Молиявий ҳисоб


 Операцион фаолиятидан пул оқимлари бўйича ҳисобот



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

13.3. Операцион фаолиятидан пул оқимлари бўйича ҳисобот 
Хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятидан вужудга келган 
пул маблағлари ҳаракатини қуйидагилардан фойдаланиб, очиб беради: 
а) бевосита усул. Бу усулга мувофиқ ялпи пул тушумлари ва ялпи пул 
тўловлари асосий турлари очиб берилади; 
б) билвосита усул. Бу усулга мувофиқ соф даромад ёки зарарга жорий 
активлар ва мажбуриятларнинг ўзгаришига, ишончсиз операцияларга, 
шунингдек операция инвестиция ёки молия фаолияти натижасида олинган 
даромадлар ва кўрилган зарарларга қараб ўзгартириш киритилади. 
Операцион фаолиятидан пул маблағлари ҳаракати бевосита ва 
билвосита (тўғри ва эгри ) усуллар асосида очиб берилади.
68
 
Биринчи усулга мувофиқ операциялардан пул маблағлари оқимининг 
суммаси ташкилотнинг асосий маҳсулотлари ва хизматлари учун 
харидорлардан олинган сумма билан мол етказиб берувчиларга товарлар, 
ишлар, хизматлар учун тўланган сумма ўртасидаги фарқ сифатида 
ҳисобланади. Билвосита усулда бошланғич нуқта сифатида операциялар 
(жорий фаолият) бўйича фойда ёки зарар олинади ва кейин пул 
маблағларини оқимини юзага келтирмайдиган ёзувларга тузатишлар 
киритилади, масалан, амортизация ажратмалари, дебитор ва кредитор 
қарзларни ўзгариши. Мазкур усул пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни 
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан боғлайди. 
Бевосита усулнинг асосий мазмуни шундан иборатки, унда 
ўртасидаги фарқ операцион фаолиятнинг соф пул тушуми ёки соф 
чиқимни ташкил этадиган операцион фаолият бўйича асосий тушумлар ва 
асосий тўловлар навбатма-навбат ҳисобланади. 
Бевосита усулдан фойдаланилганда, асосий ялпи пул тушумлар ва 
ялпи пул тўловлари очиб берилади. Асосий ялпи пул тушумлар ва ялпи 
пул тўловлари тўғрисидаги маълумотларни ташкилотнинг ҳисоб 
ёзувларига, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сонли шакл) 
сотиш, сотишнинг таннархи (фоизлар кўринишидаги даромадлар, фоизлар 
тўлашга харажатлар ва кредит ташкилотларининг шунга ўхшаш 
харажатлари) ва бошқа моддаларига тузатишлар киритиб олиш мумкин. 
Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади: 
— 
ҳисобот даври давомидаги заҳиралар, операцион кредитор ва 
68
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1021-page


дебиторлик қарзларидаги ўзгаришлар; 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish