"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet126/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
ММ маъруза

2-савол баёни. Бир қанча омиллар банкротликнинг сабаби бўлиши мумкин. Улар корхонанинг ичидаги ва унинг раҳбарияти ҳамда ходимлари йўл қўйган хатоликларига боғлиқ. Ички омилларга корхонадан ташқарида юзага келадиган ҳамда одатда корхонанинг таъсир доирасидан ташқарида бўладиган ташқи омилларга ажратилади. Бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган мамлакатларда корхоналарнинг банкротлиги учдан бир қисм ҳолларда ташқи омиллар билан ва қолган ҳолларда ички омиллар билан белгиланади. Ўтиш иқтисодиёти шароитларида ташқи омиллар ички омилларга нисбатан устунликка эга.
Энг муҳим ташқи омилларга қуйидагилар киради:

  • инфляция (бошланғич хом-ашё, материаллар, ёнилғи, энергия ташувчилар, бутловчи қисмлар, транспорт ва бошқа хизматларнинг ҳам, корхона маҳсулоти ва хизматларининт ҳам нархининг салмоқли ва нотекис ўсиши),

  • банк фоиз ставкалари ва кредитлаш шартларининг, солиқ ставкалари ва божхона тўловларининг ўзгариши,

  • мулкчилик ва ижара муносабатларидаги, меҳнат тўғгрисидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар,

  • энг кам иш ҳақи янги микдорининг жорий этилиши ва ҳоказолар.

Кўрсатилган мазкур омилларнинг баъзилари корхонанинг тўсатдан банкротга учрашига олиб келса, бошқалари аста-секин тўпланиб ва кучайиб бориб, корхонанинг секин кечадиган, енгиш қийин бўлган, ишлаб чиқаришнинг пасайишига ва банкротликка етаклайди.
Корхонанинг фаолияти учун ички омиллар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Чунончи, ғарбий экспертларнинг баҳосига қараганда кичик фирмалардаги турли хил муваффақиятсизликларнинг 90 фоизи менежерларнинг тажрибасизлигига, раҳбариятнинг билимсизлигига, унинг ўзгариб бораётган бозор вазиятларида муносиб ҳаракат қила олмаслигига, эскича дунёқарашига боғлиқ бўлиб, буларнинг барчаси фирмани самарасиз бошқаришга, нотўғри қарорлар қабул қилинишига, бозордаги позицияларини йўқотишига олиб келади. Бу омиллар, эҳтимол, мамлакатимиз корхоналарига ҳам хосдир.

3-савол баёни. Миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг тижорат фаолиятлари давомида солиқ органлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, мол этказиб берувчилар, ишлаб чиқаришга яқиндан ёрдам берувчи инфратузилма субеклари ва бошқа шу каби корхона ва ташкилотлар билан иқтисодий муносабатларга киришади. Ҳудди шунингдек, мазкур хўжалик субектлари ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликка киришади. Бундай иқтисодий ҳамкорлик алоқалари томонлардан тўловга лаёқатли бўлишни, шартномада келтирилган этказиб бериш шартлари ва тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажариш талабини қўяди. Акс ҳолда, ҳамкорликка ишончсизлик аралашиб иқтисодий муносабатларга путур этади. Шу ўринда савол туғилади. Томонлар шартнома тузишдан аввал нималарга эътибор қаратишлари зарур?
Дарҳақиқат, шартнома шартлари бажарилиш шароитида бузилмаслиги ва ҳар иккала томоннинг ҳам ўзаро алоқаларига путур этмаслиги учун томон (ҳамкор)лар ўзаро шартномани бажариш қобилиятиларини олдиндан ўрганиб таҳлил қилиб чиқишлари зарур. Шартнома шартларининг ўз вақтида бажарилмаслиги ишлаб чиқариш соҳасида инқироз ҳатарини вужудга келтирувчи асосий омиллардан биридир.
Ҳар қандай ҳамкорлик ортида иқтисодий манфаат ва иқтисодий қизиқишлар ётади. Буни пул қийматида ифодалаганда, шартнома ёки шерикчиликнинг қийматини кўриш мумкин. Мазкур қийматни тўлов мажбурияти бир томонга ва уни қиймати даражасидаги хизмат кўрсатиш ва (ёки) маҳсулот этказиб бериш масъулияти иккинчи томонга тушади. Бундай вазиятда, аксарият ҳолларда тўлов мажбуриятини ўз бўйнига олган томонга масъулият ва талаб кўпроқ бўлади. Чунки, ҳамкорлик қилишни истаган ҳар қандай юридик шахс аввало бўлажак шеригини тўлов қобилиятини шунингдек, активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги ўзаро нисбатларни ўрганишга интилади. Сабаби кейинги ҳамкорликдаги алоқаларда шерикчилик билан боғлиқ тўлов муносабатлари юзага келади. Бу шароитда тўлов хатари юзага келмаслиги ва муаммоларни олдиндан бартараф этиш мақсадида ҳам ҳамкорнинг тўлов қобилияти тубдан ўрганилади.
Бундай алоқалар натижасида ҳамкор ташкилотлар ўртасида ҳақдорлик ва қарздорлик муносабатлари юзага келиши табиий ҳол ҳисобланади. Хар бир корхона оддий маҳсулот этказиб бериш шароитида ўз вақтида тўловлар тўланишини истайди. Чунки, бошқа корхонага этказиб берилаётган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига хомашё сифатида олиб келинган ва унга қўшилган қийматни қўшилиши натижасида тайёр кўринишга келитирлган. Қўшилган қйимат ҳам ўзида бошқа ташкилотлар билан боғлиқ тўловли муносабатларни вужудга келтирганлиги сабабли, ўз вақтида мажбуриятларни бажариши учун товар сотаётган корхона ҳам сотиб олаётган корхонадан тўлов интизомига риоя қилишини талаб этади. Акс ҳолда, тўлов муддати этиб келиб тўланиши кечиккан дебиторлик ва кредиторлик қарзлари вужудга келадики, бу ҳолат битта тўлов тизимида қатнашаётган корхона ва ташкилотларни тўлов қобилиятини тушиб кетишига олиб келади. Бунда қатнашаётган шахслар бозор муносабатлари тилида мол этказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи, ҳаридор, тўловни кечиктириб тўлашда қарздор ва кредитор деб номланади.
Хизмат кўрсатиш ёки маҳсулот этказиб бериш масъулиятини бўйнига олган корхона ва ташкилотлар уни шартнома доирасида бажаришга ҳаракат қилади ва кўп ҳолларда бунга эришади. Шу сабабдан, асосий эътиборни тўлов масъулияти тушган шахсга қаратилади.
Тўлов масъулияти кўп ҳолларда шартномалар асосида вужудга келади. Яъни, ишчи ва корхона ўртасида тузилган шартнома асосида иш ҳақини ўз вақтида тўлаш масъулияти, кўрсатилган хизмат, бижарилган иш ва этказиб берилган хомашё ва материаллар учун тўлов мажбурияти. Тўлов мажбурияти шартномасиз вужудга келиши ҳам мумкин. Бу бюджет ва бюджетдан ташқари амалга оширилиши зарур бўлган тўловлар масъулиятида ўз аксини топади.
Корхонада солиқ органи билан ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда, даврий қарздорлик вужудга келади. Хозирда кўплаб корхоналарда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида банкротлик аломатлари сезилмоқда. Бунга сабаб, инқирозга қарши бошқарувни тўғри йўлга қўйилмаганлигидир. Бундай ҳолатларнинг кескин кўпайиб кетиши тўлов қобилияти ўзи нима эканлиги ҳақида назарий ва амалий билимларни талаб қилади.
Инқирозга қарши бошқарув жараёнида корхона тўлов қобилияти нима ва уни аниқлаш қандай усуллар билан амалга оширилишини билиш ҳамкорликни амалга ошираётган корхоналарнинг ўз вақтида тўловларни тўлаб қобилияцизлик рискини камайтириш имконини беради. Чунки, тўлов қобилиятини тўғри аниқлай билиш тўлов масъулияти тушган корхона учун шартномани қиймати максимум қанча бўлганида тўлаш имконияти мавжуд эканлигини англаца, иккинчи томон учун дебиторлик рискини олдини олади.
Тўлов қобилияти – бу корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажара олиш имконияти. Тўлов қобилияти корхонанинг бозордаги мавқеига энг катта таъсир қилувчи молиявий ҳолат бўлиб, корхонада тўлов қобилияти мавжуд бўлгандагина, бозор муносабатларининг фаол қатнашувчисига айланади. Акс ҳолда, корхонага нисбатан ишончсизлик ҳосил бўлади ва бошқа иқтисодий инқирозни вужудга келтирувчи муаммоларни юзага келтиради.
Корхонанинг тўловга қобиллигини ифодаловчи машҳур кўрсаткичларга тўлов лаёқати ва ликвидлиги каби тушунчалар киради. Ликвидлик тушунчаси корхона мажбуриятларини активлар билан қоплай олиш даражаси сифатида акс этади. Ликвидликни бошқача тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, бу корхона активларини пулга айланиш тезлигини акс эттиради.
Одатда корхона тўлов қобилиятини аниқлашда жорий активлар ва жорий мажбуриятларнинг ўзаро нисбатидан фойдаланилади. Натижада, жорий мажбуриятларни жорий активлар орқали қанча қисмини қоплай олиш мумкинлиги аниқланади. Шу орқали корхонанинг жорий даврдаги тўловга қобиллиги ўрганилади. Бундан ташқари, корхона тўлов лаёқатининг мавжудлиги ҳақида аниқ хулоса қилиш учун қуйидагиларга ҳам эътибор қаратиш талаб қилинади:

  • корхона айланма маблағлари айланувчанлигининг тезлиги;

  • дебиторлик қарзларини ундириш тезлиги;

  • корхонанинг бозордаги имиджи;

  • жами активлар таркибида жорий активларнинг улуши (тармоқ хусусиятига эътибор берилади);

  • жорий активларнинг таркибида дебиторлик қарзларининг улуши;

  • жорий активлар таркибида пул маблағлари ва товар моддий заҳираларининг улуши;

  • тўлов интизомига риоя қилиш тарихи;

  • корхона маҳсулотига бозорда бўлган эҳтиёж ҳолати.

Келтирилганлардан кўриниб турибдики, корхона тўлов қобилияти ҳақида биргина кўрсаткич билан аниқ хулоса бериш қийин. Уни батафсил ўрганиш учун эса юқорида айтиб ўтилган хусусиятларни ҳам мунтазам ўрганиб бориш зарур.
Корхоналарда инқирозларнинг мавжудлигини баҳолаш таҳлилнинг икки усули: ташхислаш ва рейтинг асосида башоратлаш ёрдамида аниқланади.
Рейтинг асосида корхона хўжалик фаолиятини баҳолаш – бу корхонага инқирознинг таъсири қанчалик даражада зарар келтириш ва инқироздан сўнг корхонада соғломлаштириш ишлари олиб борилгунга қадар ҳолати қандай бўлиши ҳақида маълумот беради. Рейтинг асосида башоратлашнинг афзаллик ва камчилик томонлари мавжуд. Афзаллиги, корхонада инқироз ҳавфини олдиндан башоратлаш имконияти мавжуд бўлади. Инқирознинг даражаси аниқ рақамлар ёрдамида аниқланиб, корхонани қайси аҳволга олиб келганлиги маълум бўлади. Бундан ташқари, башоратлаш инқирозни олдиндан аниқлаб, унга қарши чора-тадбир ишлаб чиқиш учун вақт бўйича шароит яратади.
Камчилиги, корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини олдиндан юз фоиз аниқликда айтиб бера оладиган механизм ишлаб чиқилмаган. Барча башорат қилувчи рейтинг кўрсаткичлари корхонани жорий ҳолати ҳақидаги молиявий кўрсаткичларни акс эттириб беради ҳамда келажак ҳақида тахминий хулосага олиб келади. Иккинчидан, деярли барча башорат қилувчи кўрсаткичлар иқтисодиёти ривожланган давлатлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур давлатларнинг иқтисодий жараёнларига мослаштирилган. Шу сабабли, рейтинг асосида башоратлаш кўрсаткичларини тўғридан-тўғри миллий корхоналарда қўллаб бўлмайди.
Олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, корхоналарнинг хўжалик фаолияти молиявий жиҳатдан ўрганилаётганда таҳлилчи олимлар томонидан омилли баҳолашдан кўра рейтинг асосида баҳолашга қизиқиш кучаймоқда. Сабаби, рейтинг асосида молиявий ҳолат ўрганилганда, корхонага инқирознинг ёки тўловга қобилияцизлигининг таъсири эмас, балки, корхонанинг маълум давр учун молиявий қарорларининг натижасига баҳо берилади. Бу корхона молиясини ташкилий ишлари қай даражада кетаётганлигидан далолат беради. Қуйидаги жадвалда корхона молиясини рейтинг асосида баҳолашнинг усулларидан бирини кўришимиз мумкин.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish