Масалага ретроспектив таҳлил натижаларига асосланиб ёндашсак, тарихий даврни



Download 17,92 Kb.
Sana05.07.2022
Hajmi17,92 Kb.
#740162


Масалага ретроспектив таҳлил натижаларига асосланиб ёндашсак, тарихий даврни

Абу Наср Форобий, Абулқосим Фирдавсий,

Абдуллоҳ Рудакий, Ибн Сино, Алишер Наво-

ий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек каби олиму

фузалолар, ҳукмдору саркардаларнинг номи

билан эътироф этилаётганлигини кузатиш

мумкин. Бу ижтимоий-маданий мазмундор-

лиги жуда юқори бўлган ҳодиса нафақат

миллат ёки ҳудуд тарихида, Шарқ ёки Ғарбда,

балки инсоният тарихида алоҳида мазмун

касб этган феномендир. Буни тарих мазмун-

дорлиги деб кўрсатсак бўлади, кимдир бун-

да шахс фаолиятининг маҳсулига (жасора-

ти, шижоати, ақлу идрокига), яна биров эса

иқтисодий-ҳарбий ёки ижтимоий-сиёсий

омилга эътибор қаратиши мумкин. Масалага

тизимли ёндашсак, уларнинг замирида муай-

ян ахборот мавжудлигини кўрамиз. Демак,

бунда ахборотни яратиш ёки жамлаш, сақлаш

ва саралаш, тармоқларга ажратиш ва узатиш,

соҳага татбиқ этиш каби ижтимоий ҳодисалар

мавжудлигини кузатиш мумкин. Шу сабабли,

ахборот кўпфункционал вазифаларни бажа-

ради ва уни қўлга киритиш, ундан фойдала-

ниш масаласи ҳамма вақт долзарб масалалар

қаторида турган.

Ахборот илмий категория ҳисобланиб,

нафақат борлиқнинг умумий шакллари ёки

уларнинг алоқадорлиги сабабий боғлиқлигини

қайд этади, балки табиат ва жамиятда ифо-

даланадиган ҳодиса-воқеаларни билишда

(ўрганишда) қуйидан юқорига ривожланиш-

нинг асосий омилларидан ҳисобланади. Та-

рихий вақт назари бўйича айни кунга қадар

жамиятда ахборотлар шу қадар ҳажм ва

қамровга эга бўлган ҳолда йиғилганки, уларни

мазмуни, соҳавий, ҳудудий, даврий белгилари

бўйича ижтимоий, иқтисодий, маданий, сиё-

сий, ҳарбий, техник, илмий, тиббий, ҳуқуқий

соҳалар каби соҳаларга ажратиш мумкин.

Шунга қарамасдан, ахборотга бўлган эҳтиёж

жадал суръатлар билан ошиб бормоқда ва

уни қўлга киритиш учун ўзига хос тарзда “ах-

борот пойгалари” ҳам уюштирилмоқда. Не-

гаки, ахборотда аниқ мақсад, истак, ҳаракат

ва унинг йўналишлари ифодаланган бўлиб,

тадқиқот ёки таҳлил деб номланишидан қатъи
назар, у манфаатни белгилаб олиш учун бир-

ламчи манба ҳисобланади.

Манбани қўлга киритиш, саралаш ва уза-

тиш, олдин маълум бўлган ёки пинҳона

амалда бўлган ҳолатларнинг юзага келиш

сабабини, мақсадини билиб олиш учун за-

рурдир. Шу сабабли, турли сунъий тизимлар

барпо этиб келинмоқдаки, бундан кўзланган

мақсад яхлит ахборот базасини яратиб, мақсадли бошқарув тартиботини жорий этишга

ҳаракатдир. Бу масаланинг маданий, иқтисодий, ҳарбий, ҳуқуқий, тиббий, техникавий

жабҳалари мавжуд бўлиб, биз кўпинча унинг

ижтимоий-техник жиҳатларига эътибор бера-

миз. У ҳам бўлса, ахборотни жамлаш, сақлаш,

узатиш ва шарҳлашда тезкорликка амал

қилишдир. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида

бугунги кунда бу йўналишда алоҳида ихти-

сосликлар ва корхоналар ташкил этилган.

зариялар яратилган бўлиб, бунда:

Бугунги кунда ахборотга оид бир қатор на-

- ташқи дунёдан олинган ахборот ва унга

мослашиш жараёнида мазмуннинг белгила

-

ниши (Винер);



- энтропияни инкор этиш (Бриллюэн);

- коммуникация ва алоқа жараёнида бар-

тараф этиладиган ноаниқлик (Шеннон);

- хилма-хилликнинг кузатилиши (Эшби);

- танловнинг эҳтимоллиги (Яглом);

- ахборотнинг ҳиссий назарияси

(П.Симонов) кабиларни кўрсатиб ўтиш мум-

кин1.


Ахборот инсон онгида яратилган ва жа-

мият моддий-маънавий бойлигига айлан-

ган турли билимларнинг бир кўриниши

ҳисобланиб, шахсий ва жамоавий фаолият-

нинг йўналишини белгилашда таъсир кўрсата

оладиган “куч”га эгадир. Гарчи, ахборот

таҳлилини амалга оширишда сиёсий, пси-

хологик, ҳарбий, педагогик, техник, ҳуқуқий

ёки тиббий нуқтаи назардан ёндашилса-да,

бу ахборот ҳали ижтимоий аҳамиятга эга,

деган ҳукм чиқаришга асос бўла олмайди.

Қачонки, ахборот миллат, халқ, инсоният

манфаатларини ҳимоялаш ва уни қадрият

кўринишида асрашни ўзида мужассам эта

олса, шундагина ижтимоий-маданий мазмун касб этади. Ўз навбатида, бу кўрсаткич бошқа

баҳолаш мезонларига қараганда жуда муҳим

ҳисобланади.

Шу сабабли бўлса керак, табиат инсон-

га азалдан сезги аъзоларини берган, булар:

кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, таъм билиш,

ҳис этиш аъзоларидир. Шунга кўра, психо-

логия фанида ахборот қуйидаги турларга

бўлинади:

- визуал (кўз билан кўриб қабул

қилинадиган);

- аудиал (эшитиш аъзолари воситасида

қабул қилинадиган);

- аудиовизуал (кўриш ва эшитиш аъзолари

орқали бир вақтда қабул қилинадиган);

- ҳидли (ҳид анализаторлари воситасида

қабул қилинадиган);

- тактил (тери анализаторлари воситасида

қабул қилинадиган);

- таъмли (таъм анализаторлари воситаси-

да қабул қилинадиган).

Кўриниб турибдики, ахборотни ишлаб

чиқаришда, фойдаланишда, саралашда, уза-

тишда ёки баҳолашда ахборот маданиятига

риоя этиш якуний хулосанинг мазмунини таъ-

минлаб беради. Бир сўз билан буни “ахборот-

нинг ишлаб чиқарувчиси ҳамда истеъмолчиси

мавжудлигини инобатга олиб, унинг софли-

гини сақлашда ахборотни қабул қилувчилар,

унга ишлов берувчилар ҳамда узатувчилар-

да ахборот маданиятининг шаклланганлиги

амалий аҳамият касб этади”, деб ифодаласак

хато қилмаган бўламиз. Аслида, шахс мада-

ниятининг типологияси турли хоссаларнинг

мавжудлиги бўйича, яъни борлиқни англаш

ва эҳтиёжларни қондиришга қаратилганлиги

асосида классификация қилиниши мумкин.

Шунинг учун ахборот маданиятини шахс ма-

даниятининг алоҳида қисми деб кўрсатиш

мумкин. Маълумки, бихевиористик таълимот

ғоясига1 биноан, ҳар бир вазият – S (стимул,

рағбат)га муайян хулқ намунаси R мос туш-

са, бунда биринчи навбатда, ахборотни қўлга

киритишни (қайси йўл, қайси воситалар би-

лан), иккинчидан, ахборотга ишлов бериб,

узатишни назарда тутишимиз лозим бўлади.,


Бу ҳодиса, ўз навбатида, шахсда ахборот ма-

даниятини етарли даражада шакллантириш-

ни тақозо этади, шунда ижтимоий муноса-

батлар даражасида “ёлғон хабарлар тўқиш”,

“тамғалар қўйиш”, “туҳмат уюштириш”, “ғийбат тайёрлаш”, “миш-мишлар тарқатиш” каби

салбий ҳолатлар намоён бўлишининг олди

олинади. Шундай экан, ахборот маданияти

маънавиятга эришиш йўли каби функцияни

ҳам бажариши эҳтимолдан холи эмас.

Кўриниб турибдики, жамият аъзоларида

ахборот маданиятини шакллантириш юқори

ижтимоий аҳамиятга моликдир. Ахборот би-

лан ишлашда фақатгина ахборотни мустақил

тўплаш ва ўрганишнинг ўзи кифоя эмас. Бун-

да “Ахборот кимга тааллуқли?”, “Ахборот

қачон ишлаб чиқарилган?” “Ахборот кимга

қаратилган?”, “Ахборотнинг мақсади кон-

структивми ёки деструктивми?”, “Ахборот-

да муаммога/масалага қандай ёндашилган?”

каби саволларга ҳам жавоб топиш лозим

бўлади. Мазкур ҳолат галдаги хулқ стратегия-

сини шакллантиришга таъсир кўрсатади, шу-

нинг учун ахборот билан ишлашнинг шундай

техникасини ўрганиш керакки, у фақатгина

индивидуал манфаат йўлини таъминлаш

учун хизмат қилмасдан, жамоа (оила, ишлаб

чиқариш жамоаси) манфаатини инобатга ол-

син. Бу, ўз навбатида, ижтимоий меъёрлар

ва қадриятларга амал этишни таъминлабги-

на қолмасдан, уларни сақлаш ва ёш авлодга

ўргатиш учун ҳам зарурдир.

Ахборот маданияти хабарларни саралаш,

уларнинг аҳамиятли жиҳатларини белгилаб

олиш, соҳаларга ажратиш, софлигига эътибор

қаратиб муносабат билдириш, ғоявий асос-

ларини аниқлаш, хабар манбаини топишда

намоён бўлади. Ахборот маданиятининг бир

қатор вазифалари мавжуд. Улар:

- билиш вазифаси (ахборот истеъмолчила-

рининг фаолиятини таъминлаш учун тарихий

ворисийликни сақлашга қаратилган билим-

ларни етказади);

- тартибга солиш вазифаси (реал идеаллар

ёрдамида ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ме-

ъёрларнинг амалда ифодаланишини таъминлайди);

- тарбиявий вазифаси (шахснинг интел-

лектуал ривожига ёрдам бериб, ижтимо-ий, сиёсий, ҳуқуқий меъёр ва қадриятларни

ўзлаштиришга, қизиқишнинг юзага келишига,

фаолият учун маълум установка (йўл-йўриқ)

ларни таркиб топтиришга кўмаклашади);

- мафкуравий вазифаси (дунёнинг ижти-

моий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётига оид маъ-

лумотларни бирон-бир ғоя манфаати асоси-

да етказади);

- хабар бериш вазифаси (субъектларга ду-

нёда содир бўлаётган воқеа-ҳодиса ҳамда

ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жараёнлар

ҳақида маълумот етказади);

- ташхис қўйиш вазифаси (жорий иж-

тимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий

воқеликларни баҳолайди);

- прогностик вазифаси (ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларнинг йўналишини

олдиндан белгилаш, уларнинг юзага келиши,

кечиш босқичларига оид эҳтимолий маълу-

мот тақдим этади) ва б.

Ахборот маданиятини эгаллаш турли омил-

ларга боғлиқ бўлиб, у кўпинча касбий мада-

ният замирида ифодаланиши мумкин. Нега-

ки, тез суръатлар билан касбий поғоналарда

ўсаётган мутахассис ахборот маданияти-

ни касбий маданиятнинг маҳсули сифатида

кўриши мумкин. Жамиятда инсоннинг ишлаб

чиқаришдаги фаолиятининг аҳамияти орти-

ши билан ахборот маданияти умуминсоний

тараққиётга катта таъсир кўрсата олади.

Ю. Очерет “Жамиятдаги бирорта ривожла-

нишни ахборот маданиятисиз тасаввур этиб

бўлмайди. Бундан ташқари, ахборот воси-

талари техник-таъминот имкониятларининг

кенгайиши билан ҳаётнинг ҳар бир соҳасида

ахборот маданиятининг роли ва ўрни ошди”1,

деб таъкидлаган.

Баъзи манбаларда “ахборот маданияти”

тушунчаси “ахборот саводхонлиги” тушунча-

си билан тенглаштирилган. Ваҳоланки, “ахбо-

рот маданияти” тушунчаси ҳажман анча кенг

бўлиб, қамров жиҳатлари билан ажралиб ту-

ради. “Ахборот саводхонлиги” тушунчаси XX

асрнинг 70-йилларида АҚШда қабул қилинган

ва Олий таълим ислоҳоти миллий дастурида қўлланган. “Ахборот саводхонлиги” деганда,

мутахассиснинг керакли ахборотни тушуни-

ши, излаб топиши ҳамда касбий фаолиятда

уларни қўллаши мумкин бўлган малакага эга

бўлиши тушунилади. Биринчидан, “ахборот

саводхонлиги” тушунчаси ахборот билан иш-

лашнинг технологик томонини қамраб ол-

ган, иккинчидан, таълим дастури асосида уни

шакллантириш мақсадли амалга оширилган.

Шунинг учун “ахборот саводхонлиги” тушун-

часи қисман компьютерда ишлаш саводхон-

лигини ҳам ўз ичига олади.

“Ахборот маданияти” тушунчаси қуйидаги

мазмунларни ўзида мужассам этади:

- инсон билим эгаллашнинг замонавий

воситалари, қайта ишлаш ва тизимлаштириш

малакасига эга бўлишини;

- табиат ва жамиятда кечаётган ахборий

жараёнларнинг моҳиятини тушунишни;

- фаолият соҳасига оид хусусиятлари

ҳамда турли манбалар билан ишлашни би-

лиш, ахборотни таҳлилий, синтетик қайта иш-

лаш асосларини ўрганишни ва бошқалар.

“Ахборот маданияти” тушунча сифати-

да нафақат мутахассисни тайёрлаш жараё-

нида, балки касбий тарбия тизимида ҳам

муҳим омил ва умумий маданиятнинг тарки-

бий қисми ҳисобланади. Ахборот маданияти

ахборот билан мақсадли ишлаш, ахборот-

ни расмий қўлга киритиш, уни илмий услу-

блар ёрдамида қайта ишлаш, ўз вақтида уза-

тиш, замонавий воситалар ҳамда усулларни
қўллай олиш малакаси ва кўникмасига эга

бўлишдир.

Ахборот маданияти умумий маданиятнинг бир бўлаги сифатида шахс ижодий

қобилиятининг маҳсули ҳисобланиб, қуйидагиларда намоён бўлади:

- ахборот-технология воситаларини

қўллаш жараёнида аниқ кўникмаларга эга

бўлишда;

- фаолият давомида компьютер технологияларини қўллай олишда;


- электрон манбалардан ахборотни қўлга киритишни билиш, уни мақбул кўринишда тақдим этиш ва самарали фойдаланишда;
- турли ахборот манбаларидан ижтимоий ва касбий қийматга эга бўлган ахборотларни танлаб олишда.


Download 17,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish