Хусусий айланма маблағлар билан таъминланган-лик коэффициенти ****
20-0
>0.2/20
0.17/16
0.14/12
0.11/8
0.08/4
<0.06/0
Молиявий мустаҳкамлик коэффициенти *****
17-0
>0.6/17
0.55/14
0.5/11
0.45/8
0.4/5
<0.35/0
Жами баллар
100-0
100
81
62
43
24
0
Изоҳ: юқоридаги жадвални ҳисоблаш учун формулалар билан танишиб чиқилади:
Тўловга қобилликнинг йиғма коэффициенти
*Ксвт=(А1+0,5А2+0,3А3)/(П1+0,5П2+0,3П3)
Тез ликвидлик коэффициенти
**Ктл=(А1+А2)/(П1+П2)
Жорий ликвидлик коэффициенти
***Кжл=(А1+А2+А3)/(П1+П2)
Хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти
****Кхат=(П4-А4)/(А1+А2+А3)
Молиявий мустаҳкамлик коэффициенти
*****Кмм=(П4+П3)/Жами баланс
Рейтинг асосида баҳолаш усулидан кўринадики, тўпланган баллар миқдорига қараб ташкилотнинг молиявий ҳолати аниқланади. Яъни:
1-молиявий мустаҳкам ва тўловга қобил ташкилот (100-85)
2-меъёрий мустаҳкам, лекин қисқа муддатли тўловлар бўйича муаммо бўлиши мумкин (84-70)
3-корхонада молиявий номустаҳкамликнинг ривожланиши тўловлар муддатини узайиши (69-50)
4-давомий молиявий номустаҳкамлик ва тўловга ноқобиллик (49-30)
5-корхона молиявий ҳолатини инқирозга учраши (29-11)
6-корхонанинг банкротлик ҳолати ёки ишлаб чиқариш фаолиятини амалий жиҳатдан тўхташи (<10)
Бу беш позицияли рейтинг асосида баҳолаш усули ёрдамида Республика саноат корхоналари фаолиятини баҳолаш мумкин. Унда улар томонидан қабул қилинган молиявий бошқарув қарорларининг самарадорлик даражаси ўрганилади.
Корхоналар фаолиятида молиявий рейтинг асосида баҳолашнинг яна бир қанча усуллари мавжуд. Бу усуллардан бири корхонанинг ҳаётийлик сиклида тутган ўрнига қараб молиявий коэффициентларни аниқлаш ва ундан энг биринчи фойдаланиш усулидир. Унга кўра, корхона ўзининг ҳаётийлик расмсининг қайси фазасида турганига қараб, уни ташхислаш кўрсаткичлари танланади. Бу назарий масала бўйича биринчи фанга “Фирмада инқирозга қарши бошқаришнинг стратегия ва тактикаси” ўқув қўлланмасининг А.П.Градов таҳрири остидаги муаллифлари киритган. Улар корхонанинг молиявий ҳолати кўрсаткичлари ва ҳаётийликсикл фазалари ўртасидаги қонуниятнинг мавжудлигини эълон қилдилар. Назарияга асосан муаллифлар кўрсаткичларни 5 та шартли категорияларга бўлдилар:
Ликвидлик кўрсаткичлари (мутлоқ ликвидлик, умумий ликвидлик, жорий ликвидлик, маневрлик ва тўловга қобиллик);
Улар ўз таклифларини фирма рақобатбардошлигининг ҳаётий сикли (ФРҲС) деб атадилар. У қуйидаги кўринишга эга (16.2-жадвал).
Ўқув қўлланманинг муаллифлари корхона ҳаётийлик сиклининг турли босқичларига боғлиқ ҳолда молиявий кўрсаткичларни кераклик даражасига қараб тақсимлаганлар ва жадвални келтириб чиқарганлар. Унда 4 бурчакда юлдузча(*) билан белгиланган жойдаги кўрсаткичлар корхона ҳаётийлик сиклининг айнан шу даврида муҳим ва энг керакли кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади. Лекин муаллифларнинг айтишича, бу белгиланиш билан бошқа кўрсаткич бу босқични тадқиқ қилишда фойдаланилмайди дегани эмас, чунки ҳамма кўрсаткичнинг ўз ўрни бор. Таҳлилчи ўз интуициасидан келиб чиққан ҳолда бунга баҳо бериши мумкин.