"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


Корхоналарда инқироз ҳолатларининг олдини олиш масалалари



Download 1,62 Mb.
bet123/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

14.2. Корхоналарда инқироз ҳолатларининг олдини олиш масалалари

  1. Корхоналарда инқироз ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари.

  2. Корхона молиявий натижасига салбий таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар. Корхоналарда молиявий соғломлаштириш масалалари.



1-савол баёни. Инқирозга қарши бошқарувда корхонадаги инқирозни юзага келишига сабабни топмасдан ва уни турини аниқламасдан туриб у билан курашиш самара бермайди. Демак, инқирозга қарши бошқарувнинг энг биринчи шарти уни вужудга келтирган сабабни ўрганишдан бошланади.
Кўплаб иқтисодчилар корхона миқёсидаги инқирозларнинг сабаби маркетинг соҳасидаги камчиликлардан пайдо бўлишини таъкидлаганлар. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва бозор фаолияти ўртасидаги маълумот алмашинувининг бузилиши ёки узилишлар у ёки бу даражадаги муаммоларни пайдо бўлишига олиб келади. Бу муаммолар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг туриб қолиши, айланма маблағларнинг айланувчанлигини пасайиши, пул оқимининг етарли эмаслиги кабиларда ҳосил бўлади. Натижада корхона фаолиятига инқироз ҳавф сола бошлайди.
Инқирозни вақтида олди олинмаса, ўзидан кейин бошқа инқирозларни ҳам мултипликация кўринишида шакллантиради. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, инқирозни вужудга келтирувчи сабаблар кўп бўлиб, энг катта сабаб инқирозни ўзи ҳисобланади. Инқирозга олиб келувчи сабабларни туркумланса, хусусийларини аниқлаш мумкин.
Лекин олимлар ўртасида инқирозга олиб келувчи сабабалар туркумини белгилаб олишда ягона нуқтаи назар келтирилмаган. Чунки, инқирозларнинг сабаби бир хил бўлмайди. Инқирозлар тўпланиб қолган хато ва камчиликлар ҳисобига пайдо бўлади. Шунинг учун битта тан олинган сбабалар тизими келтирилмаган. Бу фикрни Россиялик иқтисодчи олимлар78 ўз илмий ишларида тасдиқлаб ўтишган. Шунингдек, инқирозга олиб келган сабаб оқибатини таҳлил қилишда аниқланади. Тўғри баъзи инқирозларни иқтисодий жараёнларнинг боришига қараб олдинидан тахмин қилиш мумкиндир, лекин инсон омили билан боғлиқ инқирозларни бу каби башоратлаб бўлмайди. Уларни фақатгина оқибати натижасида аниқланади.
Инқироз сабабларини ўрганишда баъзи олимлар79 уни тўловга қобилияцизликнинг келиб чиқиши деб таърифлайдилар. У ҳолда, унинг сабаби ишлаб чиқариш ва бозор ўртасидаги номутаносиблик эмас, балки мажбуриятларни активлардан ортиб кетишида намоён бўлади. Унда эътибор корхона молиясини издан чиқишига қаратилиб молиявий жараёнларнинг тузилмаси ўрганилади. Тўловга ноқобиллик ёки инқироз сабаблари деб ажратиш тўғрилиги ҳақида мушоҳада юритиб айтиш мумкинки, корхонанинг тўловга лаёқацизликка тушиб қолиши инқироз ҳисобланади. Бу инқирознинг дастлабки босқичидир. Негаки, корхоналарнинг иқтисодий-молиявий фаолияти ташхисланаётганда асосан тўловга лаёқацизлик таҳлил қилинади. Балки шу сабабдан ҳам тўловга лаёқацизлик сабаби дейилар. Унда сабабларни ўзини икки туркумга бўлиб ўрганиш зарурати вужудга келади: тўловга лаёқацизлик сабаби; инқироз сабаби. Агарда корхона тўловга лаёқатлилиги тикланмасагина инқироз сабаблари ўрганилади. Инқироз ёқасидаги корхона ўзини тиклаб олса, у ҳолда тўловга лаёқацизлик сабаблари ўрганилган бўлади. Лекин бундай тушуниш ўзак тушунчадан фикрни узоқлаштиради. Масалани туб моҳиятига этиш учун ишлаб чиқаришни туриб қолиши фойдани камайтиради ва оқибатда мажбуриятлар тўловини кечиктиради деб изоҳласа бўлади. Аммо инқирозни бошқа сабаблари ҳам борки, улар фақатгина ишлаб чиқариш билан боғлиқ эмас. Улар ҳам мажбуриятларни вақтида бажарилишига тўсқинлик қилади ва барча сабаб тўлов лаёқатини пасайиши ва оқибатда инқирозни вужудга келтиради. Шу сабабдан ҳам, менежмент нуқтаи назаридан инқироз сабаблари, таҳлил нуқтаи назаридан тўловга лаёқацизлик сабаблари деб аташ мақсадга мувофиқдир.
Корхоналарни инқирозга олиб келувчи сабаблар шахсларнинг таъсирига боғлиқ ҳолда обектив ва субектив турларга бўлинади. Обектив сабаблар кўпроқ табиий ҳолатда юз берадиган инқирозларни шакллантиради. Масалан, корхона томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотни урфдан қолиши, фан техника тараққиётида орқада қолиш ва ш.к. Субектив сабаблар инсоннинг таъсири натижасида атайлаб ёки сунъий равишда инқирозни уюштириш тушунилади.
Инқирозга олиб келувчи сабабларни корхона таъсир доирасидалигига қараб ташқи ва ички турларга ҳам бўлиш мумкин. Ички сабаблар корхонанинг қарор қабул қилиш қамрови билан ўлчанса, ташқи сабаблар корхона таъсир доирасидан ташқарида бўлиб уларни бошқариб бўлмайди.
Инқирозга олиб келувчи ички сабабларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Биринчидан, кадрлар малакасини пастлиги. Бу омил корхонани кадрлари билан боғлиқ муаммоларни вужудга келтиради. Хозирги кунда жуда кўплаб Фарғона вилоятидаги энгил саноат корхоналарида маркетинг тадқиқотлари, амалиётга асосланган бизнес-режалар тузиш, бошқарув фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш жараёнини реконструксия қилиш ёки бозор талабларига мос қайта қуроллантириш ва шу каби ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда мавжуд корхоналардаги кадрлар малакасини ва квалификациясини пастлиги тўсқинлик қилмоқда. Натижада, инвестиция янги киритилган корхоналар ҳам ички бошқарувда малаканинг этишмаслиги оқибатида инқирзга юз тутмоқда;
Иккинчидан, меҳнат интизомининг ёмонлиги. Корхона ишлаб чиқариш жараёнида энг катта ва аҳамиятли улушни асосий ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи меҳнат жамоаси эгаллайди. Бу жамоа – асосий восита ва ҳом-ашёни ўзаро ҳаракатга келтириб маҳсулот ишлаб чиқаради. Шу сабабли ҳам корхоналарда меҳнат жамоасидаги тартиб бузарликлар ва ишга лаёқацизлик билан ёндошиш, гуруҳбозлик, ишга вақтида келмаслик ва эрта кетиш каби иллатлар жамоадаги ижобий руҳий муҳитни бузади ва натижада ишчилар ўртасида ишга бўлган қизиқиш ёмонлашади. Бу каби омиллар корхонадаги меҳнат интизомини бузилишига яққол мисол бўла олади. Бу ҳол фақатгина маҳсулот ишлаб чиқарувчи ишчилар ўртасидагина эмас, балки, маъмурият ҳодимлари ўртасида ҳам содир бўлади ва вақтида олдини олмаслик кейинчалик корхонани талон-тарож бўлиб кетишига ҳам сабаб бўлади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда энгил саноат корхоналарида маъмурият ҳодимлари ўртасида меҳнат интизоми кўпроқ гуруҳбозлик натижасида бузилса, ишчилар ўртасидаги интизом уларни орасида ёш ишчиларни кўп бўлиши сабабидан бузилмоқда;
Учинчидан, маҳсулот сифатининг ёмонлиги. Корхона бозорда ва рақобатчилар ичида муваффақиятли фаолият кўрсатиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ҳаридоргирлиги ва сифатига боғлиқ. Агарда маҳсулот сифати ёмон бўлса, корхона маҳсулотига бўлган талаб пасаяди, натижада айланма маблағларнинг айланувчанлиги сусайиб бу кейинчалик корхонага нақд пул маблағларнини этишмасалигига сабаб бўлади. Сўнг корхонада тайёр маҳсулотни ушлаб туриш билан боғлиқ харажатлар кўпаяди, мажбуриятлар суммаси ортиб боради ва корхонани тўлов қобиллиги пасайиб банкротлик аломатлари вужудга келади. Бу ҳолат ҳам хозирда Фарғона вилоятидаги энгил саноат корхоналарида, айниқса паяфзал ишлаб чиқарувчи корхоналарда кўзга ташланмоқда. Технка-технологиянинг эскилиги, маҳсулот сифатининг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда ва корхоналаримизни рақобатда чет давлатларининг маҳсулотларга бозорни бой бериб қўйишларига олиб келмоқда;
Тўртинчидан, ишлаб чиқаришда бракларни ва чиқиндиларни кўпайиб кетиши. Ишлаб чиқаришда брак ва чиқиндилар кўпроқ ишлаб чиқариш технологияси нотўғри танланганда ва ишчиларнинг малакаси паст бўлганда вужудга келади. Бу ҳолат ишлаб чиқариш харажатларини ортишига, корхонанинг пировард натижаси бўлган соф фойдани камайишига рентабелликни тушиб кетишига сабаб бўлади;
Бешинчидан, ишлаб чиқариш техника-технологиясининг эскилиги. Ишлаб чиқариш қувватларининг эскилиги ва уларни янгилаш муаммоси хозирги кунда собиқ иттифоқдан ажралиб чиққан давлатларда кузатилмоқда. Бошқа бозор иқтисодиётига эрта қадам қўйган давлатларда эса ишлаб чиқаришини янада ўстириш мақсадида инсон онгига руҳий таъсир масалаларига эътибор қаратилмоқда. Бизда ҳам энг катта муаммолардан бири – техника-технологиянинг эскилиги муаммоси бўлиб у бошқа салбий ҳолатларни ҳам вужудга келтирмоқда;
Олтинчидан, норентабел ишлаб чиқариш даражасининг ўсиши. Норентабел ишлаб чиқариш даражасини ўсиши ўз навбатида рентабелликни ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини пасайтиради. Бу ҳолат ҳам юқоридаги омиллар натижасида содир бўлади;
Еттинчидан, кредиторлик қарздорликни ортиб кетиши ва уларни қайтариш имкониятининг мавжуд эмаслиги. Бу ички сабабни корхона молиясини ўқувсиз бошқариш деб атаса бўлаверади. Маҳсулотнинг бозорда сотилмаслиги корхона айланма маблағларини айланувчанлигини пасайтириши ҳақида сўз юритилган эди. Айни шу жараён, корхонада нақд пул муаммосини вужудга келтиради ва қарздорлик массасини ортиб кетишига сабаб бўлади. Бундан ташқари қарздорлик массасини ортиб кетишига ташқи сабаблар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бири давлатнинг валюта-кредит сиёсатини натижасида миллий валюта курсини чет эл валюта курсига нисбатан пасайиб кетишидир.
Инқирозга олиб келадиган ташқи сабаблар корхонанинг бошқарув муҳити ва имкониятидан ташқарида содир бўлиб, уларни бошқаришни деярли имконияти йўқ. Фақатгина корхона ички имкониятларини ишга солиб уларга нисбатан иммунитет ҳосил қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам, корхона ташқи муҳитни эсдан чиқармасдан уни доимо кузатиб бориши ва ҳар қандай ҳолатга тайёр туриш мақадга мувофиқдир. Инқирозга олиб келувчи ташқи сабабларга қуйидагилар киради:
Биринчидан, бозордаги рақобат. Бозорда рақобатнинг кучайиши корхона фаолиятини пассивлаштиради ва айланма маблағларни айланувчанлигини сусайтиради. Корхона бошқа рақобатчиларини бошқара олмайди, бозорда мағлуб бўлмаслиги учун эса ички имкониятларни ишга солишга тўғри келади;
Иккинчидан, бозор нархларини таннархдан пасайиб кетиши. маҳсулот нархини бозорда таннархдан пасайиб кетиши рақобатчилар томонидан демпинг қўлланилаётганлигини билдиради. Бу эса корхонани маълум давр зарарга фаолият кўрсатишга мажбур қилади.
Учинчидан, ҳаридорларни эътиборидан четда қолиш. ҳаридорларни эътиборидан четда қолишни сабаблари кўп улардан бири реклама фаолиятини мукаммал йўлга қўйилмаганлиги бўлса, иккинчиси, маҳсулот сифатини ёмонлашуви. Бу ҳолат ҳаридорларга таъсир юзасидан ташқи сабаб, лекин корхона сифати ва реклама фаолиятини бошқариш юзасидан ички сабабдир;
Тўртинчидан, корхона фаолиятига қарши қонунчиликнинг шаклланиши. Бундай ҳолат камдан кам учрайди. Қачонки корхона аҳоли ва давлат манфаатларига зид бўлган маҳсулот ишлаб чиқарса ёки хизмат кўрсаца, унга нисбатан давлат томонидан қарши қонунчилик жорий этилиши мумкин ва (ёки) монополияга қарши қонунчилик;
Бешинчидан, давлат пул-кредит сиёсатини ёмонлашуви ва валюта курсидаги салбий фарқни ўсиб кетиши. Пул-кредит сиёсатини ёмонлашуви хорижий валютада кредит олган ёки хорижий давлатлардан маҳсулот сотиб оладиган корхоналарни фаолиятига жиддий молиявий ҳавфни солади. Чунки улар валюта курсини пасайши ва хорижий валютани курсини ортиши ҳисобига валюта курсидан катта зарар кўрадилар. Бундай ҳолатда корхонани жами активлари мажбуриятларни қоплаш эвазига эмирилиб кетиш ҳавфи остида қолади;
Олтинчидан, ҳом-ашёнинг сифацизлиги. Ҳом-ашёни сифацизлиги ҳамкор корхоналарни фаолияти билан боғлиқ ҳолда бўлиб корхона буни бошқара олмасада бундан қутилиши мумкин. Чунки, сифациз ҳом-ашё маҳсулот сифатини пасайтиради ва ишлаб чиқаришда бракларни кўпайиб кетишига таъсир қилади;
Еттинчидан, энг кам иш ҳақини кўтарилиши. Минимал иш ҳақини ҳам кўтарилиши корхонанинг боршқарув жараёнидан ташқарида бўлиб, уни давлат миқёсида кўтарилиши корхона харажатларини оширишига мажбур қилади. Тўғри, энг кам иш ҳақи фақат давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг ишчиларига белгилансада, бошқа корхоналар ҳам мажбурий равишда уни оширадилар. Чунки, оширмасалар ишчилар томонидан турли хил норозиликлар ва иш ташлашлар бўлиши ва кейинчалик ҳам барибир оширишга мажбур бўлишлари мумкин;
Саккизинчидан, транспорт харажатларини кўтарилиши. Транспорт харажатлари солиқлар, тўловлар ёки ёқилғи нархлари кўтарилганда ортади. Бу корхонани маҳсулот таннархини ортишига ёки бошқа харажатларни ортишига сабабчи бўлади ва натижада корхона ё нархни кўтаради ёки харажатларни соф фойдани маълум қисмини кечиши эвазига қоплайди;
Тўққизинчидан, иқлимни ёмон келиши ва корхона мавсумийлиги ритмини бузилиши. Агар корхона мавсумий маҳсулот ишлаб чиқарса унга йиллик иқлимни қандай келиши жуда ҳам муҳим. Чунки, иқлимни ёмон келиши айниқса агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи корхоналарга ёки шу каби фаолият кўрсатувчи бошқа тармоқдаги корхоналарга жуда жиддий таъсир қилиши мумкин;
Ўнинчидан, дебиторлик қарздорликни кутилмаганда ўсиб кетиши ва қайтишини кечикиши. Кўп корхоналарнинг ривожланиши ўзаро занжир сифатида бир-бирига боғлиқ бўлади. Чунки, ҳеч қайси корхона олдиндан тўлов эвазига бозорда самарали фаолият кўрсата олмайди. баъзида корхоналар туриб қолган ёки бошқа товарларини ўз ҳамкорларига таваккал бўлсада, кредиторлик қарзи ҳисобюига сотишга мажбурлар. чунки баъзи товарлар тургани сари ўз сифатини йўқотади ва корхонага катта зарар келтириш мумкин. Қарзга товар сотиш корхона активларини айланувчанлигини оширади, агарда ўз вақтида қарзлар тўланса, акс ҳолда корхонанинг тўлов қобилияти пасайиши ва у ҳам банкротлик ёқасига келиб қолиши мумкин.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish