"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-расм. Молиявий менежментнинг умумий функциялари



Download 1,62 Mb.
bet15/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2.3-расм. Молиявий менежментнинг умумий функциялари



  1. Молиявий фаолият доирасида рағбатлантирадиган бошқарув қарорларини қабул қилувчи амалий тизимини ишлаб чиқиш. Бу функцияни амалга ошириш жараёнида бош менежерларга ва корхона алоҳид тузилмавий бўлимлари менежерларига ўрнатилган молиявий кўрсаткичлар, молиявий нормативлар ва режали вазифаларни бажарганлиги ёки бажармаганлиги учун рағбатлантиришлар ва жарималар тизими шакллантирилади.

  2. Молиявий фаолият доирасида қабул қилинган қарорларини амалга ошириш устидан самарали назоратни амалга ошириш. Бу молиявий менежмент функциясини амалга ошириш корхонада ички назорат тизимини тузиш, алоҳида хизмат ва молиявий менежерлар назорат жавобгарликларини тақсимлаш, назорат кўрсаткичлари ва назорат муддатлари тизимини белгилаш, амалга ошириладиган назоратни оператив таъсир эттириш билан боғлиқ.





2.4-расм. Молиявий менежментнинг аниқ объектларини белгиловчи асосий функциялари


Молиявий менежментнинг аниқ объектларини белгиловчи асосий функциялар қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Активларни бошқариш. Бу бошқарув функцияси корхона операцион фаолияти назарда тутилган миқдорлардан келиб чиқиб алоҳида кўринишдаги активларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ва уларнинг бутун суммасини аниқлаш, активлар таркибини улардан комплекс фойдаланиш самараси ҳолатига қараб такомиллаштириш, алоҳида кўринишдаги активлар ликвидлилиги ва уларни айланиш цикли тезлигини таъминлаш, уларни молиялаштиришнинг самарали шакли ва манбаларини танлаш ҳисобланади.

  2. Капиталларни бошқариш. Бу функцияни амалга ошириш жараёнида корхонада шаклланадиган активларни молиялаштириш учун капиталга бўлган умумий эҳтиёж аниқланади; капиталдан энг самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида унинг тузилиши такомиллаштирилади; энг самарали активларга капитал қайта молиялаштириш бўйича тизим ишлаб чиқилади.

  3. Инвестицияларни бошқариш. Бу бошқарув функцияси корхона инвеcтицион фаолияти муҳим йўналишларини шакллантириш; алоҳида реал лойихалар ва молиявий инструментларнинг инвестицион афзаллилигини баҳолаш ҳамда улардан энг самаралисини танлаш; реал инвестицион дастурлар ва молиявий инвестиция портфелларини шакллантириш; энг самарали молиявий инвестиция шаклини танлаш ҳисобланади.

  4. Пул оқимларини бошқариш. Бу бошқарув функцияси корхона пул маблағларининг кирим ва чиқим оқимларини шакллантиради, уларни ҳажми ва муддатлари, вақтинчалик бўш пул маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таснифлайди.

  5. Моливий рискларни бошқариш. Бу функцияни амалга ошириш жараёнида корхонанинг хўжалик фаолиятига хос бўлган асосий молиявий рисклар аниқланади; бу рисклар даражаси ва бу билан боғлиқ йўқотилиши мумкин бўлган молиявий ресурслар ҳажми баҳоланади, алоҳида молиявий рисклар ҳамда уларни суғурталаш профилактикаси ва минималлаштирилиши бўйича тизим шакллантирилади.

  6. Инқирозга қарши молиявий бошқарув. Бундай бошқарув функцияси молиявий инқироз аломатларига ўз вақтида ташхис қўйиш мақсадида корхона молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш; корхонанинг инқироз ҳолати масштабларини ва уни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш; корхонанинг инқирозга қарши молиявий бошқарув ички механизмлари фойдаланадиган шакл ва методларни, керак бўлганда – ташқи санация (молиявий ҳолатни яхшилаш бўйича тадбирлар тизими) ёки қайта ташкил қилиш шаклларини белгилаш ҳисобланади.

Молиявий менежмент асосий функциялари корхона мақсадига эришишда катта ҳисса қўшадиган махсус соҳаси каби қаралади. Бу функциялардан ҳар бирини корхона молиявий бошқарув объектлари ва унинг молиявий фаолият асосий шакллари каби спецификацияларини ҳисобга олган ҳолда янада мақсад йўналиши томон конкретлаштириш мумкин. Ҳар бир корхонада бундай конкретлаштиришни амалга оширлиши билан молиявий фаолият бошқаруви кўп даражали функционал тизими барпо этилади.
Корхона молиявий фаолиятини самарали бошқариш молиявий менежментнинг асосий тамойилларини амалга оширишни таъминлайди. Бу тамойиллар умумий менежментнинг бир қисми бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Умумий бошқарув тизимида интеграциялашуви. Исталган бошқарув қарорлари корхона пул оқимлари шаклланишига, унинг жисмоний фаолияти натижаларига ва корхона молиявий ҳолатига таъсир кўрсатади. Молияни бошқариш бевосита ишлаб чиқариш менежменти, кадрлар ва инновацион менежмент ва бошқа функционал кўринишдаги менежментлар билан бевосита боғлиқдир. Аммо кўпинча молиявий менежмент махсус масалаларни ҳал қилиши ўз навбатида корхона фаолиятининг ишлаб чиқариш-савдо характеристикаси ва параметрларига боғлиқ. Бу молиявий менежментнинг корхона бошқаруви умумий тизимида интеграциялашуви лозимлигини белгилайди.

  2. Корхона ривожининг стратегик мақсадига қаратилганлик. Молиявий фаолият доирасидаги бошқарув қарорлари лойихалари жорий даврда корхона фаолиятининг бош мақсадига, ривожланишининг стратегик йўналишига, хусусий молиявий ресурслар ривожланиш кўрсаткичларига ва ҳоказоларга мувофиқ бўлиши керак.

  3. Молиявий бошқарув қарорлари танлови жараёни оптималлиги. Бу тамойилни амалга оширишда корхона молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш ҳамда пул оборотларини ташкил қилиш доирасида тайёрланадиган ҳар бир бошқарув қарорлари молияни бошқариш бўйича алтернатив таъсир қилиш (амал қилиш) имкониятларини ҳисобга олиш кераклиги кўзда тутилади. Мавжуд бўлган бошқарув қарорларининг алтернатив лойихаларини амалга ошириш учун танлаш корхона мезон-ўлчовлар тизимига, белгиланган молиявий идеалогиясига, молиявий стратегиясига ёки аниқ молиявий сиёсатсига ҳамда аниқ давр мобайнида корхона ресурслари чекланганлигига асосланган бўлиши керак.

  4. Бошқарув қарорлари шаклланишининг комплекс характерлиги. Корхона молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш ҳамда пул оборотларини ташкил қилиш доирасида тайёрланадиган барча бошқарув қарорлари чамбарчас шаклда ўзаро боғлиқ ва унинг молиявий фаолияти натижаларига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун молиявий менежмент корхона молиявий фаолияти умумий натижавийлигига ўзининг ҳиссасини қўшадиган, ўзаро боғлиқ бошқарув қарорлар тайёрлашни таъминловчи комплекс бошқарув тизими каби қаралиши керак.

  5. Юқори тебранувчан бошқарув ташкилийлиги. Ўтган даврда корхонада ишланган ва амалга оширилган молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш ҳамда пул оборотларини оптималлаштириш доирасидаги бошқарув қарорлари молиявий фаолиятнинг келгуси босқичларида ҳар доим ҳам қайта фойдаланиб бўлмайди. Авваламбор, бу ташқи муҳит омиллари юқори динамикасига боғлиқ ва биринчи навбатда – молия бозори конъюктураси ўзгариши билан.

Тамойиллар билан ташкил қилинадиган молиявий менежмент корхона операцион фаолиятини юқори суръатларда ўсишида керакли ресурс потенциалини шакллантиришига, хусусий капиталининг доимий ўсишини таъминлашга, товар ва молия бозорларида унинг рақобат ҳолатини ошишига, стратегик истиқболида барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашга йўл беради.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish