5.2. Корхона молиявий фаолиятининг стратегик мақсадлари Режа: Молиявий қарорлар қабул қилишда стратегик молиявий таҳлил ва унинг асосий йўналишлари.
Корхона молиявий стратегияси принциплари. Корхона молиявий фаолиятининг стратегик мақсадлари ва уларнинг шаклланиши. Корхоналарда стратегик молиявий қарорлар ва уларнинг қабул қилиниши.
1-савол баёни. Корхона молиявий фаолияти соҳасида стратегик тўпламнинг асосий элементларини ишлаб чиқиш стратегик молиявий таҳлил натижаларига асосланади. Стратегик молиявий таҳлил истиқболдаги даврда корхонани ривожлантиришнинг аниқ хусусиятлари ва мумкин бўлган йўналишларидан келиб чиққан ҳолда корхона молиявий фаолиятини амалга оширишнинг самарадорлигига ички ва ташқи омиллар таъсирини ўрганиш жараёнини ўзида акс эттиради.
Стратегик молиявий таҳлилнинг якуний натижаси молиявий фаолиятнинг ҳар бир стратегик доминант соҳалари кесимида молиявий ривожланишнинг асосларини ва имкониятларини кўп томонлама ва комплекс тавсифлайдиган корхона стратегик молиявий позицияси модели ҳисобланади.
Стратегик молиявий таҳлилни амалга оширишнинг муҳим асосларидан бири унинг асосий объектларини аниқлаш ҳисобланади. Стратегик молиявий таҳлилнинг асосий яхлит объектлари якуний натижаси сифатида тузилишини ҳисобга олган ҳолда корхона стратегик молиявий ривожлантиришнинг доминант соҳалари (йўналишлари) кўзга ташланади. Бундай доминант соҳалардан ҳар бири кўриб чиқилаётган йўналиш бўйича корхона молиявий фаолияти хусусиятлари ва натижаларини турли томонлардан тавсифлайдиган алоҳида сегментларга бўлинган бўлиши лозим. Тавсия этилаётган сегментация (тузилиш) стратегик молиявий таҳлил объектларини корхона стратегик молиявий ривожлантиришнинг доминант соҳалари (йўналишлари) кесимида акс эттирган (5.3-расм).
Стратегик таҳлил ўтказиш асослари корхона хўжалик фаолиятига алоҳида омилларнинг таъсири ва уларнинг ишлаб турган муҳити шароитини ўрганишдан таркиб топган. Стратегик молиявий таҳлил йўналишлари ва объектлари таркибини ҳисобга олган ҳолда унинг ўрганиш предмети бўлиб корхонанинг ишлаб турган молиявий муҳити ҳисобланади. Корхонанинг ишлаб турган молиявий муҳити деганда ташкилотга, унинг молиявий фаолияти шакллари ва натижаларига таъсир этувчи шарт-шароитлар ва омиллар тизими тушунилади.
Молиявий фаолиятни амалга ошириш жараёнида алоҳида шарт-шароитлар ва омиллар таъсири тавсифи билан боғлиқликда, шунингдек уларни корхона томонидан назорат қилиш имкониятларига кўра унинг ишлаб турган умумий молиявий муҳитнинг қуйидаги алоҳида кўринишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- билвосита таъсир этадиган ташқи молиявий муҳит;
- бевосита таъсир кўрсатувчи ташқи молиявий муҳит;
- ички молиявий муҳит.