"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet119/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2 – савол баёни: Товарларни (ишларни, хизматларни) чет эл давлатларида ёки бошқа минтақаларда (бироқ бир мамлакат доирасида) жойлашган таркибий бўлинмаларга, шунингдек ўзаро боғланган бошқа юридик шахсларга реализация қилиш нархи трансферт нарх деб аталади.
Солиқни мақбуллаштириш, яъни солиқ юкини пасайтириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар бундай нархларни пасайтирадилар. Ва шу тариқа, бир тарафдан, қонун ҳужжатларини бирор-бир тарзда бузмасдан тадбиркорлик субъекти солиқ тўловларининг суммалари салмоқли тарзда қисқартирилади, бу эса, шубҳасиз, унинг манфаатларига мос келади. Бошқа тарафдан эса – мамлакат бюджетига солиқ тушумлари мутаносиб равишда камаяди, бу эса амалда ҳар қандай давлатнинг манфаатларига зид келади.
2010 йилдан бошлаб ушбу қоида Ўзбекистонда ҳам амал қиляпти. Солиқ кодекси (СК) 40-моддасининг иккинчи қисмига кўра ўзаро алоқадор шахслар билан битимлар бўйича солиқ тўловларининг тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни солиқ органлари амалга оширади. Солиқ солинадиган база товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш нархи асосида ҳисоблаб чиқариладиган солиқ солиш объектини аниқлашда солиқ органларининг мансабдор шахслари ўзаро алоқадор бўлмаган шахслар ўртасида қўллаш мумкин бўлган нархлардан, яъни бозор нархларидан фойдаланишга ваколат олганлар.
Бироқ бундай нархлар ҳисоб-китоби усуллари ҳозиргача белгиланмаган ва бизнес аҳлига таниш эмас. Эҳтимол, шу сабабли солиқчилар томонидан текширувлар доирасида трансферт нархларга тузатишлар киритиш амалиёти ҳозирча кенг тарқалмагандир. Бироқ истиқболда солиқ-молия органлари томонидан Солиқ кодексининг юқорида қайд этилган меъёрини қўллаш оқибатлари ғоятда кутилмаган бўлиши шубҳасиз: солиқ тўловлари суммаларини қўшимча ҳисоблаб ёзишдан бошлаб солиқ солинадиган базани камайтирганлиги ва (ёки) Ўзбекистон учун наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортишга қадар.
 Россияда, масалан, трансферт чоғида бозор нархлари қуйидаги беш усулдан бири билан (ёки уларнинг жамлигида) ҳисобланади:
1) мустақил тарафлар ўзаро тузган битимлардаги нархлар билан таққослаш йўли билан. Бунда, агар содир этилаётган битимлар тавсифи ва тадбиркорлик субъекти контрагентларидаги фарқлар бозор нархига таъсир кўрсатмаса ва (ёки) арзимас тафовутларни бартараф этиш мақсадида бундай нархлар бўйича тузатишлар қўллаш мумкин бўлса, битим таққосланадиган деб эътироф этилади;
2) таҳлил қилинаётган битим бўйича харид қилинган товар кейин реализация қилинганда (қайта сотилганда) таҳлил қилинаётган битимни амалга оширган шахс томонидан олинган ялпи рентабелликни таққослаш йўли билан;
3) таҳлил қилинаётган битим тарафи ҳисобланган шахс харажатларининг ялпи рентабеллигини таққосланаётган битимлардаги харажатларнинг ялпи рентабеллиги билан таққослаш йўли орқали;
4) таҳлил қилинаётган битим тарафи бўлган шахсда шаклланган операцион рентабелликни таққослама битимлардаги операцион рентабеллик билан таққослаш йўли билан;
5) олинган жами фойдани битим тарафлари ўртасида ҳақиқатда тақсимлашни таққослама битимларнинг тарафлари ўртасида фойдани тақсимлаш билан таққослаш йўли билан6.
Ўзбекистонга келсак, юқорида айтилганидек, ҳозирча солиқ органлари томонидан трансферт нархларнинг лозим даражасини белгилашнинг қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган усуллари йўқ. Ривожла­наётган давлатларнинг жаҳон иқтисодий жараёнларига интеграцияланиши кучайган сари улар, мисол учун, Россияда фойдаланилаётган трансферт нархларни белгилаш усулларига ўхшаш бўлишини истисно этиб бўлмайди. Зеро трансферт нарх белгилаш доирасида бозор нархини белгилаш услубиятининг ягоналиги, улар рўйхатдан ўтказилган мамлакатдан қатъи назар, компаниялар ва уларнинг барча таркибий бўлинмаларининг трансферт нарх белгилаш сиёсатини уйғунлаштириш имконини беради.
Амалиётда 2010 йилдаёқ тақдим этилган, трансферт нарх белгилаш тартибини тушунтириш бўйича ёзма сўровларга жавобан Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси «Трансферт нарх белгилаш тўғрисида» қонун лойиҳасига ҳавола қилади. Келгусида унинг қабул қилиниши мумкинлиги кишини қувонтиради албатта. Бироқ бундай қонуннинг расмий матни чоп этилгунга қадар солиқ тўловчи трансферт нарх белгилаш масалаларида ғоятда тахминий тарзда мўлжал олиб, барча оқибатларни ҳисобга олган ҳолда ва таваккал қилиб нархларни белгилаши ҳамда солиқларни ҳисоблаб ёзиши керак. Бунда фақат нархларга доир битта эксперт хулосаси билан иш битмайди.
«Трансферт нарх белгилаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинаётганда, СКнинг 40-моддасига мувофиқ нархлар ҳисоб-китоби усуллари ҳамда услубларига доир қатъий аниқлик йўқлиги муносабатии билан 2010 йилдан бошлаб солиқларни қайта ҳисоб-китоб қилишни истисно этадиган ўтиш даври қоидалари назарда тутилади деб умид қиламиз. Акс ҳолда қонун орқага қайтиш кучига эга бўлмаслиги принципи бузилган бўлади.
Айтиш керакки, трансферт нархларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий халқаро ҳужжатлар мавжуд эмас. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан трансмиллий корхоналар ва солиқ органлари учун трансферт нархлар бўйича Қўлланма (OECD Transfer pricing guidelines for multinational enterprises and tax administrations) (кейинги ўринларда – Қўлланма) ишлаб чиқилган. Бу тавсиявий тусдаги ҳужжат бўлса-да, унинг қоидалари турли мамлакатлар, жумладан ИҲТТ аъзоси бўлмаган давлатлар миллий қонунчилигида ҳам ўз аксини топган. Ҳозирда амалда бўлиб турган Қўлланма 1979 йилда қабул қилинган Трансферт нархлар бўйича Ҳисоботнинг янги таҳрири ҳисобланади. Қўлланма 2010 йил 22 июлда тасдиқланган. Қўлланмада солиқ солиш мақсадида нархларни аниқлаш усуллари икки гуруҳга ажратилган: анъанавий усуллар ҳамда таҳлил ва фойдани тақсимлашга асосланган усуллар. Қўлланма трансферт нархларни аниқлашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланишни тавсия этади:
 Анъанавий усуллар:
Бозор нархи усули (comparable uncontrolled price method);
Қайта сотиш нархи усули (resale price method);
Жорий харажатлар усули (cost-plus method).
 Таҳлил ва фойдани тақсимлашга асосланган усуллар:
Битим бўйича тоза маржа усули ( Transactional net margin method);
Битим бўйича фойдани тақсимлаш усули (Transactional profit split method).
Трансферт нархлар ҳосил қилинишини аниқлашнинг қайси усулини танлаш ишнинг аниқ ҳолатига боғлиқ бўлиб, ҳар бир усулнинг афзаллик ва камчилик томонлари, уларни қўллаш учун зарур маълумотларни тўплаш имконияти, битимларни ўзаро солиштириш даражаси сингари факторлар эътиборга олинади.
Қўлланманинг юридик табиати тўғрисида мулоҳаза қиладиган бўлсак, ИҲТТ тўғрисида конвенциянинг 5(b)-моддасига кўра мажбурий хусусиятга эга эмас ва ИҲТТга ­аъзо давлатларга Қўлланмага риоя қилиш тавсия этилади холос. Шундай бўлса-да, ИҲТТга аъзо ва аъзо бўлмаган давлатлар томонидан трансферт нархлар бўйича қонунчиликни ишлаб чиқишда Қўлланмадан кенг фойдаланиб келинмоқда. Шунингдек трансферт нархлар бўйича низоларни кўриб чиқиш давомида кўпгина мамлакатлар судлари Қўлланмадан фойдаланган ҳолда мамлакат трансферт нархлар қонунчилигини шарҳлашда фойдаланмоқдалар.
Масалан, Ирландия, Мексика, Испания, Буюк Британия, Венгрия, Латвия, Перу ва Руминия давлатлари ўзларининг трансферт нархлар бўйича миллий қонунчилигида Қўлланмадан мазкур қонунларни шарҳлаш мақсадида фойдаланиш тўғрисида қоидаларни киритганлар1.
Трансферт нархларни тартибга солиш бўйича АҚШ тажрибаси
Трансферт нархларни тартибга солишга қаратилган миллий қонунчиликлар тарихига назар солсак, бу соҳада АҚШ бошқа давлатларга нисбатан анча илгарилаб кетганига гувоҳ бўламиз. АҚШ Ички даромад кодекси (Солиқ кодекси) 482-қисмида трансферт нархларни тартибга соладиган қоидалар белгиланган. Мазкур 482-қисм 1920-йилларда қабул қилинган. Унда солиқ органларига фирмалараро тижорат муносабатларида солиқ тўлашдан қочиш мақсадида паст нархлар ўрнатилган бўлса, солиқ органларига нархларга тузатиш киритиш ҳамда уларни қайта ҳисоблаб чиқиш ва солиқ солиш бўйича ваколатлар берилган. Ушбу 482-қисмда трансферт нархларни аниқлашнинг махсус усуллари белгилаб берилган. Мазкур усуллар Қўлланмада белгиланган усулларга ўхшаш. Чунки АҚШда трансферт нархлар бўйича қонун ҳужжатлари аввалроқ ишлаб чиқилган ҳамда ундаги қоидалардан 1960-йилларда Қўлланмани ишлаб чиқишда ҳам фойдаланилган2.
АҚШнинг трансферт нархларни тартибга солишга қаратилган қонунчилиги солиқ тўловчиларни ўзаро алоқадор шахслар билан битимлар тузиш давомида трансферт нархлар шаклланишининг олдини олиш мақсадида Ички даромад хизмати билан Дастлабки нархлаш бўйича келишув (Advance Pricing Agreement (APA)га киришиши мумкин. Мазкур келишувларни амалиётга киритиш ҳам АҚШда бошланган ва бошқа мамлакатларнинг қонунчилигига инкорпорация қилинишига асос бўлиб хизмат қилган. Мазкур ҳолда ўзаро алоқадор компаниялар билан битимлар тузаётган компания солиқ органлари томонидан текширувлар ўтказилиши ва ҳужжатлар тайёрлашнинг ўрнига солиқ органи билан келишув тузади. Бу эса компаниялар учун ҳам, солиқ хизмати органлари учун ҳам келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни ҳал қилиш харажатларининг олдини олади.
Буюк Британиянинг трансферт нархларни тартибга солиш қоидалари
Буюк Британиянинг амалдаги трансферт нархларни тартибга солишга қаратилган қонунчилиги 2010 йилда қабул қилинган Солиқ солиш тўғрисида қонун (Taxation Act (International and Other Provisions, Халқаро ва бошқа қоидалар) билан тартибга солинади. Мазкур қонун компаниялар томонидан трансферт нархларни қўллаган ҳолларда солиқ хизмати органлари томонидан трансферт нархлар шаклланишини ҳисоблаб чиқиш усуллари, нархлар билан манипуляция қилиш ҳоллари мавжуд бўлган ҳолларда нархларга тузатишлар киритиш асослари ва усулларини белгилаб беради. Буюк Британия қонунчилигида ҳам компаниялар ва солиқ хизмати органлари ўртасида Дастлабки нархлаш бўйича келишув (Advance Pricing Agreement (APA)га киришиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Россия Федерацияси қонунчилиги
Россия Федерациясида трансферт нархларни тартибга солишга қаратилган қонунчиликнинг қабул қилинганига унчалик кўп бўлгани йўқ. 2011 йил 18 июлда «Солиқ солиш мақсадида нархларни аниқлаш принципларини такомиллаштириш сабабли Россия Федерациясининг баъзи қонунларига ўзгартириш киритиш тўғрисида» қонун қабул қилинган. Мазкур қонун билан Россия Федерацияси Солиқ кодексига янги – «V.1. Ўзаро алоқадор шахслар. Нархлар ва солиқ солишнинг умумий қоидалари. Ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузиладиган битимлар бўйича солиқ назорати. Нархларни шакллантириш бўйича келишув» бўлим киритилди. Солиқ кодексига киритилган мазкур қўшимчалар Қўлланмада келтирилган тавсияларга мос келади. Янги киритилган қоидалар трансферт нархлардан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширишнинг самарадорлигини оширишга бағишланган. Киритилган ўзгартиришлар ўзаро алоқадор шахслар тушунчасини анча кенгайтириб берди. Ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузиладиган битимлар назорат қилинувчи битимлар деб тан олинган3. Қонунчилик, шунингдек, назорат қилинувчи битимларнинг бошқа турларини ҳам кўрсатиб ўтади.
Ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузилган битимлардаги даромадларни аниқлашнинг қуйидаги усулларини қўллаш белгилаб қўйилган:
● Солиштирма бозор нархлари усули;
● Қайта сотиш нархи усули;
● Харажатлар усули;
● Солиштирма рентабеллик усули;
● Фойдани тақсимлаш усули.
Трансферт нархлар юқоридаги усулларни қўллаган ҳолда аниқланади. Қонунчиликда икки ёки ундан ортиқ усулларнинг комбинациясидан фойдаланишга рухсат берилади. Солиқ кодекси солиқ тўловчиларни солиқ органлари талабига биноан муайян битим бўйича ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини белгилаб қўйган. Мазкур ҳужжатлар трансферт нархлар қўлланилишини аниқлаш учун фойдаланилади. Қонунчилик солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар турини белгилаб беради.
Россия Федерацияси солиқ қонунчилиги ҳам солиқ солиш мақсадида нархларни шакллантириш тўғрисида келишув тузиш имкониятини беради. Бундай имкониятдан фақатгина қонун бўйича йирик солиқ тўловчи мақомига эга бўлган солиқ тўловчилар фойдаланиши мумкин. Келишув солиқ тўловчи ҳамда давлат солиқ органи ўртасида тузилади ҳамда унда келишув тузилган муддат давомида назорат қилинувчи битимлар бўйича нархларни белгилаш ва (ёки) нархларни шакллантиришни аниқлаш усулларини қўллаш тартиби назарда тутилади.
Қозоғистон Республикаси қонунчилиги
МДҲ давлатлари ўртасида трансферт нархларни тартибга солиш бўйича Қозоғистон Республикасининг тажрибаси бошқа давлатларникига нисбатан кўпроқдир. Қозоғистон «Трансферт нархлар тўғрисида»ги қонунни 2008 йилда қабул қилган. Бу мамлакатда трансферт нархларни белгиловчи қоидалар Солиқ кодексининг бир қисми эмас, балки алоҳида қонун ҳужжати сифатида қабул қилинган. Мазкур қонун трансферт нархларни назорат қилишда нафақат ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимларда, балки бошқа турдаги битимлар қўлланиладиган трансферт нархлар қўлланилишини назорат қилади. Трансферт нархларнинг шаклланиш бўйича назорат халқаро тижорат операциялари бўйича битимлар ҳамда Қозоғистон Республикаси ҳудудида тузиладиган ва бевосита халқаро тижорат операциялари билан боғлиқ бўлган битимлар бўйича амалга оширилади.
Қозоғистон Республикасининг трансферт нархлар бўйича қонунчилиги Қўлланмада келтирилган тавсияларга мос келади. Мазкур қонуннинг 12-моддасига асосан битимлардаги бозор нархларини аниқлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1) солиштирма назорат қилинмайдиган нархлар усули;
2) «харажатлар плюс» усули;
3) қайта сотиш нархи усули;
4) фойдани тақсимлаш усули;
5) соф фойда усули.
Назорат қилинувчи битимлар бўйича нархларда бозор нархларидан бошқача нарх қўлланиладиган бўлса, ваколатли органлар битим томонларига нисбатан текширув ўтказишлари мумкин ва мазкур текширув натижасига кўра ваколатли органлар солиқ солиш объекти ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тегишли тузатишлар киритадилар.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, трансферт нархларни шакллантириш орқали ўзаро алоқадор шахслар томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотларнинг аниқ тавсиялари ишлаб чиқилган ҳамда мазкур тавсияларга таянган ҳолда кўп давлатларда, шунингдек МДҲ давлатларида солиқлардан бўйин товлашга қарши курашиш бўйича самарали ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилган.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish