5.4-жадвал Стратегик молиявий таҳлил асосий методлари тизими ва уларнинг қўлланиш соҳаси
Стратегик молиявий таҳлил асосий методлари
Методларнинг қўлланиш соҳаси
Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит омиллари таҳлили
Бевосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит омиллари таҳлили
Ички молиявий муҳит омиллари таҳлили
SWOT-таҳлил
+
+
+
PEST-таҳлил
+
SNW-таҳлил
+
Портфель таҳлил
+
+
Сценарий таҳлил
+
+
+
Эксперт таҳлил
+
+
+
Стратегик молиявий таҳлил қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Биринчи босқичда билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит таҳлили ўтказилади.
Иккинчи босқичда бевосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит таҳлили ўтказилади.
Учинчи босқичда ички молиявий муҳит таҳлили ўтказилади.
Тўртинчи босқичда корхонанинг стратегик молиявий ҳолатини комплекс баҳолаш амалга оширилади.
I. Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит омиллари таҳлили SWOT-таҳлил – стратегик таҳлил асосий методига таянади. Бу методдан фойдаланиш жуда оддий бўлиб корхонанинг стратегик молиявий ҳолатини унинг асосий ташқи жиҳатларини тезкор баҳолаш имконини беради. Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит омиллари таҳлили жараёнида макродаражада ҳаракатга келтириладиган ташқи ижобий имкониятлар ва корхонани молиявий ривожлантириш учун тўсиқлар аниқланади. Бунда ижобий имкониятларга стратегик молиявий ривожланиш жараёнида корхона бозор қийматининг ўсишини таъминловчи имкониятлар; ривожланиши учун тўсиқларга эса корхонанинг ўсиш йўлига тегишли ғовлар киради.
Бундай таҳлилни амалга оширишнинг дастлабки шарт-шароитлари билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит омилларини алоҳида белгилари бўйича гуруҳлаш ҳисобланади.
Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит бўйича стратегик молиявий таҳлилда PEST-таҳлил тизимида кўриб чиқиладиган омилларни гуруҳлаш принципидан фойдаланилади (PEST-таҳлил тизими фақат макродаражадаги омилларни стратегик таҳлил қилишга қаратилган). Бундай омиллар гуруҳлари PEST қисқартма сўзини тавсифлайдиган қуйидаги тўртта турга бўлинади:
P – сиёсий-ҳуқуқий муҳит (political and legal environment);
E – иқтисодий муҳит (economic environment);
S – ижтимоий-маданий муҳит (sociocultural environment;
T – технологик муҳит (technological environment).
PEST-таҳлил тизимининг корхона стратегик ривожланишида муҳим роль ўйновчи омиллар таркибини кўриб чиқамиз.
Сиёсий-ҳуқуқий муҳитда стратегик истиқболда молиявий фаолият ривожланишига молия бозорини, корхона молиявий фаолиятини, мамлакатдаги пул муомаласини давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва методлари; алоҳида тармоқ ва фаолият соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсати; юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат сиёсати; хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш бўйича сиёсат; корхоналар банкротлиги ва молиявий соғломлаштириш жараёнларини тартибга солишнинг ҳуқуқий жиҳатлари; корхоналар молиявий ҳисоботлари стандартлари таъсир кўрсатади.
Иқтисодий муҳитда корхона стратегик молиявий ривожлантиришга иқтисодий динамика суръатлари (ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад кўрсаткичларининг ўзгариши); фойдаланилган миллий даромаднинг истеъмол ва жамғарма параметрларидаги ўзаро нисбати; инфляция суръатларида; юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизими; пул обороти (муомаласи) тезлигида; валюта курслари динамикаси; Марказий банк қайта молиялаш ставкаси динамикаси энг сезиларли таъсир кўрсатади.
Ижтимоий-маданий муҳитда корхона молиявий фаолияти ривожланишига меҳнатга лаёқатли аҳолининг таълим ва маданият даражаси; олий таълим тизимида молиявий фаолият соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш даражаси; бозор ислоҳотларини амалга оширишга аҳолининг муносабати таъсир кўрсатади.
Технологик муҳитда бошқарувнинг техник воситалари, молиявий технологиялар ва инструментлар соҳаларидаги инновациялар корхонанинг стратегик молиявий ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатади.
Билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит алоҳида омилларини баҳолаш жараёнида корхона стратегик молиявий ривожлантиришга қулай имкониятлар ёки тўсиқлар таъсир даражаси одатда беш баллик тизимда баҳоланади (шунингдек, қулай имкониятлар “+” билан, тўсиқлар эса “–” билан белгиланади). Бундай омилли баҳолаш корхона стратегик молиявий ривожлантиришнинг алоҳида доминант соҳалари (йўналишлари) сегментидан ҳар бири бўйича ўтказилади. Шуни ҳисобга олиш керакки, билвосита таъсир этувчи ташқи молиявий муҳит омиллари SWOT-таҳлил тизимлари ривожланиш ноаниқлиги юқори даражаси билан тавсифланади ва бунда PEST-таҳлил тизими стратегик молиявий таҳлилнинг сценарийли ёки экспетли баҳолаш методлари билан тўлдирилади.
Билвосита таъсир кўрсатадиган ташқи молиявий муҳит муҳим омилларини баҳолаш натижалари бўйича “имкониятлар ва тўсиқлар матрицаси” тузилади.