15-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Режа: Банкротлик ва корхоналарнинг иқтисодий барқарорлиги тушунчаси. Банкротлик ҳолати юзага келиш сабаблари.
Корхоналар банкротлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар.
Банкротлик меъзонлари. Банкротликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар.
Корхоналарнинг тўловга лаёқатлилик даражаси. Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни.
Таянч сўз ва иборалар: банкротлик, ночорлик, иқтисодий барқарорлик
1-савол баёни. Инқирозга қарши бошқарув жараёнига иқтисодий томондан баҳо берилганда – авваламбор, иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий-иқтисодий томондан соғломлаштириш бўлиб, бошқарувнинг бу усулини ҳаракатга келтирувчи омил иқтисодий ночорлик белгилари ва зарар кўриб ишлаш ҳисобланади. Республикамиз қонунчилигида иқтисодий ночорлик банкротлик тушунчаси билан бир хил атама сифатида қўлланилади.
Буни «Банкротлик тўғрисида»ги қонун 3-моддасининг биринчи қисмида берилган таърифдан кўриш мумкин: банкротлик (иқтисодий ночорлик) - хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги.
Бошқа МДҲ мамлакатларида, жумладан Россия Федерациясида ҳам бу тушунчалар ўзаро синонимдир80. Ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлдики, банкротлик – амалиётда икки хил маънода қўлланилади. Бир томондан иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ёки тугатиш билан боғлиқ таомиллар комплексига нисбатан ишлатилса, иккинчи томондан, истиқболсиз корхоналарни тугатиш давридаги ҳолатига баҳо беришда фойдаланилади. Банкротлик атамаси таомиллар тизими ҳамда истиқболсиз корхонанинг ҳолатини англатади.
Бир қатор олимлар “ночорлик” ва “банкротлик” атамаларини жиноий ҳуқуқ билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, бир-биридан фарқлаш кераклиги ҳақида айтилади.
О. Булко ва Л. Шефчуклар81 ночорлик ва банкротлик тушунчаларини тўловсизлик аломати бўйича дифференсиаллаш керак деб ҳисоблайдилар.
Ле Хоанинг82 фикрича, ночорлик ва банкротликни синоним сифатида тушунмаслик лозим. Ночорлик – бу тўловга қобилиятсизлик, яъни, қарздор ўз вақтида ўзига қарашли мажбуриятларни тўлай олмаслик ҳолатидир. Доимий ва давом этувчи ночорлик мутлоқ тўловга ноқодирликка олиб келади. У ҳолда қарздор ўз молиявий ҳолатини тиклай олмайди, уни фаолиятини давом эттириш мумкин бўлмай қолади ва мақсадли эмас. Бундай ночор ташкилот банкрот бўлади. Шундай экан, Ле Хоанинг фикрича, банкрот – қарздор томонидан ликвидация бўлиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳолатидир.
Б. Клоб83 ночорлик ва банкротлик тушунчаларини қуйидагича шаклланишини таклиф қилади: “Ночорлик арбитраж суди томонидан тан олиниши ёки кредиторларнинг пул мажбурияти бўйича талабларини тўла ҳажмда қондира олмаслик ва (ёки) унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорга нисбатан ташқи бошқарув таомилини қўллаган ҳолда, мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни тўлашни амалга ошириш.
Банкротлик – арбитраж суд томонидан тан олиниши ёҳуд пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондира олмаслиги ҳақида қарздор томонидан эълон қилиниши ва (ёки) қарздорнинг мавжуд активлари доирасида кредиторлар талабларини қондириш мақсадида қарздорга нисбатан танловли ишлаб чиқариш таомилини қўллаб мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажариш”. Шундай экан, кўриб чиқилган муаллифлар гуруҳи ночорликни оддий тўловга тўловга қобилиятсизлик, банкротликни эса – хўжалик суди томонидан тан олинган тўловга қобилиятсизлик деб атаганлар.
Шундай экан, келтириб ўтилган муаллифлар жамоаси, ночорликни тўловга қобилиятсизлик (мажбуриятларни бажара олмаслик), банкротлик эса – суд томонидан тан олиниши деб ҳисоблашни таклиф этдилар. Бизнинг фикримизча, бундай нуқтаи назар баҳсли, модомики, бу ҳуқуқий мақсадлардан кўра иқтисодий мақсадлардан келиб чиқади.
Иқтисодий фанларда иқтисодий ночорлик, молиявий нобарқарорлик, тўловга ноқодирлик, банкротлик каби сўзлар бир хил мазмун берувчи атамалар каби ишлатилиб келинади. Лекин аслида ҳам шундайми?
2003 йил 24 апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги қонунини хуқуқий хужжат сифатида келтириш мумкин. Қонуннинг 3-моддасида банкротлик тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
Банкротлик(иқтисодий ночорлик) – хўжалик субектлари томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул муносабатлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслигидир.
Бутун дунёда банкротлик бўйича таъриф ва тушунтиришлар, ҳар қайси давлатнинг мавжуд хуқуқий меъёр ва амлий хужжатларида ҳам банкротлик турли усуллар ёрдамида таърифланаган бўлсада бутун жаҳон олимлари томонидан уни эътироф этиладиган битта моҳияти мавжуд, у ҳам бўлса: банкротлик – бу корхона ўз активлари юзасидан мажбуриятларини компенсация қила олмаслиги натижасида унинг тўлов қобилиятини пасайиб кетишидир. Бошқа таърифларнинг барчаси мазкур тушунчага асосланади.
Бундан ташқари банкротлик аломатлари деб номланадиган қонуннинг 4-моддасида ҳам банкротлик аломатлари бўлиши учн корхонани бошқа корхоналар билан кредиторлик алоқадари қай тарзда бўлиши қонунан ифодалаб берилган. Унга кўра: Банкротлик аломатлари - Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
“Банкротлик тўғрисида”ги қонунинг шарҳидан кўриниб турибдики, банкротлик ва банкротлик аломатлари корхона тўловга қодирлик даражаси билангина эмас, ўз қарздорлигининг муддати билан аниқланмоқда. Иқтисодий ночорлик ва молиявий нобарқарорлик тушунчалари эса банкротликдан тушунчасидан фарқли равишда корхона фаолияти таҳлил(мониторинг) қилинаётганда қўлланилади. Унда ҳисоб-китоб қилинаётган ҳар бир кўрсаткич бўйича айнан шу кўрсаткич бўйича иқтисодий ночорлик аниқланади. Масалан тўловга қодирлик даражаси нормал бўлиши учун 1.25 дан катта бўлиши керак бўлса, лекин натижа 1.1 коэффициентни ташкил қилса, демак корхона айнан шу кўрсаткич бўйича иқтисодий ночор деб юритилади ва бу ҳолат ҳам корхонанин итўлиқ иқтисодий ночор дейилишига сабаб бўлмайди. Бундай хулосага келиш учун корхона бошқа барча кўрсаткичлар бўйича нормал шартдан паст натижани кўрсатиши керак. Агар маълум кўрсаткичлар пастроқ қолганлари нормал шартдан баландроқ натижани берса, у ҳолда корхонани тармоқ хусусияти, шартлари ва ўганилаётган ҳолатнинг премети ва обектига қараб, бундан ташқари коэффициентни кўрсаткичлар тизимида тутган ўрнига қараб ночор ёки барқарор деган хулоса бериш мумкин.