"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet10/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

3-савол баёни. Хўжалик субъектларининг молиявий менежменти шаклланаётганда хўжалик юритишнинг молиявий муносабатларини, фаолият доирасини юқори даражада ривожлантириш ва бу фаолият билан боғлиқ бўлган барча масалаларни муваффақиятли ҳал этиш ва ижобий натижаларга эришиш тадбиркорлик субъектлари молиявий бошқарувини самарали йўлга қўйилишини тақозо этади. Шундай экан, тадбиркорлик субъектларини босқичма-босқич шакллантириш ва улар яхши молиявий натижаларга эришиш учун субъектларда молиявий менежментнинг тизимини вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга. Хўжалик субъектларида молиявий менежмент – молиявий ресурслар ҳаракатининг жараёни бўлиб, хўжалик субъектлари ўртасидаги молиявий муносабатларни ва молиявий ресурсларни бошқаришга йўналтирилган.
Молиявий менежмент молиявий механизмнинг асосий воситалари ва усуллари ёрдамида молиявий бошқарув мақсадларини, бу мақсадларнинг белгилашнинг ўзига хос жиҳатларини субъектда молиявий ресурсларининг шакллантирилиши, тақсимланиши ва бу воситалардан самарали фойдаланилишини ҳамда уларнинг пул маблағларининг айланишидаги ташкилий томонларини акс эттиради. Тадбиркорлик молиявий менежментида шунингдек, бошқарув стратегияси ва тактикасига катта эътибор берилади. 
Субъектнинг молиявий стратегиясида қўйилган бош мақсадларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлар давомида умумий йўналишлардан ва воситалардан самарали фойдаланиш йўллари белгиланади ва амалга оширилади. Бу мақсадларга эришиш учун уларга асосланган ҳолда янги йўналишдаги мақсадлар ишлаб чиқилади. Молиявий тактикада эса, белгиланган шароитда кутилаётган ютуқларга эришиш учун аниқ усулларни танлаш ва улардан самарали фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилади.
Молиявий менежмент бошқарув тизими сифатида икки асосий тизимдан: бошқарилувчи ёки бошқарув объекти тизими ва бошқарувчи ёки бошқарув суъектларидан иборат бўлади.
Молиявий менежментда бошқарув объектига субъектнинг жами пул оқимларининг ҳаракати, қиймат айланиши, молиявий ресурсларининг ҳаракати, ҳамда молиявий фаолияти жараёнларида уларнинг сарфланиши киради. 
Молиявий менежментнинг бошқарув субъекти эса, алоҳида бир гуруҳ молия менежерларининг гуруҳини молиявий аппарат ва субъект бошқарувчиларини ўз ичига олади.
Тадбиркорлик субъектлари бозор хўжалиги тизимининг муҳим таркибий қисмидир. Шу боис бу соҳанинг муваффақиятли тараққиётига эришиш масаласи асосий муаммолардан ҳисобланади. Мазкур масалани ечиш имконини берувчи муҳим йўналишлардан бири кичик тадбиркорликнинг амалий фаолиятидаги бошқарув тамойиллари ва усулларидан кенгроқ фойдаланишдир. Ҳозирги шароитда айнан мана шу омил тадбиркорлик субъектларини бошқаришнинг энг самарали йўлларини кўрсатмоқда. Бозор шароитида тадбиркорликнинг молиявий менежменти кўп қиррали муаммо эканлигидан, дастлаб бошқарув тизимида молиявий менежментнинг ўрнини изоҳлаб ўтиш муҳим.
Тадбиркорлик бозор иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги учун молиявий бошқарув ва унинг асослари жамият тараққиёти учун алоҳида аҳамият касб этади. Бозорда ўрин эгаллашга интилувчи субъектнинг менежментида камида учта кетма-кет босқич бажарилишини таъминлаш лозим:

  1. субъектнинг бозорда ўрнашиб қолиш ва мослашувчанлиги;

  2. субъектнинг барқарор мувозанатга эришиши;

  3. субъект ишлаб чиқаришнинг миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсишини таъминлаш. 

Бу вазифалар субъектнинг самарали қарорлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш жараёнидаги муносабатларининг юқори даражада ташкил қилинишини талаб этади.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини самарали амалга ошириш ва улар тараққиётининг муҳим омилларидан бири унинг фаолиятидаги турли даврларда амал қилувчи молиявий имкониятлардан фойдалана олиш даражасидир.
Шу боис молиявий менежментнинг бош мақсадлари ва вазифалари кичик тадбиркорлик фаолиятида молиявий таъминоти муаммоси моҳияти ва мазмунидан келиб чиқади. Тадбиркорлик молиявий менежментининг бош мақсади ҳам субъект бошқарувчилари, яъни мулкдорларининг жорий ва келажакда юқори молиявий имкониятларга эга бўлишни таъминлашдан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти молиявий таъминоти муаммосининг моҳиятини маблағни жалб этиш, жойлаштириш ва ундан фойдаланишни ҳам ўз ичига олган капитални бошқариш жараёнини ташкил этиш, деб қаралса, у ҳолда молиявий менежмент тушунчасини субъектларни молиялаштириш шартлари, тамойиллари, услублари ва шаклларининг бирлигига асосланган молиялаштириш жараёнини бошқариш тизими сифатида ифодалаш мумкин. 
Тадбиркорлик субъектларининг молиявий менежменти тизимида молиявий менежмент тамойилларини ва молиявий таҳлил усуллари асосида бошқарув қарорларини, одатда, учта асосий тоифага бўлиш мумкин:

  • амалдаги ишлаб чиқариш ёки тижорат шартларига тегишли қарорлар, яъни жорий вазифаларни тартибга солиш;

  • тадбиркорликка хос молиявий қарорларни қабул қилиш, янги бўлинмаларни ташкил этишга ҳаракат қилиш, янги сармояларни жалб этиш ва янги бозор сегментларини ўзлаштириш;

  • янги халқаро шароитдаги даражаларга эришиш учун субъектни стратегик вазифаларининг ташкилий шакли ва мақсадларини ўзгарувчан шароитларга мослаштиришни таъминлайдиган алоҳида қарорлар ишлаб чиқиш ва ҳоказолар.

Ҳозирги шароитда субъектлар фаолиятининг молиявий имкониятларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланишда етарли молиявий ресурсларнинг ҳажмини шакллантириш, улардан субъектлар ривожланишининг асосий фаолияти йўналишларида фойдаланишни таъминлаш, юқори фойда олиш даражасини ва доимий молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Субъект молиявий менежментининг учта асосий функциясини ажратиб кўрсатиш мумкин: молиявий маблағларни такрор ишлаб чиқариш; ресурсларни тақсимлаш; уларнинг ишлатилиши устидан назорат қилиш.
Молиявий менежмент такрор ишлаб чиқариш фуникциясининг мақсади такрор ишлаб чиқариш жараёнида капитални доиравий айланишининг барча босқичларида моддий ва молиявий ресурслар ҳаракатини баланслантиришни таъминлашдан иборат.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish