"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet17/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

4-савол баёни. Бугунги кунда корпоратив тузилма (хусусан, акциядорлик жамиятлари) фаолиятини самарали ташкил этиш масаласига мамлакатимизда жиддий эътибор қаратилмоқда ва бу борадаги ёндашувларни тубдан ўзгартириш мақсадида қатор қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, хусусийлаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 2015 йилда “378 та акциядорлик жамиятининг давлат улуши баҳоланди ва чет эллик стратегик инвесторларга сотиш учун очиқ савдога қўйилди”. Акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида мамлакат миқёсида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда улар фаолиятининг асосий мезонларидан бири бўлган дивиденд сиёсати хусусида тўхталиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, қуйида дивиденд сиёсатининг амалдаги ҳолати, дивиденд сиёсатини самарали ташкил этиш масалалари хусусида тўхталиб ўтамиз.



Акцияларни жойлаштириш орқали капитал жалб қилишнинг қарз капитали жалб қилишга нисбатан арзонлиги шароитида инвестицион жозибадорликни таъминлашга хизмат қилади.

Аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини жалб қилиш ва ўз навбатида, аҳолининг акциялар орқали даромадларини ошириб бориши натижасида ўрта мулкдорлар синфи шаклланишига олиб келади.

АЖнинг қўшиб олишлардан ҳимоя вазифасини ўтайди.

IPO ўтказиш орқали хорижий капитал жалб қилиш учун асос вазифасини бажаради.



2.5-расм. Оқилона дивиденд сиёсати орқали эришиш мумкин бўлган натижалар


Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсати доирасида кўриб чиқиладиган олинган фойдани тақсимлаш масаласи капитал таркиби ва уни жалб қилиш муаммоси билан бевосита боғлиқ ва муҳимлиги бўйича ундан кам бўлмаган муаммо ҳисобланади. Дивиденд сиёсатидаги асосий муаммо олинган фойданинг акциядорлар ўртасида дивиденд кўринишида тўланадиган қисми ва фойданинг бизнесни янада ривожлантириш учун йўналтириладиган қисми ўртасидаги оптимал нисбатни белгилашни назарда тутади. Оқилона дивиденд сиёсати қуйидагиларга имкон беради (2.5-расм):
Акцияларни жойлаштириш орқали капитал жалб қилишнинг қарз капитали жалб қилишга нисбатан арзонлиги шароитида инвестицион жозибадорликни таъминлашга хизмат қилади.
Аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини жалб қилиш ва ўз навбатида, аҳолининг акциялар орқали даромадларини ошириб бориши натижасида ўрта мулкдорлар синфи шаклланишига олиб келади.
Мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсати “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этилади. Мазкур қонунга кўра “Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.” Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин. Лекин шу ўринда имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар қимматли қоғозлар билан тўланиши мумкин эмаслиги, жамият уставида дивиденд миқдори қатъий белгилаб қўйилишини ҳам таъкидлашимиз лозим.
Амалдаги қонунчиликка кўра, акциядорлик жамиятлари молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкинлигидан келиб чиққан ҳолда, бундай ҳолатни “Хоразм шакар” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти мисолида кўриб чиқамиз (2.1-жадвал).
2.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, “Хоразм шакар” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти томонидан 2014 молия йилида 1,42 млн. дона оддий акция бўйича икки марта ва 2015 молия йилида эса 2,84 млн. дона оддий акция бўйича 3 марта дивиденд тўловлари амалга оширилган. Акциядорлик жамияти имтиёзли акцияларни муомалага чиқармаган. Бунда акциялар сони ўзгариши амалдаги қонунчилик асосида акциялар номинал баҳоси бўйича белгилаб қўйилган максимал қийматдан келиб чиққан ҳолда акцияларни майдалаш ҳисобига юз берган ва ва бугунги кунда акциядорлик жамияти акцияси номинал баҳоси 5000 сўмни ташкил этади. Жадвалда келтирилган акция даромадлилиги кўрсаткичи эълон қилинган дивиденд миқдорининг акция номиналига нисбатан фоизда аниқланган. Мазкур кўрсаткич асосида таъкидлашимиз мумкинки, “Хоразм шакар” қўшма корхонаси акциядорлик жамиятида дивиденд миқдори анча юқори.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish