O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA’LIM VAZIRLIGI SAMARQAND VILOYATI PEDAGOG KADRLARNI QAYTA TAYYORLASH VA MALAKASINI OSHIRISH INSTITUTI “MILIY G’OYANI MAZMUN-MOHIYATI HAMDA MAQSAD VAZIFALARI. KUCHLI DAVLATDAN-KUCHLI FUQAROLIK JAMIYATI ”
:
— ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш;
— юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш;
— ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш;
—диний экстремизм, халқаро терроризм, "рангли инқилоблар", "эркинлик ва демократияни олға силжитиш" доктринасини зўрлик билан жорий этиш оқибатида халқаро майдондаги зиддият ва қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган бир вазиятда ўзимизнинг келажак стратегиямизни аниқ белгилаб олиш;
— ғанимларнинг ғаразли уринишлари нимага қаратилганлигини ҳар томонлама англаб олиш ва кенг жамоатчиликка етказиш;
— мамлакатимиз мустақиллиги, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш;
— мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий ғоя тарғиботи ва мафкуравий жараёнларнинг амалий ишлари ва ижобий натижаларини ёшларга тушунтира билиш;
— мафкуранинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан изоҳлаб бериш.
Ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш қуйидагиларга боғлиқ
"XXI АСР - ШИДДАТКОР ТЕЗЛИКЛАР АСРИ, АХБОРОТ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСРИ, ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РЕСУРСЛАР, ЮКСАК ТЕХНОЛОГИЯ ВА ЗАМОНАВИЙ БИЛИМЛАР ИНСОНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ВА ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ОМИЛИГА АЙЛАНАЁТГАН ДАВРДИР".
Ислом Каримов
"ЎТКИР АҚЛ ВА ТЕРАН ФИКР ЭГАСИ БАХТИЁР ИНСОНДИР"
Суқрот
Ҳозирги дунёда Ғарб индивидуализмига хос яна бир иллат турмуш қурмаслик, умуман, аёлларнинг бола туғишни истамаслиги бўлиб, бу ўзига хос демографик инқироздир. АҚШлик таниқли сиёсатшунос Патрик Бъюкененнинг таъбири билан айтганда, Ғарбнинг кўпгина давлатларида "беланчакдан кўра тобутга эҳтиёж кўпроқ". Ўн минглаб ёш америкалик аёллар бола туғишни истамас экан, ушбу мамлакатда муҳожирлар сони ҳам кўпайиб бораверади.
Ҳозирнинг ўзида Америка Қўшма Штатларида муҳожирлар сони 43 миллионга етганлиги фикримизнинг далилидир. Биргина Калифорния штатининг ўзида 8,4 миллион муҳожир бўлиб, у бутун бошли штат аҳолисидан ҳам кўп. Демографик инқироз оила-никоҳ муносабатларининг инқирозига, у эса, ўз навбатида, худбинлик - индивидуализм тамойилларининг тантанасига сабаб бўлаётир. "Бир сўз билан айтганда, Ғарб тамаддуни ғоявий-назарий ва мафкуравий жиҳатдан боши берк кўчага кириб қолаётгани бугун баралла таъкидланмоқда2".
2 Баҳодир Зокир. Ғарб тамаддуни: инқироз аломатлари. “Тафаккур”, 2007 йил, 2-сон, 23-бет.
2014 йил 6 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2124-сонли қарор қабул қилди, унда зарур чора-тадбирлар белгиланди. 2012 йилнинг 16-17 феврал кунлари Тошкентда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Президент И.Каримов нутқ сўзлади. - Мамлакатимизда ёшларга оид Давлат сиёсти
59 та олий ўқув юрти мавжуд, уларда 230 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда;
Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Россия нефть ва газ университети, Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт университети каби нуфузли ўқув юртларининг филиаллари фаолият олиб бормоқда.
Давлат бюджетининг 35 фоизи таълим соҳасига йўналтирилади.
Мамлакатимизда бюджет, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Уч босқичли спорт ўйинларига юз минглаб ёшларимиз жалб қилинди.
БУГУН ЎЗБЕКИСТОНДА:
Таълим модели – муайян давлатнинг таълим фаолиятини ташкил этишдаги ўзига хос услуби.
Европача таълим модели. Бошланғич мактабдан бошлаб таълим олувчиларга юқори даражада талаб қўяди, уларга фундаментал, шунингдек, табиий ва муҳандистлик фанларини тақдим этади.
Америка моделида хусусий ва давлат ўқув юртлари ўртасида миқдор жиҳатидан тенглик мавжуд. Бошланғич ва ўрта таълим асосан бепул, олий таълим эса аксарият пуллик. Таълимда дуал тизим амал қилади.
Осиё таълим модели – бошланғич таълимга алоҳида эътибор, маънавий-ахлоқий йўналишдаги фанларга кенг ўрин ажратилади, чет тилларни ўрганишга урғу берилади.
Дунё таълим жараёнида ҳозирда тўртта асосий таълим модели мавжуд: анъанавий, рационал, гуманитар, ноинституционал.
ДУНЁДАГИ ТАЪЛИМ МОДЕЛЛАРИ
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |