"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet49/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

4-савол баёни. Молиявий режалаштиришни қуйидаги икки асосий турга бўлиш мумкин: стратегик ва жорий молиявий режалаштириш.
Стратегик молиявий режалаштириш ўз ифодасини стратегик молиявий режаларда топадики, у ташқи ва ички муҳитда ўзгараётган хўжалик юритиш субъекти молиявий тараққиётининг кўп вариантли башоратидан иборатдир.
Стратегик молиявий режа, ҳеч бўлмаганда, қуйидаги саволларга аниқ жавоб бермоғи лозим: хўжалик юритувчи субъект учун талаб қилинадиган капиталнинг ўлчами қандай, у қайси манбалар ҳисобидан ва қандай муддатларда жалб қилинади, бу капиталдан қандай қилиб фойдаланилади, ўз кучига ишонган ҳолда хўжалик юритувчи субъект ривожланиши мумкинми?


6.2-расм. Режалаштириш классификацияси


Ўз навбатида, жорий молиявий режалаштиришнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

  • ишлаб чиқариш, инвестицион, маркетинг, илмий-лойиҳавий ва қидирув фаолиятларини ҳамда социал лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларнинг ҳажми ва уларнинг манбаларини аниқлаш;

  • маҳсулотни (ишни, хизматни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш

  • таннархини режалаштириш;

  • пул оқимларини режалаштириш;

  • бутун хўжалик юритувчи субъект доирасида фойдани режалаштириш (башоратлаш);

  • инвестицияларнинг даромадлилигини режалаштириш.

Маълум бир муддатни қамраб олишига қараб, молиявий режалар қуйида икки гуруҳга бўлиниши мумкин:
Узоқ ва қисқа муддатли молиявий режалар бир-бирларидан нафақат ўзининг қамраб олиш горизонти бўйича, балки режалаштириш мақсадларига кўра ҳам фарқланади. Агар узоқ муддатли молиявий режаларнинг (режалаштиришнинг) бош мақсади молиявий барқарорлик нуқтаи-назаридан фирма кенгайишининг йўл қўйилиши мумкин бўлган суръатларини аниқлаш бўлса, қисқа муддатли молиявий режаларнинг (режалаштиришнинг) бош мақсади фирманинг доимий тўловга қобиллигини таъминлашдан иборатдир.
Умуман олганда, молиявий режаларнинг кўрсаткичлари давлатнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш учун бошланғич материал ҳисобланади, истиқболдаги (истиқбол учун) режалаштиришнинг информацион асоси бўлиб хизмат қилади. Молиявий режалар тизими молиявий ресурслар манбаларининг (жисмоний ва юридик шахслар даромадлари) таркибий тузилишидаги ўзгаришларнинг объектив равишда ўзаро боғлиқлиги ва узоқ муддатли тенденцияларини, шунингдек келажакда бу тенденциялар ривожланишинига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни аниқлашга имкон беради.
Молиявий режалаштиришни молиявий башоратлашсиз тасаввур этиб бўлмайди. У ёки бу давр мобайнида давлатнинг мумкин бўлган молиявий аҳволини (ҳолатини) олдиндан кўра билиш ва молиявий режаларнинг кўрсаткичларини асослашга молиявий башоратлаш дейилади. Назария ва амалиётда молиявий башоратлаш иккига ажратилади:

  • ўрта муддатли (5-10 йиллик) молиявий башоратлаш;

  • узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ) молиявий башоратлаш.

Молиявий башоратлаш молиявий режаларни тузиш босқичидан олдин содир бўлади. Унда жамиятнинг маълум бир даврдаги тараққиётига бағишланган молиявий сиёсатнинг концепцияси ишлаб чиқилади. Молиявий башоратлашнинг бош мақсади башоратланаётган даврда ҳақиқатда мавжуд бўлиши мумкин бўлган молиявий ресурсларнинг реал ҳажми, уларни шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланишни аниқлашдан иборат. Молиявий башоратлар молия тизими органларига молия тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг, молиявий сиёсатни амалга ошириш шакллари ва методларининг турли-туман вариантларини белгилашга имкон беради. Шу маънода, молиявий башоратлар молиявий сиёсатни ишлаб чиқишнинг зарурий элементи ва бир вақтнинг ўзида муҳим босқичи бўлиб ҳисобланади. Улар ёрдамида молия тизимининг барча субъектлари олдида турган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ечишнинг турли вариантлари ишлаб чиқилади. Демак, корхоналарда истиқболли молиявий режалаштириш жараёнларини ишлаб чиқишда башоратлаш тизимига, ҳох макроиқтисодий ҳох микроиқтисодий нуқтаи назардан алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Корхоналарда корпоратив молиявий режалаштиришни ташкил этишда асосий эътиборли жиҳатлардан бири, унинг услубий асослари ва тамойилларини тўғри ўрганиш ҳисобланади. Ушбу мавзуимиз доирасида молиявий режалаштиришнинг асосий хусусиятларини тадқиқ этамиз.
Иқтисодчи олимлар Ф.Ли Ченг ва Д.И. Финнертиларнинг фикрича, корпоратив молиявий режалаштириш дивиденд, молия ва инвестиция сиёсатини тахлил қилиш, пировард натижаларини башорат қилиш, уларни корпорациялар иқтисодий муҳитига таъсирининг оқибатлари ва лойиҳаларни танлашда юзага келиши мумкин бўлган рискларни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнлари тушунилади29.
Рус иқтисодчи олими И.Я.Лукасевичнинг фикрича корпоратив молиявий режалаштириш жараёни қуйидаги механизм орқали амалга оширилади (6.3-расм).


6.3-расм. Корпорацияларда молиявий режалаштириш жараёни
Режалаштириш услубиёти, бу – иқтисодиётни бошқаришнинг турли бўғинларида, жумладан, корхоналарни бошқаришда режаларни ишлаб чиқиш усуллари мажмуасидир. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар ўз фаолиятини режалаштиришни мустақил равишда амалга оширади. Бироқ бу режалаштиришнинг текшириб кўрилган ва фойдали усулларидан воз кечишни англатмайди. Бугунги шароитларда ҳам корхоналар фаолиятини режалаштириш техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, прогрессив норма ва нормативлар, иқтисодий таҳлил, муқобил вариантларни танлашга асосланади.
Стратегик режалаштириш ва тезкор қарор ўртасидаги боғлиқлик - корхона стратегиясидаги биринчи рақамли масаладир. Стратегик режалаштириш стратегик режалаштиришнинг ўзи учунгина эмас, балки унинг ҳолати аниқ бир қарорларга ўтказилиш хусусиятига эга бўлишлиги учун қабул қилиниши керак. Самарали режалаштириш талабларига жавоб берадиган эса стратегия ва тезкорлик ўртасидаги боғлиқликдир30.
Шу билан бир вақтда эса, ишлаб чиқиладиган стратегик режа ва унинг амалга оширилиши - бу турли жараёнлар эканлигини англаш зарур. Фақатгина стратегик режа маъқулланганидан ва қабул қилинганидан сўнггина, унинг амалга ошириш усуллари ҳақида гапириш мумкин.
Стратегик режалаштириш, ушбу конкрет корхона олдига қўйилган, мақсад ва вазифаларга эришиш учун мўлжалланган, махсус вазифалар стратегиялар ишлаб чиқиш учун, корхона раҳбарияти томонидан қўлланиладиган хатти-харакатлар ва қарорлар тизимини узида акс эттиради. Корхона рахбарияти бошқарув қарорларини қабул килаётганда ушбу қарорлар учун дастак сифатида стратегик режалаштиришдан фойдаланади. Стратегик режалаштириш жараёни доирасида турт асосий бошқарув фаолиятини ажратиш мумкин:

  • ташкилий стратегик кўра билиш;

  • ички мувофиклаштириш;

  • ресурсларни тақсимлаш;

  • ташқи муҳитга мослашиш.

Стратегик режалаштириш корхонанинг бош максадларини, шунингдек, уларга эришиш йулларини узида акс эттиради. Куйилган максад ва стратегик режалаштириш бир маънони англатмайди. Стратегик режалаштириш корхонанинг реал имкониятларидан келиб чикиши зарур. У:корхона ривожланишини башоратлаш, инвестиция сиёсатини такомиллаштириш, ташқи муҳитга мослашиш каби йўналишларга йўналган.
Корхона ривожланишини башоратлаш.
Стратегик режалаштиришни амалга ошираётганда рахбарият келгуси ривожланиш башоратини олмоги керак. Олинган башорат корхонанинг кайси йўналишда харакатланаётгани ва маълум маънодаги иқтисодий курсаткичларда қандай натижаларга эришилиши хакида таассуротлар беради.
Ички бўлинмаларнинг узаро мвофиклигини ташкил этиш.
Стратегик фаолиятнинг ички бўлинмалар узаро мувофиклиги, ички операцияларнинг самарали интеграциясига эришиш максадида корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини акс эттириш учун, узида намоён этади.
Ташқи муҳитга мослашиш.
Мослашиш корхонанинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқаси бўйича стратегик режалаштиришдаги барча ҳаракатларини қамраб олади. Корхона ташқи муҳитнинг ижобий ва салбий ҳодисалари каби барча тўқнашувларга тайёр бўлиши зарур. Исталган вазиятларда ўзини тутиш коидасини ишлаб чикиш керак бўлади. Шунингдек, анча такомиллашган ишлаб чиқариш тизимини ишлаб чикиш оркали кулай шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари ва умуман жамоат билан узаро муносабатларни яхшилаш зарур бўлади.
Стратегик режалаштириш ўзида, корхона олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш учун мўлжалланган батафсил, ҳар томонлама комплекс режалаштиришни намоён этади. Стратегик ривожланишнинг асосий йўналишлари корхона раҳбариятига тушунарли бўлиши ва қуролланишда улар томонидан қабул қилиниши зарур. Айнан раҳбарият стратегия ишлаб чиқилишига жавоб берса, шу билан бир вақтда унинг ижроси жамоа зиммасига тушади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish