1-МОДУЛ. “МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа: “Молиявий менежмент” фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари.
“Молиявий менежмент” фанининг ривожланиш тарихи.
“Молиявий менежмент” фанининг таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Молиявий менежментнинг бошқарув субъектлари.
Таянч сўз ва иборалар: молия, менежмент, молиявий менежмент, молиявий менежер.
1-савол баёни. Бозор иқтисодиётининг барча моделлари ижтимоий ҳимоялаш ва давлат томонидан тартибга солишни талаб этадиган хўжалик юритиш субъекти ҳисобланади. Мулкчиликнинг турли шаклларини ривожланишини ва шунга асосан тўла хўжалик мустақиллигини, яъни молия ва меҳнат ресурсларини ташкил этишда, фойдани тақсимлашда ташқи бозорларга чиқиш ва шу кабиларда тўла бозор механизмини бошқариш усулларини қўллашни тақозо этади. Бошқаришни ушбу усул ва шакллари бозордаги талаб ва эҳтиёжни қондиришга, истеъмолчилар томонидан берилган буюртмалар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга мослаштиради.
Бозор механизми ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга доимо интилишга қаратилганлиги билан характерланади. Шу билан бирга корхонани якуний фаолиятига жавобгар шахсларга қарорлар қабул қилишда эркинлик, бозор ҳолатига қараб мақсад ва режаларни доимий равишда ўзгартиришлар киритишда мустақилликка эгалиги алохида ахмият касб этади. Бунинг учун бошқаришнинг янги системасини, яъни хар бир худуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бошқариш тизимига қўллаш зарур бўлади.
Менежментнинг ҳозирги замон назарияси ва амалиёти Ўзбекистон иқтисодиётини бозор механизми орқали бошқаришда, бошқариш тизимининг шакл ва усулларини хўжалик бўғинлари ёки микро даражада ўзгаришини талаб этади. Назария ҳам, амалиёт ҳам корхоналар ўз фаолияти даврида мақсадли молиявий бошқариш тизимини қўлламаса муваффақиятга эришиш мумкин эмаслигини тақозо этади. Бизга маълумки, доим бошқариш тизими системали характерга эга. Бошқариш тизими – хўжалик субъектлари ишчи ходимларини фаолият кўрсатишини талаб этадиган ҳамда бошқариш бўғинлари ва улар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг яхлитлигини таъминлайдиган комплекс таркиб мажмуидир.
Молиявий бошқариш ёки молиявий менежмент деганда пул маблағлари, молиявий ресурсларини ташкил этиш ва ҳаракатланиши, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнини бошқариш тушунилади. Бунда пул маблағларини мақсадли йўналтириш орқали энг самарали натижага эришиш мақсадида иқтисодиётга таъсир этиш усули тушунилади. Ҳозирги замон менежменти бу – бошқарув қарорларини қабул қилиш, шу жумладан, молиявий қарорларни қабул қилишнинг минглаб вариантлари йиғиндиси ҳисобланади.
Молиявий менежмент олий ўқув юртларига фан сифатида киритилаётган экан, унинг олдига бир қатор мақсадлар қўйиладики, уларнинг энг асосийлари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
турли хил мулкчилик шаклидаги корхоналар молиясини бошқаришга ўргатиш;
молиявий стратегик ва тактик режаларни илмий асосда ишлаб чиқиш ва уни қўллашга ўргатиш;
талабаларни олган назарий билимларини амалиётда ишлатишга ўргатиш.
Ушбу фан талабаларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини молиявий жиҳатдан мақсадли бошқаришнинг муҳим воситаларини, шунингдек молиявий менежментни корхоналарда йўлга қўйишни ўргатади.
Бозор иқтисоди шароитида корхона ривожланишини таъминлайдиган молиявий манбаларни топиш, молиявий ресурсларни энг самарали инвестициялаш йўналишларини аниқлаш, қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар қилиш масалалари ниҳоятда долзарбдир. Бу масалаларнинг ҳаммаси молиявий менежментнинг ўрганиш объекти ҳисобланади.
“Молиявий менежмент” фанини ўқитишнинг мақсади – талабалар келгусида юқори малакали иқтисодчи-мутахасиссислар бўлиб етишишлари учун корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш ва унинг истиқболлари ҳақида назарий билимларни бериш ҳамда уларда молиявий менежментни самарали юритиш тўғрисида кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг мақсадига эришишида хизмат қилувчи асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
молиявий менежментнинг мамлакат иқтисодиётидаги ва хўжалик субъектлари иқтисодиётидаги ўрнини ўрганиш;
молиявий менежментнинг асосий концепцияларини ўрганиш;
корхоналарда молиявий стратегияни белгилаш ва молиявий қарорлар қабул қилишни ўрганиш;
корхона капиталидан самарали фойдаланиш йўлларини ўрганиш;
корхона активларини самарали бошқариш йўлларини ўрганиш;
корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини ўрганиш;