"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet124/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2-савол баёни. Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида республикамиз корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, яьни, бизнес таркибини ўзгартириш (қайта таркиблаш) моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда уларни тақсимлаш имконини беради.
Ушбу таркибий ўзгаришларнинг асосий мақсади корхонанинг танлаган ривожланиш стратегиясига мувофиқ унинг ташкилий тузилмасини мукаммаллаштириш, ишлаб чиқаришни марказлашмаган ҳолда бошқаришга эришиш ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолатлар корхоналарда қайта таркиблаш заруратини юзага келтиради:

  • Маблағларни қайта инвестициялаш, ривожланишнинг узоқ муддатли дастурини амалга осбириш, уларнинг узлуксиз молияланишини таьминлаш;

  • бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш;

  • биргаликдаги фаолиятдан олинадиган маблағлардан мақсадли; фойдаланишни қатфий назорат қилиш

  • инвестиция лойиҳалари (бизнес-режалар)ни ягона стандартлар асосида хорижий инвесторлар манфаатлари ва ташқи омиллар (инфляция даражаси, солиқ қонунчилиги, тармоқнинг ривожланиш тамойиллари ва ҳ.к.)ни инобатга олган ҳолда расмийлаштириш;

  • инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режаларни корхона томонидан бажарилишини жорий назорат қилиш, тезкор бошқарув қарорлари қабул қилишда лойиҳалар борасидаги мавжуд муаммолар ҳақида
    раҳбариятга ўз вақтида хабар қилиш;

  • корхона молиявий-хўжалик ҳолати ва инвестиция лойиҳалари. самарадорлиги таҳлили асосида инвестиция фаолиятининг стратегик режасини; ишлаб чиқиш;

  • инвестиция лойиҳаларини молиялаш стратегиясини режалаштириш.

  • Бунда инвестиция лойиҳаларига мавжуд молиявий ресурсларни тақсимлаш, уларни самарадорлик даражасига қараб гуруҳлаш талаб этилади;

  • фонд бозорига маблағларни жалб этиш учун шароитлар яратиш;

  • қарзларни қайта таркиблаш ва уларни тўлаш борасидаги
    муаммоларниҳал этиш.

Бизнес таркибини ўзгартириш (қайта таркиблаш) бўйича самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш қуйидаги иж обий хусусиятларга эга: .

  • бозор коньюнктурасининг ўзгарувчан талабларига мувофиқ ишлаб. чиқарилаётган маҳсулотлар турларини тез муддатларда ўзгартириш;

  • ишлаб чиқариш қуwатларидан оптимал даражада фойдаланиш;

  • айланма маблағлар айланиши тезлигини таьминлаш ва назорат қилиш
    имконияти;

  • корхонанинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмалари ўртасида оқилона
    баҳо сиёсати юритилишига эришиш ва ҳ.к.

Шунингдек, бизнес таркибини ўзгартириш натижасида ишлаб чиқариш жараёни ва технологияси, маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишни| бошқаришда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Бу ҳолат эса корхона; молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшиланишига хизмат қилади.
Қайта таркиблаш жараёнида корхонани бошқаришнинг ташкилий тизими таҳлил қилиб чиқилади, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлимлари, цехлари бозорда талаб мавжуд бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мослаштирилади, самарали фаолият кўрсатмаётган бўлимлар, ишлаб чиқариш шоҳобчалари тугатилади. Бошқа хўжалик юритувчи субьектлардан қарзлар фойдаланилмаётган асбоб-ускуна, жиҳозлар ёки биноларни сотиш ҳисобига қопланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнини хомашё ва материал, техник воситалар билан таьминловчи корхона ёки фирмалар билан ўзаро иқтисодий муносабатлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Шулар қаторида қайта таркиблашнинг бошқа чора-тадбирлари ҳам амалга оширилади.
Албатта, бундай усулни қўллаш, биринчидан, корхонанинг бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариши, иккинчидан, харажатларни самарасиз йўналтирилаётган қисмини тежаб қолиш ва корхонанинг пировард молиявий натижасини ошишига олиб келади.
Қайта таркиблаш жараёни зарар кўриб келаётган корхоналар ишлаб чиқаришини тиклаш ёки амалдаги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишга имкон беришини аниқлаш учун корхонанинг сўнгги йиллардаги иқтисодий кўрсаткичларининг ҳолати ва динамикаси, уларга солиққа тортиш тизимининг таьсирини таҳлил қилиш зарур.
Бунда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
фаолият якуний натижалари (дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, таннарх, тушум, тақсимланмайдиган фойда, рентабеллик, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси, ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди);
инвестиция ва иш фаоллигининг ҳолати (ўз ва қарз маблағлари, захира ва харажатларнинг айланма маблағлар билан таьминланганлиги, захиралар ва ўз маблағларининг айланувчанлиги);
ликвидлилик ва тўловга лаёқатлилик (жорий ликвидлилик, айланма маблағлар билан таьминланганлик коеффициенти).
Корхона активларини қайта таркиблашда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  • ишлаб чиқариш рентабеллигини таьминлаш;

  • корхонада фойдаланилмаётган активларни сотиш ва ижарага бериш,гаровга бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш;

  • тугалланмаган ишлаб чиқариш, сафарбар этилган ва бошқа мол- мулкни консервациялаш;

  • янги юқори сифатли жиҳозларни харид қилиш, ижарага, лизингга олиш;
    омборлардаги захираларни камайтириш, фойдаланилмаётган биноларни ижарага бериш;

  • дебиторлик қарзлари қайтарилиши устидан назорат қилишни кучайтириш;

  • молиявий қўйилмаларни сотиш, гаровга қўйиш, ишончли бошқарувга топшириш.

Корхона пассивл арини қайта таркиблаш (пассивларнинг таркиби ва асосий унсурлари, яьни, устав ҳамда захира капитали, жамгьарма фонди, ижтимоий соҳа фонди, мақсадли молиялаш ва тушумлар, тақсимланмайдиган фойда, узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарз маблағлари, кредиторлик қарзларини таҳлил қилиш) ҳам юқоридаги тартибда амалга оширилади.
Устав капитали ва кредиторлик қарзларини қайта таркиблаш жараёнига тўхталамиз. Фараз қилайлик, "А" корхонанинг устав капитали "В" корхонаникига қараганда 6 марта кўп. Мазкур ҳолатда "В" корхонанинг устав капиталини қайта таркиблаш корхона мулкдорлари (акциядорлар) таркибини ўзгартиришни назарда тутади. Бу унинг молиявий аҳволини яхшилайди, салоҳиятли инвесторларни топишга кўмаклашади.
Ушбу жараённинг камчилиги шундаки, бунда корхона мулкдорлари устав капиталидаги ўз улушларининг қисқаришига рози бўлишга мажбур. Аммо мулкдорлар устав капиталидаги ўз улушини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни сақлаб қолишлари мумкин. Айни пайтда улар қайта таркиблаш йўли билан устав капиталини маьлум даражада кўпайтиришдан манфаатдордир, чунки корхона банкротликка учраганда унинг барча мажбуриятлари амалга оширилганидан кейин қолган мол-мулкни сотишдан маблағлар олиш мумкин.
Қайта таркиблаш асосида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарздорликни
ҳам бартараф этиш имконияти мавжуд. Бунда қарзни ишлаб чиқарилган
маҳсулот ёки корхонанинг акциялари билан қоплаш мумкин. Аммо
бунинг учун Низомга мувофиқ ходимлар ва акциядорларнинг розилигини
олиш талаб этилади. Пассивлар ва активларни қайта таркиблаш нафақат ўзаро узвий богьланган, балки улар бошқарув тизимини қайта таркиблашнинг узвий қисми ҳисобланади. Хусусан, пассивларни қайта таркиблаш ўз-ўзидан активларнинг қайта таркибланишига олиб келади, бу эса ўз навбатида бошқарув таркибий тузилмасини такомиллаштиришни талаб қилади.
Ишлаб чиқаришни қайта таркиблашдан мақсад — ишлаб чиқаришни тайёрланаётган маҳсулотларга буюртмалар билан имкон даражада таьминлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шароитлар яратиб бериш ҳисобланади. Шунингдек, бунда ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, капитал маблағлар таркибини ўзгартириш, бошқарув тизимининг қайта ташкил этилишини назарда тутувчи товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва улар сифатини ошириш истиқболларини белгилаш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришни қайта таркиблаш тўғрисида бошқарув қарорлари қабул қилишнинг зарурати ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулотнинг молиявий-иқтисодий ва маркетинг жиҳатдан таҳлилини талаб даражасида эмаслиги ҳисобланади. Маркетинг тадқиқотлари асосида жорий йилда ва келгусида қандай товарларни қанча миқдорда ишлаб чиқариш ва сотиш имкони мавжудлигини аниқлаш мумкин.
Қайта таркиблаш жараёнида корхоналарнинг асосий кўрсаткичларини таҳлил қилиш маҳсулот ишлаб чиқаришнинг энг фойдали йўналишларини иқтисодий жиҳатдан асослаб беради. Бу маиумотлар асосида корхонада бошқарув ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг янги, самарали таркиби шаклланади. қайта таркиблашда рентабелли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи бўлинмалардан ташқари бўлинмаларни салбий натижалар (зарур мутахассислар штатининг қисқариши, тушумнинг камайиши ва ҳ.к.)га олиб келишига қарамасдан тугатишга тўғри келади. Чунки бу тадбир корхонани иқтисодий согьломлаштиришга кўмаклашади.
Ишлаб чиқаришни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун корхонани қайта таркиблашнинг ялпи дастури ишлаб чиқилади. Мазкур дастур таҳлилий амалларнинг натижаларини синтезлаш, улар асосида қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш йўллари, усуллари, шарт-шароитларини аниқлаш, бн борадаги зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган.
Қайта таркиблаш дастури мақсад ва вазифалар, қайта таркибланаётган корхонанинг умумий хусусиятлари, молиявий-иқтисодий ҳолатининг таҳлили, товар бозорлари коньюнктураси ва маҳсулотлар ассортименти таҳлили, бошқарув тизими, активлар ва пассивларни қайта таркиблаш, қайта таркиблаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг тақвим режаси, молиявий режа, масьул ижрочилар тўғрисидаги малумотлар, қайта таркиблашнинг самарадорлиги, хатарларни баҳолаш, кафолатлар, қайта таркиблаш амалга оширилишининг назорати каби бўлимлардан иборат болади
Қайта таркиблашнинг ялпи дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш корхоналарнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг ривожланиш стратегияси ва бозордаги хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва маркетингни режалаштиришда ҳал этиладиган вазифаларни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Дастур корхонани бошқаришнинг ваколатли органи томонидан муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Ушбу орган томонидан дастуминг ижрочилари ва раҳбари тайинланади.
Дастур бажарилишининг бориши ҳақида ҳисоботлар корхонанинг бошқарув органига тақдим этилади ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишлар киритилади. Дастурнинг амалга оширилиши бўйича ишлар тасдиқланган молиявий режага мувофиқ молиялаштирилади. Мазкур дастур корхонани қайта таркиблаш бўйича тадбирлар тақвим режасининг бажарилиши билан якунланади.
Қайта таркиблашнинг ялпи дастури нафақат иқтисодий ночорлик ҳолатига тушиб қолган корхоналарга, балки самарали фаолият кўрсатиб турган корхоналарга ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунки у оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиш заруратини асослаш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилашга кўмаклашади. Дастурни амалиётга жорий этиш корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бугунги кунда, саноат корхоналарида инқирозга қарши ички дастурни тузиш ва амалга оширишда бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, у қуйидагилардан иборат:

  • Инқирозга қарши дастурни тузиш структурасини яхши тушунмаслик;

  • Уни бизнес-режа билан аралаштириб юбориш;

  • Иқтисодий ночор корхоналарда дастурни амалга ошириш учун молиявий таъминотдаги муаммолар;

  • Дастурни амалга оширишда малакали ҳодимларнинг этишмаслиги ва ш.к.

Инқирозга қарши бошқарувни битта андозаси бўлмагани каби дастур ҳам барча корхоналар учун битта тизимга солинмаган. Бу ҳолат, бир томондан инвесторларни қизиқтиришда муаммоларни туғдирса, иккинчи томондан дастурнинг мазмунини тушуниш ва амалиётга татбиқ этиш маълум муаммоларни вужудга келтиради. Шу сабабдан, амалиёт учун инқирозга қарши дастурни давлат миқёсида битта стандартини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Мазкур дастур андозаси содда, тушунишга осон ва турли ортиқча маълумотлардан ҳоли бўлиши лозим. Иқтисодий ночор корхоналар учун инқирозга қарши дастур таркиби ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, тадқиқотчи томонидан тавсия этилган қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлади:
Биринчидан, корхонанинг инқироз давридаги молиявий-иқтисодий ҳолати эътиборга олинади.
Иккинчидан, корхонанинг молиявий таъминот масалалари таҳлил қилинади.
Учинчидан, ишлаб чиқариш даражаси ва тайёр масулотга бўлган бозор талаби ўрганилади.
Тўртинчидан, ташқи муҳит ва ҳамкорларнинг иқтисодий ҳолати ва улар билан боғлиқ бўлган муносабатлар мониторинг қилинади.
Бешинчидан, корхонани реструктуризацияга мослашуви ва ундан олиниши мумкин бўлган натижа аниқланади.
Олтинчидан, юқоридаги мезонларга асосан, инқирозга қарши корхона дастури таркибий тузилишининг шакли бўйича бошқарув қарори қабул қилинади.
Инқирозга қарши бошқарувни стратегик режаси ишлаб чиқилаётганда қуйидаги тамойилларга эътибор қаратилса, бошқарув самарадорлиги янада ортади:
Ҳисоботларни вақтида тақдим этиш. Маълумки, ҳозирги шароитда ишлаб чиқариш корхоналари ички бошқарув ҳисоб сиёсатига катта эътибор қаратмоқда. Чунки, раҳбарият томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини самарали бошқаришда бу жуда асқотади. Кўп ҳолларда ички бошқарув ҳисоб сиёсатидаги маълум рақамлар, кўрсаткичлар ташқи фойдаланувчиларга эълон қилинмайди – сир сақланади. Ҳисоботларни вақтида тақдим этиб туриш орқали корхонада кечаётган жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар ойдинлашиб боради. Шу сабабли, корхонанинг ҳар бир бўлимида содир бўлаётган воқеаларни ҳисобот тарзида акс эттириб марказлаштирилган ҳолларда бошқарувчига топшириб туриш лозим. Бу кўплаб ижобий оқибатларга олиб келади. Айниқса, инқирозга қарши бошқарув йўлга қўйилган даврда вақтида ҳисоботларни бошқарувчига тақдим этиш тезлик билан қарор қабул қилиш жараёнига ёрдам беради. Ҳисоботларни тузишда иш бўйича обектив маълумотларни кўпайиши нотўғри ахборот оқимини қисқартиради. Бунинг учун ички бошқарув ҳисоб сиёсатида кўпроқ пул маблағларини ҳаракатини рентабеллик даражалари тўғрисида ахборотларни кўпайтириш лозим.
Деталлаштириш. Ҳисоботларни вақтида тақдим этиш тамойилига асосланиб, корхона балансида турувчи ва унга бевосита қарам бўлган филиал, шўъба корхона, ҳудудий оффислар ва бошқа барча бўлимлардан топширилаётган ахборотлар иложи борича деталлаштирилган, қисмларга бўлинган ҳолда тақдим этилган бўлиши керак. Бошқарилаётган обектлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилаётганда деталларга ажратиб топширилади. Бу ахборотлар корхонани ҳар қандай шароитда қарор қабул қилиниши ва бошқарувини соддалаштиради.
Харажатларнинг қисқартирилишини ўзига хослиги. Харажатларни қисқартиришда корхона раҳбариятидан эҳтиёт бўлиш талаб қилинади. Қисқартирилаётган харажатлар аксинча корхонага зарар ҳам келтириш мумкин. Кўп жорий харажатлар маҳсулот учун ҳаётий зарур харажатлар сифатида акс этади ва уларни қисқартириб бўлмайди. Шу сабабли, режа тузишни биринчи босқичида хўжалик юритувчи субект узоқ муддатли ривожланиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириши лозим: масалан, илмий тадқиқотлар билан боғлиқ харажатларни, капитал қурилиш, кўп томонлама маркетинг ва бошқа иккинчи даражали харажатларни қисқартириши шарт. Кадрлар билан боғлиқ муносабатларда харажатларни қисқартиришдаги шошма-шошарлик аҳволни оғирлаштириш мумкин. Иқтисодий инқироз ҳавфи ҳали тўлиқ аниқланмагунга қадар кадрларни ишдан бўшатиш ёки ўрнини алмаштириш каби ҳодимлар бошқарувига тегмаслик лозим. Фақатгина, янги ишчи ва мутахассисларни қабул қилишни тўхтатиб туриш талаб қилинади.
Режаларни қайта ишлаб чиқиш. Молиявий зарарга олиб келаётган ҳар қандай стратегияни ўзгартириш керак. Бунинг учун авваламбор, уни ўрнига муқобил вариантдаги режа ишлаб чиқилади. Чунки, талабга жавоб бермайдиган бизнес-режа корхонанинг мақсад ва вазифаларини бажарилишини назоратини йўқотади. Бу бошқарувнинг самарадорлиги ва корхонанинг провард натижасини камайишига олаиб келади.
Айбдорларга қарши чора. Корхонага инқироз ҳавф солаётганда, ҳавф туғилишига сабаб бўлган субект ким бўлишидан қатъий назар уларга қарши чора кўрилиши керак. Агар корхонадаги нобарқарор вазият масъул шахснинг шахсий манфаатларидан келиб чиққан бўлса, масалани жиноий жавобгарликка қадар олиб бориш талаб қилинади. Чунки, бу бошқа ҳодимларнинг кейинги ҳаракатларига ҳам туртки бўлади.
Корхонананинг келиши мумкин бўлган таҳдидига доим тайёр туриш. Бунда ҳавфни олдинидан аниқлаш ва унга қарши чораларни кўришга асосий эътибор қаратилади. Корхона менежери ташқи ва ички ҳатарларни мунтазам эътиборда ушлаб туриши ва уни назоратини қарши чоралар билан ўз назоратида ушлаб туриши зарур. Шунда корхона кейинги барча қарши иммунитет ҳосил қилади. Бу корхона муваффақитининг кафолатидир.
Корхона фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва эртароқ ташхис қўйиш. Бу ўз ичига доимий таҳдидлардан сақланиш учун узлуксиз таҳлилини ва ташхислашни ўз ичига олади ва шу билан биргаликда корхонанинг ички фойдаланилиши мумкин бўлган имкониятларини мунтазам ҳисоб-китоб қилади.
Корхона ривожланишига тўсқинлик қилаётган иқтисодий инқирозларга дифференсиал ёндошув. Бунда пайдо бўлаётган ҳар бир ҳатарни табақалаштиради ва шунга мос стратегия ишлаб чиқади. Бу корхонанинг инқирозга таъсирчанлигини оширади.
Ҳар қандай молиявий ҳатарларга мослашувчанлик. Яъни корхона ҳатарни худди олдиндан сезгандек унга мослаша олиши ва уни тўлиқ назоратда ушлаши лозим. Инқирозни тўлиқ назоратга олиш уни назорат қилиш ва тартибга солишни англатиб, ҳатарларни бартараф этишга хизмат қилади.
Иқтисодий инқироздан чиқиш учун корхонанинг барча имкониятларини тўлиқ ишга сола олиш қобилияти. Бунда корхона ички имкониятларинин баҳолаб бориши ва керак бўлганда бор кучини сарфлай олиш стратегиясини ишлаб чиқиш лозим. Корхона иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини максималлаштириш молиялаштиришнинг ташқи манбаларига эҳтиёжни камайтиради ва иқтисодий механизмни такомиллашувига олиб келади.
Бундан кўриниб турибдики, корхонанинг молиявий соғломлаштириш дастури қандай тузилмада бўлиши унинг умумий мезонлари натижасида аниқланади. Шундай экан, инқирозга қарши дастурнинг таркибий тузилиши қуйидаги блоклардан иборат бўлиши тавсия қилинади:

  1. Инқирознинг тури ва сабабини аниқлаш блоки.

  2. Корхонанинг хозирги ҳолатини таҳлил ва мониторинг қилиш блоки.

  3. Корхонани соғломлаштириш учун амалга ошириладиган тадбирлар блоки.

  4. Инқирозни бартараф этиш учун зарур бўладиган маблағлар ва уларнинг манбаасини аниқлаш блоки.

  5. Агар зарур бўлса, реструктуризация усулини танлаш блоки.

  6. Инқирозга қарши бошқарув давридаги корхона бюджети блоки.

  7. Инқироз давридаги корхонанинг бошқарув аппарати ва ишчи ходимлари блоки.

  8. Давлат томонидан корхонага берилган имтиёзлар ва давлат билан муносабатларни такомиллаштириш учун масъул шахслар блоки.

  9. Корхона инқирозини бартараф этиш муддати ва ишларни бажарувчи масъул шахслар блоки.

Юқорида келтирилган инқирозга қарши бошқарув стратегияси дастурининг таркибий тузилиши Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси томонидан иқтисодий ночорлик юзага келган саноат ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан ёки корхоналар томонидан мустақил равишда амалиётга татбиқ этилса, қуйидаги ютуқларга эришилади:
Биринчидан, давлат миқёсида банкротлик таомиллари қўлланилаётган саноат корхоналарининг маълумотлар базаси бирхиллаштирилади.
Иккинчидан, иқтисодий ночор саноат корхоналари учун ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш имконияти ва унинг самарадорлиги ортади.
Учинчидан, инқирозга қарши бошқарувда иқтисодий ночор корхоналар ўртасида тажриба ва маълумот алмашиш имконияти ахборотлар базасининг ўхшашлиги натижасида ортади.
Тўртинчидан, инқирозга қарши бошқарув тизмини ташкилотларда жорий қилишнинг ички механизми шаклланади.
Умуман олганда, инқирозга қарши бошқарув стратегияси ва тактикасининг Республика шароитига хос амал қилиши юқорида келтирилган тавсиялар натижасида такомиллашади.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish