"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet47/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2-савол баёни. Молиявий режалаштириш жараёнининг қуйидаги асосий босқичларини ажратиб кўрсатиш максадга мувофикдир:

  • хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижаларини тадкик этиш;

  • оператив режаларнинг ўзгариши асосида молиявий ҳисоботларнинг башорат вариантларини ишлаб чикиш;

  • ўз режа топширикларининг бажарилишини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ресурсларга бўлган конкрет эхтиёжларини аниклаш;

  • молиялаштириш манбалари (шу жумладан, ўз ва ташқи манбаларнинг) ва уларнинг таркибий тузилишини башоратлаш;

  • хўжалик юритувчи субъектлар молиясини бошқаришнинг тизимини яратиш ва уни ушлаб туриш (қўллаб-қувватлаш);

  • шакллантирилган режаларни оператив ўзгартириш тартибини ишлаб чикиш.

Молиявий режалаштиришдан кўзланган максад - молиявий ресурсларнинг, капитал ва захираларнинг кутиладиган хажмларини молиявий кўрсаткичлар катталикларини прогнозлаш асосида аниклашдан иборат. Молиявий режалаштиришнинг муҳим жиҳати унинг стратегияси, яъни хўжалик субъектларининг даромад (фойда) ва харажатлар марказларини аниклашдир. Хўжалик субъектининг даромад маркази унга максимал фойда келтирувчи бўлинмаси ҳисобланади. Харажатлар марказига хўжалик субъектининг кам рентабелли ёки умуман нотижорат бўлган, лекин умумий ишлаб чиқариш жараёнида муҳим роль ўйновчи бўлинмалар ҳам киради. Масалан, Ғарб давлатларидаги кўплаб фирмалар «саксонга йигирма» қоидасига риоя қиладилар, яъни 20% капитал сарфи 80% даромад келтириши шарт. Демак, қолган 80% капитал қуйилма фақат 20% фойда келтиради.
Молиявий режаларни тузиш жараёни асосан уч босқичда олиб борилишига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз:
Биринчи босқич - ўтган базис йилида эришилган хамма иқтисодий кўрсаткичлар бўйича, масалан, ишлаб чиқариш режаси, махсулот реализацияси, таннарх, асосий ва оборот фондларидан фойдаланиш даражаси ва шу кабилар бўйича чуқур иқтисодий тахлил қилинади. Иқтисодий таҳлил жараёнига даромадларнинг кўпайтириш йўллари, молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўллари ва чора кўрилди ҳамда шулар асосида хомаки ҳисоблар хал қилинади.
Иккинчи босқичда - биринчи босқичдаги маълумотларга асосланиб, даромад ва харажатларнинг конкрет турлари бўйича молиявий ҳисоб-китоблар қилинади. Маълумки, молиявий кўрсаткичлар синоптик характерга эгадир, улар бутун ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий якунларини кўрсатади. Дастлаб, шу кўрсаткичларга асосланиб ишлаб чиқаришнинг ўсиши юзасидан хулосалар қилинади ва шу асосда молиявий кўрсаткичларни ўсиши ҳисоб-китоб қилинади.
Учинчи босқичда - даромадлар ва харажатлар тенглаштирилади, иқтисодий тахлил жараёнида даромадлар ва харажатларни ўсиш ёки камайиш тенденцияси аниқланади.
Молиявий режалаштириш жараёнида қуйидаги усуллардан фойдаланилади: баланс, норматив, коэффициент, иқтисодий тахлил ва бошқалар. Ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган барча молия режалари йиғиндиси молия режалари тизими деб юритилади. Бу молия режалари тизими минтақаларда, худудларда пул маблағларнни тақсимлашни, пул фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишни, такрор ишлаб чиқариш жараёнида молиянинг алохида звенолари ролининг ифодаланишини ўз ичига олиш. Молиявий режалаштириш жараёнида бир неча хил режалар тузилади. Молия режалари тизимида сохаларда молия асосий ўринни эгалайди ва бу ерда даромадлар ва харажатлар айниқса мухим рол ўйнайди. Ҳозирги пайтда корхоналар молиявий режалари бизнес режалар деб юритилмоқда.


3-савол баёни. Режалаштиришнинг энг кўп тарқалган усуллари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: иқтиодий тахлил, балансли хисоб китоблар ва пул оқимлари усули, норматив, кўп вариантлилик, иқтисодий математик моделлаштириш усули ва бошқалар (6.1-расм).



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish