5.1-расм. Корхонанинг стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш жараёни асосий босқичлари
Корхонанинг бош молиявий стратегиясини танлаш. Бу босқич стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш бўйича барча сўнгги хатти-ҳаракатларга йўналтирилган стратегик молиявий мақсадларга эришиш йўллари тизимида корхонанинг асосий стратегик танловини тавсифлайди.
Корхонанинг бош молиявий стратегияси асосий стратегик молиявий мақсадларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида ўз ичига молиявий фаолиятнинг ва молиявий муносабатларнинг муҳим жиҳатларини олган молиявий ривожланишнинг танланган бош йўналишини ўзида акс эттиради.
Корхонанинг бош молиявий стратегиясини танлаш биринчи навбатда базавий корпоратив стратегияларни қабул қилишга боғлиқ. Бундай боғлиқлик молиявий стратегиянинг базавий корпоратив стратегияга нисбатан тобеълигини ўзида акс эттириб, уни самарали амалга ошириш имконини беради. Олдинги параграфларда кўриб чиқилган корхонанинг базавий корпоратив стратегиялари турларидан келиб чиққан ҳолда уларга мос қуйидаги бош молиявий стратегия турлари таклиф қилинади (5.1-жадвал).
Корхонанинг жадаллашган ўсишини молиявий қўллаб-қувватлаш стратегияси унинг операцион фаолиятининг, биринчи навбатда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг юқори суръатларини таъминлашга йўналтирилган.
5.1-жадвал Базавий корпоратив стратегиялар турларига мос корхонанинг бош молиявий стратегияси турларининг тавсия қилинаётган тизими
№
Базавий корпоратив стратегия турлари
Корхонанинг бош молиявий стратегияси турлари
Бош молиявий стратегияни амалга оширишни таъминловчи стратегик молиявий ривожланишнинг муҳим доминант соҳалари
Корхона молиявий ресурсларини шакллантириш имкониятининг жадаллашган ўсиши
“Чегараланган ўсиш”
Корхонанинг барқарор ўсишини молиявий таъминлаш стратегияси
Корхонанинг молиявий ресурсларини самарали тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш
“Қисқартириш (сиқиш)”
Корхонанинг инқирозга қарши молиявий стратегияси
Корхона молиявий хавфсизлигининг етарли даражасини шакллантириш
Бундай шароитда корхонанинг айланма ва айланмадан ташқари активлари ўсишига йўналтириладиган молиявий ресурсларга эҳтиёж жиддий равишда ўсади. Бош молиявий стратегиянинг мазкур турини юқори даражада таъминлашда мос равишда корхонани стратегик молиявий ривожлантиришнинг муҳим доминант соҳалари (йўналишлари)дан молиявий ресурсларни шакллантириш имкониятини ошириш юзага чиқади.
Корхонанинг барқарор ўсишини молиявий таъминлаш стратегияси операцион фаолиятнинг чегараланган параметрларини ва корхона молиявий хавфсизлиги зарурий даражасини баланслаштиришга йўналтирилган. Корхонани стратегик молиявий ривожлантириш жараёнида бундай параметрларнинг барқарор қўлланилиши муҳим доминант соҳа сифатида молиявий ресурсларни рационал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашни ҳаракатга келтиради.
Корхонанинг инқирозга қарши молиявий стратегияси маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини қисқартириш ҳолатини юзага келтирувчи операцион фаолият инқирозидан чиқиш жараёнида корхонани молиявий барқарорлаштиришни таъминлашга ундайди. Бундай шароитда стратегик молиявий ривожланишнинг муҳим доминант соҳаси корхона молиявий хавфсизлиги етарли даражасини шакллантиришга эътибор берилади.
Базавий корпоратив стратегиялар турларидан келиб чиққан ҳолда бош молиявий стратегияни белгилашнинг муҳим омиллари стратегик молиявий ҳолат (позиция) асос қилиб олинган моделидан келиб чиқиб белгиланади. Бу моделнинг барча вариантлари ҳам базавий корпоратив стратегияларни амалга оширишда, шунингдек бош молиявий стратегия турларига мос равишда қўлланилмаслиги мумкин. Масалан, “заифлик ва тўсиқлар” квадрантида келтириладиган корхонанинг стратегик молиявий ҳолати (позицияси) модели “жадаллашган ўсиш” базавий корпоратив стратегиясини таъминламаслиги мумкин. Яъни қарама-қаршилик ва корхонанинг жадаллашган ўсишини молиявий қўллаб-қувватлаш бош молиявий стратегиясига мос тушмасликни кўришимиз мумкин.
Бош молиявий стратегияни танлаш жараёнида корхонанинг ҳаётий цикл босқичларини, мулкдорлар молиявий менталитетини, молиявий менежерлар малака даражасини ҳисобга олган ҳолда бошқа омиллар ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Корхона молиявий фаолиятининг алоҳида жиҳатлари бўйича молиявий сиёсат ишлаб чиқилиши одатда кўп даражали хусусият касб этади. Бундай даражалар миқдори молиявий фаолият кўлами ва алоҳида стратегик вазифаларни ҳал қилишга катта аҳамият қаратиш зарурлиги билан аниқланади. Молиявий сиёсат биринчи навбатда корхона стратегик молиявий ривожланишининг доминант соҳалари алоҳида сегментлари бўйича, шунингдек уларнинг таркибида молиявий фаолиятнинг алоҳида турлари бўйича ишлаб чиқилади.
Функционал молиявий сиёсат турларидан ҳар бири уларни амалга ошириш типлари бўйича табақаланган бўлиши шарт. Молиявий сиёсат типлари натижалар даражаси (стратегик молиявий мақсадларни амалга ошириш жараёнида молиявий фаолият даромадлилиги, фойдалилиги, ўсиш суръатлари ва риск даражалари) ўзаро нисбатини, боғлиқлигини тавсифлайди.
Молиявий менежментда корхона молиявий сиёсати одатда учта типга – агрессив (кескин молиявий сиёсат), ўртамиёна (мўтадил) ва консерватив молиявий сиёсатларга бўлинади.
Агрессив молиявий сиёсат юқори даражадаги молиявий рискларга қарамасдан молиявий фаолият бўйича энг юқори натижаларга эришишга йўналтирилган молиявий бошқарув қарорлари қабул қилиш услуби ва методлари билан изоҳланади. Молиявий фаолиятнинг юқори даражадаги натижавийлиги унинг алоҳида параметрлари бўйича одатда худди шундай даражадаги рисклар билан корреспонденцияланади. Молиявий сиёсатнинг агрессив типи амал қилишида молиявий рискларнинг энг юқори даражада ҳаракат қилишини амалиёт тасдиқлайди.
Ўртамиёна (мўътадил) молиявий сиёсат ўртача даражадаги молиявий рисклар шароитида молиявий фаолиятдан тармоқ бўйича ўртача натижаларга эришишга мўлжалланган бошқарув қарорлари қабул қилиш услуби ва методлари билан изоҳланади. Корхона молиявий сиёсатининг мазкур тури бўйича молиявий рисклардан қочиб бўлмайди, лекин юқори молиявий натижалар кутилаётган бўлсада юқори даражадаги рисклар билан боғлиқ молиявий операциялар амалиётни рад этади.
Консерватив молиявий сиёсат молиявий рискларни умуман минималлаштиришга йўналтирилган бошқарув қарорлари қабул қилиш услуби ва методлари билан изоҳланади. Корхона молиявий хавфсизлигини етарли даражада таъминлайдиган бундай молиявий сиёсат типи молиявий фаолият бўйича етарли даражадаги молиявий натижаларни таъминламаслиги мумкин.