний тизим нисбатан такомиллашди ва 1997 йил хўжалик суди томонидан 137 та хўжалик юритувчи субект банкрот деб топилди.
1998 йил 28 августга келиб “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда янги таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги (иккинчи таҳрирдаги) Қонун қабул қилинди. Эски таҳриридан фарқли равишда янгиси кўплаб моддалар билан бойитилди (ески таҳрир 35-модда, янги таҳрир 133-модда), айрим турдаги қарздорларни банкротлик тўғрисидаги ишларни кўришни тўлиқ тартибга солди, янги таомил – ташқи бошқарув қўшилди ва бу ўз ўрнида кредиторларнинг ҳуқуқларини кенгайтирди. Энг муҳими янги таҳрирдаги Қонунда банкротлик аломатлари ўзгартирилди: тўловсизлик аломатидан тўловга қодир бўлмаган аломатига ўтилди.
1999 йилнинг 23 июлида “Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида” №ПФ-2342 сонли Президент Фармони қабул қилинди. Фармон Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жараёнини тезлаштириш, вақтинча иқтисодий қийинчиликка дуч келган, бироқ молия-хўжалик фаолиятини соғломлаштириш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган бўлиб, унга асосан Иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тизимидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига бўйсундирилган.
1999 йилда банкротлик институтининг ташкилий-ҳуқуқий асоси янада мустаҳкамланиш йўлида давом етиб, 26 июлда “Корхоналар банкротлиги тўғрисидаги Қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг 362-сонли Қарори қабул қилинди. Қарор ўз ичига қуйидагиларни олган:
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги хузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тўғрисида Низом89;
Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом;
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси хузуридаги Корхоналарни санациялаш жамғармаси тўғрисида Низом90;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар Рўйхати.
Қарорнинг қабул қилиниши банкротликка оид ишларнинг тезлашуви, ҳуқуқий тушунмовчиликларнинг камайиши ҳамда банкротликка оид жиноий ишларнинг тартибга солинишига олиб келди.
Учинчи босқич, 2003-2008 йиллгача. Бу босқич модернизациялаш учун қилинадиган харажатлар ҳисобидан қўшимча солиқлар бўйича имтиёзлар яратиб бериш, “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга қўшимчаларни киритилиш ва янги таҳрирининг қабул қилиниши, кузатув ва суд санацияси таомилларининг жорий этилиши, барча банкротлик таомилларига суд бошқарувчиларини масъул етиб қўйилиши, Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг вазифалари, ва бошқа фаолиятларини ташкил этиш чораларини ишлаб чиқилиши корхоналарнинг молиявий-иқтисодий мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартибини такомиллаштирилиши, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Қўмитасини ташкил этилиши ва Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасини унинг таркибига киритилиши, суд бошқарувчилари фаолиятини ва уларни аттестациядан ўтказиш қонун-қоидаларини янада такомиллаштирилиши, тадбиркорлик субектлари-юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субектлари-жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгиланишидан иборат.
Банкротликка оид ишларнинг кўпайиши, Республикамизда банкротликни бошқаришда ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан тажрибани оширди ва шу билан биргаликда банкротлик ишларини ташкилий-иқтисодий томонларини ва ҳуқуқий тартибга солишдаги камчиликлар ҳамда қонунда ҳам бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатди. Юқоридаги масалалар бўйича камчиликларни бартараф этиш мақсадида иккинчи таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш эҳтиёжини келтириб чиқарди.
2003 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга навбатдаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги (учинчи) таҳрирда эълон қилинди. Эндиликдаги Қонун 192-моддадан иборат бўлиб, банкротлик белгилари ва таомилларига тегишли бўлган, тўловга қодир бўлмаган қарздорларнинг тўлов қобилиятини тиклашни мақсад қилиб қўйган кўплаб янги қоидаларни ўзида мужассамлаштирди. Қонунга иккита янги маъруза киритилди ва улар янги банкротлик таомилларини ўзида ифода этди: кузатув ва суд санацияси. Унга кўра барча банкротлик таомиллар суд бошқарувчилари томонидан амалга оширилади. Суд бошқарувчилари хўжалик суди томонидан тайинланади ва назорат қилинади. Мазкур Қонун кейинги йилларда янада такомиллаштириб келинмоқда.
Банкротлик тўғрисидаги миллий қонунчилик мулкий муносабатларда ишончсиз иштирокчиларни чиқариб ташлаш ғоясини илгари суради. Шу билан бир қаторда шуниси ҳам аниқки, ҳар бир хўжалик юритувчи субект ўз тадбиркорлик фаолиятини таваккалчилик асосида олиб боради ва мана шу таваккалчиликнинг максимал даражаси сифатида банкротликка учраш эҳтимоли тан олиниши керак. Бу хўжалик юритувчи субектларнинг банкротлигидан жамият манфаатдор дегани эмас. Айнан мана шунинг учун ҳам, қонунчилик ўзини қайта тиклаш имкониятини берувчи таомилларни назарда тутади.
Бу қонуннинг барча таҳрирларида мавжуд. Мисол, 1994 йил биринчи таҳрирдаги Қонун санация кўринишидаги таомилни назарда тутиб, унинг мақсади қарздор юридик шахсни хўжалик субекти сифатида сақлаб қолишдан иборат эди. 1998 йилги иккинчи таҳрирдаги Қонунда хўжалик юритувчи субектларни банкротликдан сақлаб қолишнинг қўшимча таомили ташқи бошқарув жорий қилинди. Ҳозирда амалда бўлган янги таҳрирдаги Қонунда хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий тикланишини мақсад қилиб қўйган янги таомил – суд санацияси қўшилди. Бундан ташқари, барча таҳрирларда қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришини кафолатлайдиган таомил – қарздор ва кредитор ўртасида келишув битимининг тузилиши тартиби ҳамда асослари мустаҳкамланган.
2003 йилги Қонуннинг янгиликларидан яна бири суд бошқарувчиларига муҳим мақом белгиланган, чунки улар кредитор ёки қарздор манфаатидан келиб чиқиб, банкротлик таомилига нохолис таъсир ўтказиши таъқиқланди. Қонунда ушбу масалага бағишланган “Суд бошқарувчиси қарздор ёки кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар бўлиши таъқиқланади”91 деган норма белгиланган бўлиб, бу охир оқибатда Қонунни ҳаётда амалга оширишга хизмат қилади.
2004 йилда банкротлик институтини такомиллаштириш маслаларининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларига кўпроқ эътибор берилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг Низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 77-сонли Қарори92га асосан Қўмитанинг вазифалари, низоми, ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмалари қарорга илова шаклида ишлаб чиқилди. Банкротлик институтининг 77-сонли Қарорда белгилаб берилган тузилмавий тизими 2005 йилгача амал қилди. Шу билан биргаликда, “Банкротлик тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонунни эндигина амалга киритилган 2004 йилда уни амалиётда қўллаш билан боғлиқ хўжалик судида тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, 2004 йил 20 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленумида “Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунини (2003 йил таҳририда) амалга киритиш билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида”ги 112-сонли Қарори93 қабул қилинди. Унда, банкротлик институтини Ўзбекистон бўйича бир хил тартибда қўллашнинг услубий йўл-йўриқлари ишлаб чиқилди.
2005 йилга келиб, корхоналар учун таҳлил ўтказиш сифатида ҳукумат томонидан белгиланган мезонларни94 янгилашга эҳтиёж сезилди. Шундан сўнг, иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг 2005 йил 16 мартда “Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги №ГС-05/0271/1-сонли Қарори95 қабул қилинди. Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом мазкур Қарорга илова тариқасида келитириб ўтилган. Низом эски мезонлар тизимидан тубдан фарқ қилган ва ўзида 7 та асосий молиявий коэффициентларни акс эттиради.
2005 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат Қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” ПФ-3602 сонли Фармони96 қабул қилинди. Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ташкил этилди. Шунингдек, Қўмитанинг вазифаларидан бири сифатида иқтисодий ночор корхоналар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш чоғида давлат манфаатларини ифода этиш, корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларнинг банкротлиги соҳасида давлат бошқаруви вазифаларини амалга ошириш деб белгиланди.
Президентнинг юқоридаги Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни Монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янада авж олдириш мақсадида 2005 йилнинг 5 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат Қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги № ПҚ-66 сонли Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Қўмитасининг иш юритиш тартиби, ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ҳамда ҳодимлар сони ҳақидаги умумий фаолияти ёритиб берилди.
Шунингдек, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози натижасида 2008 йилда корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни таркибий ўзгартириш, молиявий соғломлаштириш соҳасида янги йўналишлар ишлаб чиқилди. Бир сўз билан айтганда, банкротлик институтини ривожланишининг бешинчи босқичи сифат босқичи бўлиб, Республикадаги ислоҳотларнинг амалий натижаларини намоён қилди.
Тўртинчи босқич 2009 йилдан ҳозирги даврларгача. Бу босқич банкротлик бўйича ишларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши такомиллаштириши монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Қўмитасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари билан шуғулланувчи бўлими Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субектларининг Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари уюшмаси сифатида ажратиб юборилиши. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси таркибидаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўлими структурасининг ўзгартирилишини ўз ичига олади.
Банкротликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклинин такомиллаштиришда 2010 йилда ислоҳотлар амалга оширилди. Монополияга қарши ишларни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, табиий монополия корхоналари фаолиятини назорат қилишни кучайтириш ва хўжалик юритувчи субектлар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ишларини фаоллаштириш мақсадида 2010 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-адбирлари тўғрисида” ПФ-4191-сонли Фармони97 қабул қилинди. Собиқ Қўмитанинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари билан шуғулланувчи бўлими Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субектларининг Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари уюшмаси сифатида ажратиб юборилди. Фармонга асосан Қўмита Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси сифатида қайта рўйҳатдан ўтказилди.
Юқоридаги Фармонга мувофиқ ва иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартда “Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат Қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-1293-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорда янги ташкил этилган Қўмитанинг вазифаларини белгилаб бериш билан бирга ташкилий тузилмаси ҳам қайтадан ишлаб чиқилди.
Республикамизда олиб борилаётган барча йўналишдаги ислоҳотлар бугунги кунга келиб ўзининг асл натижаларини секин-асталик билан бериб келмоқда. Бу ҳолатни ҳар бир соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишлар ва уларни йўналтирувчи ҳуқуқий асосларнинг босқичма-босқич такомиллашиб бораётганлигидан кўриш мумкин. Ҳудди шунингдек, Республикамизнинг банкротлик институти ҳамда инқирозга қарши чоралари ҳам ўзининг босичма-босқичлик кўринишига эга бўлиб, унинг такомиллашиши натижасида йилдан-йилга банкротликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ривожланиши билан биргаликда иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнининг молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлик даражаси ўсиб бормоқда.

1 Sharpe W.F. Capital Asset Prices: A Theory of Market Equilibrium under Conditions of Risk//Journ. Finance. 1964. Sept. P. 425-442.

2 F. Black & M. Scholes, «The Effects of Dividend Yield and Dividend Policy on Common Stock Prices and Returns», Journal of Financial Economics (1974).

3 Sharpe W.F. Capital Asset Prices: A Theory of Market Equilibrium under Conditions of Risk//Journ. Finance. 1964. Sept. P. 425-442.

4 Modigliani F., Miller M. 1969. Reply to Heins and Sprenkle. American Economic Review 59 (4): 592-595.

5 James C. Van Horne, John M. Wachowicz, Jr. Fundamentals of Financial Management, 13th ed. FT: Prentice Hall, 2009. p 27.

6 Павлова Л.Н. «Финансовый менеджмент», М: «Банки и биржи», 1995. стр- 65.

7 Бирман А.М. «Опережая время».- М.: Наука, 1990. стр-19.

8 Richard A. Brealey, Stewart C. Myers, Franklin Allen. Principles of Corporate Finance, 10th ed. The McGraw-Hill, 2011. р 6.

9 James C. Van Horne, John M. Wachowicz, Jr. Fundamentals of Financial Management, 13th ed. FT: Prentice Hall, 2009. p 9.

10 James C. Van Horne, John M. Wachowicz, Jr. Fundamentals of Financial Management, 13th ed. FT: Prentice Hall, 2009. p 27.



11 Лукасевич И.Я., Финансовый менеджмент: учебник / 2-изд. перераб. и доп., – М.: Эксмо, 2010. с. 13.

12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4720 сонли фармони.

13 Ковалев В.В. Финансовый менеджмент: теория и практика. – 2-е изд., перераб. и доп., – Москва: Проспект, 2011. с. 252.

14 Jamec C.Van Horne, John M.Vachowicz JR. Fundamentals of financial management. Eleventh edition. Prentice Hall, Inc., 2001 p. 141.



15 L.Fung Financial management. Stewart House, 2012 p. 38.



16 Berle A., Means G. The modern Corporation and Private Property – New York: Macmillan, 1932. – 478 p.

17 Coase R.H. The Nature of the Firm // Economica. - November 1937. - Vol. 4, No.16. - P. 386-405.

18 Долинская В.В. Акционерное право: основные положения и тенденции. Монография. – М.: Волтерс Клувер, 2006. – 736 с.

19 Долинская В.В. Акционерное право: основные положения и тенденции. Монография. – М.: Волтерс Клувер, 2006. – 736 с.

20 Freeman R. Edward. Strategic Management: A stakeholder approach. – Boston: Pitman, 1984.

21 Jensen M.C., Meckling W.H. Theory of the Firm: Managerial Behavior, Agency Costs and Ownership Structure // Journal of Financial Economics. - 1976. - Vol. 3, No. 4. – P.305-360.



22 Вахобов А.В., Маликов Т.С. Молия: Умумназарий масалалар. Укув кулланма. - Тошкент, "Молия-иқтисод", 2008. 169-бет.

23 Лисовская И.А. Методология формирования финансовой стратегии Российских компаний. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. – М., 2009. – С. 4.

24 Бобков Н.В. Формирование финансовой стратегии корпораций в современных условиях. Автореферат диссертации на соискание кандидата экономических наук. – Москва., 2009. – С. 10.

25 Бланк И.А. Финансовый менеджмент: Учебный курс. – 2-изд., перераб. и доп. – К.: Эльга; Кика-Центр, 2004. – С. 96.



26 Бланк И.А. Финансовый менеджмент. К.: Ника-Центр, 2004. – С. 655.



27 Қаранг: Бланк И.А. Финансовый менеджмент.

28 Бочаров В., Леонтьев В. Корпоративные финансы. – СПБ.: Питер, 2004. – 592 с.

29 Бочаров В., Леонтьев В. Корпоративные финансы. – СПБ.: Питер, 2004. – 592 с.

30 Алексеева М.М. Планирование деятельности фирмы. - М.: Финансы и статистика, 2007. 91-бет.

31 Грей С., Нидлз Б. Финансовый учет: Глобальный подход. М.: Издательство Волтерс Клувер, 2006.

32 Ковалев В.В. Финансовый учет и анализ: концептуальные основы. -М.: Финансы и статистика, 2004.



33 Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. М.: Гелиос АРВ, 2002.

34 Financial Accounting Standards Board

35 Richard A. Brealey, Stewart C. Myers, Franklin Allen. Principles of Corporate Finance, 10th ed. The McGraw-Hill, 2011. р 209.

36 Richard A. Brealey, Stewart C. Myers, Franklin Allen. Principles of Corporate Finance, 10th ed. The McGraw-Hill, 2011. р 216.

37 АА.Бобожонов, К.Жуманиёзов Молиявий ҳисоб Т-2002 538-бет

38 Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунига шарҳлар // Муаллифлар жамоаси М.К.Азимов ва бошқ. – Тошкент: 2007 – 640 б.

39 Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунига шарҳлар // Муаллифлар жамоаси М.К.Азимов ва бошқ. – Тошкент: 2007 – 640 б.

40 Брейли Р., Майерс С. Принципы корпоративных финансов. – М.: Олимп-Бизнес, 1997. -1024 с.

41 C.Paramasivan, T.Subramanian. Financial management. - New age international (P) limited, publishers.p50.

42 Bliss J.H. Financial and Operating Ratios in Management. – New York: Ronald Press, 1923. 354 p.

43 Rickey K.R. How Accountant Can Help Management Manage // N.A.A. Bulletin, July 1963. pp. 73-85.

44 “Молиявий леверидж” (Financial Leverage /faɪˈnænʃəl ˈlev.ɚ.ɪdʒ/ (amer.)) тушунчасини мамлакатимиз йирик иқтисодчи олимларидан профессор Т.С. Маликов “молиявий левериж”, “молиявий ричаг (дастак)”, профессор Б.Ю.Ходиев эса, “молиявий восита”, “молиявий ричаг” деб келтиришган. Назаримизда, “Leverage” сўзини таржима қилиш натижасида унинг туб моҳияти ўзгариши ва янглишишларга олиб келиши мумкинлиги туфайли, амалиётда, тадқиқотларда фонетик жихатдан бир хил бўлган “леверидж”, шу билан бирга, бутун тушунча “молиявий леверидж” деб юритилиши мақсадга мувофиқ. ** Earnings Before Interest and Taxes (EBIT) – мамлакатимиз меъёрий-ҳуқуқий хужжатларидаги “асосий фаолиятдан олинган фойда” кўрсаткичи орқали ифодалаш мақсадга мувофиқ. *** Earnings Per Share (EPS) – бир акцияга тўғри келадиган соф фойда

45 Gibson C.H. Financial Reporting and Analysis: Using Financial Accounting Information. – Mason, OH:
Cengage Learning, 2011. pp. 309-310.

46 Besley S, Brigham E.F. Essentials of Managerial Finance. – Mason, OH: Thomson Learning, Inc., 2008. pp.509-512.

47 C.Paramasivan, T.Subramanian. Financial management. - New age international (P) limited, publishers.p86.

48 C.Paramasivan, T.Subramanian. Financial management. - New age international (P) limited, publishers.p84.

49 Sharpe W.F. A Simplified Model of Portfolio Analysis//Management Sci. 1963. Jan. P. 277-293.

50 Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Рынок ценных бумаг и биржевое дело.-М.: Экономистъ, 2005.-687 с.

51 Тумусов Ф.С. Инвестиционный потенциал региона: Теория, проблемы, практика. – М.: Экономика, 1999, 13-с.

52 ЮНИДО-Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташкилий бўлинмаси бўлиб, унинг асосий вазифаси БМТга аъзо мамлакатлар саноати ривожланишига ёрдам беришдир.

53 Ваҳобов А.В., Иброҳимов А.Т., Ишонқулов Н.Ф. Молиявий ва бошқарув таҳлили – Тошкент: ШАРҚ, 2007 й., 29 б.

54www.lex.uz

55 Бланк И.А. “Финансовый менежмент”, Киев – Ника-Центр – 2004, 195-б .

56 C.Paramasivan, T.Subramanian. Financial management. - New age international (P) limited, publishers.p 206.

57 Б.Тошмуродова, О.Ҳамдамов. “Молиявий менежмент”. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Иқтисод-молия”. 2012 йил. 160-б.

58 Шапкин А.С. Экономические и финансовые таваккалчилики. Оценка, управление, портфель инвестиций. 8-е изд. — М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К°», - 2012.

59 http://www.education.vic.gov.au/risk.aspx - “School Policy & Advisory Guide” департаментининг расмий сайти.

60 James C. Van Horne, John M. Wachowicz, Jr. Fundamentals of Financial Management, 13th ed. FT: Prentice Hall, 2009. p 129.

61 Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом.1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори.

62 JablanStefanović, R. (2009), „Тraditional Methods for Allocating Costs to Cost Drivers“,12.World Congress of Accounting Historians (WCAH), Congress Proceedings Vol. II, Istanbul, pp 1193-1210.

63 Аткинсон Э.А., Банкер Р.Д., Каплан Р.С. Управленческий учет/пер.с англ. А.Д. Рахубовского. – М. : Вильямс, 2005.

64 Paul A. Sharman and Kurt Vikas, “Lessons from German Cost Accounting,” Strategic Finance, December 2008,pp. 28-35.



65 Хоразм вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

66 Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: «Ўзбекистон», 2012. – Б. 10-11.

67 Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. – СПб.: «Питер», 2009. – С. 223.

68 Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. – СПб.: «Питер», 2009. – С. 224.

69 Тошмуродова Б.Э. Иқтисодий тараққиётга эришишда солиқлардан самарали фойдаланиш. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент, 2007. – Б

70 Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. – СПб.: «Питер», 2006. – С. 225.

71 Сердюков А.Э., Вылкова Е.С, Тарасевич А.Л. Налоги и налогообложение. – СПб.: «Питер», 2008. – С. 502.

72 Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. – М.: «ИНФРА-М», 2001.– С. 78.

73 Козенкова Т.А. Налоговое планирование на предприятии. – М.: «АиН», 1999. – С.15

74 Филин С.А. Финансовый риск и его составляющие для обеспечения процесса оценки и эффективного управления финансовыми рисками при принятии финансовых управленческих решений // Финансы и кредит. – Москва, 2002. – № 3. – С. 23.

75 Евстигнеев Е.Н. Основы налогового планирования. – СПб.: «Питер», 2004. – С. 196.

76 Тихонов Д.Н., Липник Л.Г. Налоговое планирование и оптимизация налоговых рисков. – М.: «Альпина Бизнес Букс», 2004. – С. 105.

77Эслатма: соғломлаштириш дастури инқирозга учраган корхоналарда ишлаб чиқилса, таваккалчиликни бошқариш дастури молиявий жиҳатдан барқарор корхоналарда ишлаб чиқилади. Кеинги ўринларда инқирозга қарши дастур деб аталади.

78 Бабушкина Е.А. Антикризисное управление : конспект лекций / Е.А.Бабушкина, О.Ю.Бирюкова, Л.С.Верешагина. – М.:Ексмо, 2008. – 160с. – (Экзамен в кармане).

79 Жарковская Елена Павловна. Антикризисное управления: Учебник – 4-е изд., - М.: Омега – 2007.– 365 с.

80 Балдин К.В., Бистров О.Ф., Рукосуэв А.В. Антикризисноэ управлениэ: макро- и микроуровен: Учебноэ пособиэ. – М.: Дашков и Ко, 2005. – С. 316.

81Булко О., Шевчук Л. Законодателство о банкроцтве. Вариант Белоруссии//Хозяйство-право. – Москва, 1992. – №5. – с. 42.

82 Ле Хоа. Новий закон Российской Федерации о несостоятелности (банкроцтве): взгляд зарубежного экономиста//Економика и жизн. – Москва, 1998. – №1. – с. 20.

83Клоб Б. Состав преступления и понятиэ банкроцтва//Законност. – Москва, 1998. - №1. – с. 48-49.

84 Жарковская, Елена Паловна. Антикризисное управление: учебник / Е.П.Жарковская, Б.Е.Бродский. – 4-е изд., испр. – Москва: Омега-Л. 2007. – 365с.:ил., табл. – (Высшая школа менеджмента).

85 Стратегия и тактика антикризисного управления фирмой/Под.ред. А.П.Градова. – СПб., 1996.

86 Федералний закон: випуск 55(238). О несостоятелности (банкроцтве). – М.: “ИНФРА-М”, 2004. – 186 с.

87Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2005 й. ПФ-3675-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган

88 "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., Н 12, 38-модда.

89 Мазкур Низом ЎзР ВМ 18.02.2004 й. 77-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган

90 Мазкур Низом ЎзР ВМ 04.08.2005 й. 185-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган

91 Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни, 2003 йил 24 апрел, 18-модда.

92 Мазкур Қарор ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган

93 Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 й. 142-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган

94 Корхонанинг иқтисодий ночорлиги белгиларини аниқловчи мезонлар тизими” Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 июлда 12-сон билан тасдиқланган, Молия Вазирлиги билан 1999 йил 18 августда Н ЭГ/17-05/1725-сон билан келишилган, Адлия Вазирлигида 1999 йил 28 августда 803- сон билан рўйҳатдан ўтган.

95 Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2005 йил 14 апрелда 1469-сон билан рўйҳатга олинган.

96 Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2010 й. Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган

97 "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 66-модда.


Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish