1. Ўз-ўзини молиялаштириш. Бунда корхоналар такрор ишлаб чиқариш жараёнлари учун зарурий ҳаражатларни ички молиявий ресурслар ҳисобига қоплаши мумкин. Унинг молиявий манбаи корхоналар фойдаси ва амортизация ва бошқа ўзига тегишли молиявий ресурслар ҳисобланиши мумкин.
2. Кредитлаш. Бунда хўжалик субъекти ҳаражатларни муддатлилик, қайтарувчанлик, мақсадлилик ва таъминланганлик шакллари асосида банклар ва бошқа кредит муассасаларидан кредитлари эвазига қоплайдилар. Унинг молиявий манбаи ссуда капитали ва шакллантирилган ссуда фондлари ҳисобланади.
3. Жалб қилинган маблағларни шакллантириш. Бунда такрор ишлаб чиқариш жараёни ҳаражатлари молиявий бозорларга кимматбаҳо когозлар чиқариш йули билан копланиши мумкин. Унинг молиявий манбаи фиктив капитал ҳисобланади.
4. Давлатдан молиялаштириш. Бунда барча ҳаражатлар бюджет ва бюджетдан ташқари бошқа давлат фондлари воситасида қопланади
Такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз молиялаштириш ва бошқаришда молиявий захиралар катта аҳамиятга эгадир. Молиявий заҳиралар - давлат ва хўжалик субъектлари қўлидаги пул ресурсларининг бир қисми бўлиб, ўз эгасининг айланма маблағлари оборотида вақтинчалик қатнашмайдиган пул ресурсларидир. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ижтимоий ривожланиш жараёнларига таъсир этишнинг қонун чиқарувчи ва ижро идоралари томонидан қиймат қуролларидан фойдаланишга асосланган. Давлат сармоялари, солиқ, бюджет ва амортизация сиёсати, турли давлат тузилмаларининг фаолияти ёрдамида иқтисодиётга таъсир этадиган ўша муайян материал ҳосил бўлиб, у иқтисодиётнинг янги сифатга ўтишини таъминлайди. Давлат иқтисодиётга аралашуви объектив шартланган чегараларга эга бўлиши; ортиқча аралашув иқтисодий рағбатларнинг бўшашга, бутун бозор механизми фаолият кўрсатиш самарадорлигининг пасайишига олиб келишини эсда тутиш лозим.
Молиядан иқтисодиётни бошқариш жараёнларида кенг фойдаланиш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг қайта ишлаб чиқариш, соҳа ва худудий тузилмаларини ўзгартириш учун зарурий шарт-шароитларни яратади. Такрор ишлаб чиқариш мутаносибликлари ва нисбатларини бошқаришнинг асосий қуроли молиявий менежмент ҳисобланади. Унинг ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби бошқарилади, истеъмол ва жамғаришга юбориладиган маблағлар ўртасидаги мақбул нисбатни ўрнатиш асосида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари молиявий маблағлар билан таъминланади, меҳнат ресурсларига таъсир кўрсатилади. Такрор ишлаб чиқариш таркибини бошқаришни, энг аввало, хўжалик юритувчи субъект (корхонада молиявий менежер)нинг ўзи, ўз маблағларининг аниқ мақсадга белгиланган ички хўжалик жамғармаларига чегирмалари нисбатларини ўзгартириш йўли билан амалга оширади. Бундай бошқариш хўжалик юритиш унумдорлигини ошириш, янада юқори тижорат самарасини олиш учун керак. Шу билан бирга, бозор шароитларида, солиқлар ёрдамида корхоналарнинг ўз молия ресурслари билан таъминланганлик даражасига таъсир этишга интиладиган давлатнинг бошқарув роли анча ўсади. Такрор ишлаб чиқариш мутаносибликларини бошқаришда аста-секин ишлаб чиқариш барқарорлигини кафолатлашга хизмат қилувчи механизм - суғуртанинг аҳамияти оша боради. Бозор иқтисодиёти шароитида соҳа мутаносибликларини бошқариш учун корхоналар маблағлари ва давлат бюджетидан фойдаланилади. Бунда корхона молия бозорида молия ресурсларини ишлатишнинг энг нафли соҳаларини қидиради, бошқа корхоналар акцияларини сотиб олади, ўз маблағларини кўчмас мулкка сармоялайди, уларни банк ва давлатга қарзга беради ва ҳ.к. Давлат бўлса, ўз бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалардан фойдаланиб, фаол амортизация ва божхона сиёсатини ўтказиб, нарх-навога таъсир қилиб ижтимонй ишлаб чиқаришнинг соҳа тузилмасини бошқариб боради. Иқтисодиёт ривожланиши ҳозирги босқичининг муҳим вазифаларидан бири соҳа ва худудий мутаносибликларни самарали бошқариш жараёнида қийматни қайта тақсимлашнинг барча усуллари - молия, кредит, баҳо усулларининг бир-бирига мақбул уйғунлашишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар биридан янада тўла ва тўғри фойдаланишга интилиш лозим. Бозор шароитида янгича хўжалик юритиш тизимига ўтиш пайтида туфли хил воситалар ёрдамида амалга ошириладиган иқтисодий рағбатлантиришнинг роли анча ўсади. Молиявий менежмент уларнинг таркибида муҳим ўрин эгаллайди. Молиянинг тақсимловчи табиати туфайли, молиявий менежмент ишлаб чиқариш омиллари ва умуман бутун такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этишнинг катта имкониятларига эга. Мазкур имкониятлар турли шаклларда ва турли услублар билан амалга оширилади. Ҳозирги шароитда иқтисодий ўсишни ишончли ва барқарор манбалар билан таъминлаш, иқтисодиётни молиявий соғломлаштиришга эришиш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш энг муҳим вазифалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |