Молиявий ҳисоб


—  бошқа пулсиз моддалар;  —



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

— 
бошқа пулсиз моддалар; 
— 
инвестиция ёки молиявий пул оқимларини юзага келишига олиб 
келадиган бошқа моддалар. 
Шунингдек ялпи пул тушумлар ва ялпи пул тўловларининг асосий 
турлари 
тўғрисидаги 
маълумотлар 
бухгалтерия 
ҳисобининг 
маълумотларидан ҳам олиниши мумкин. 
Иккита усул ўртасидаги асосий фарқ қуйидагидан иборат: билвосита 
усулдан фойдаланилганда пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда фақат 
операцияларнинг натижалари, яъни соф фойда ёки зарар суммаси акс 
эттирилади. Мазкур усул билан тузилган молиявий ҳисоботда 
ташкилотнинг операцион фаолияти бўйича маълумотлар тўлиқ акс 
эттирилмайди. Бевосита усулда барча пул оқимлари (ялпи тушум ва 
тўловлар) очиб берилади, яъни ҳисоботларни ўрганаётган инвестор 
операцион фаолият бўйича ўзини қизиқтирган ва ўзига керак бўладиган 
барча маълумотларни олади. 
Халқаро амалиётда пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги 
ҳисоботни тузиш учун МҲХС №37 бевосита усулдан фойдаланишни 
тавсия этади, чунки у билвосита усулдан фарқли равишда келгусидаги пул 
оқимини баҳолаш учун зарур маълумотларни олиш имкониятини беради. 
Бироқ, амалиётда кўпгина компаниялар бевосита усулдан фойдаланадилар. 
Буни у билвосита усулга нисбатан анча оддий, тақдим этилаётган 
маълумотларнинг сифатининг йўқотилиши минимал даражада эканлиги 
билан тушунтириш мумкин. 
Билвосита усулдан фойдаланилганда соф фойда энг аввало айланма 
маблағлардаги ўзгаришлар таъсири ҳисобга олгунча бўлган операцион 
даромаднинг оралиқ кўрсаткичига келтирилади. Бунга кўпроқ тарқалган 
қуйидаги тузатишларни киритиш ёрдамида эришилади: 
— 
олдин фойдани миқдорини камайтирган амортизация ажратмалари, 
тўланадиган фоизлар, асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли 
активларни сотишдан зарарлар суммаси қайта тикланади; 
— 
инвестиция ва молиявий операциялардан даромадлар, шунингдек 
олдин фойда ва зарарлар счётининг кредитига олиб борилган баҳоланган 
резервлар суммасини камайиши чегирилади. 
Агар операцион фаолиятнинг пул оқимларини тақдим этиш учун 
билвосита усулдан фойдаланилса, узоқ муддатли активлар счётларига 
тегишли курс фарқларини алоҳида ажратиш зарурияти юзага келади. Курс 
фарқлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сонли шакл)га 
қўшилганлиги туфайли, узоқ муддатли активлар счётларига тегишли курс 
фарқларига ҳам сторно ёзувлар қилиниши керак. 
Амалдаги ҳисоботда олинган операцион даромаднинг оралиқ 
кўрсаткичи ҳисобот даврида айланма маблағларнинг умумий ҳажмида 
содир бўлган ўзгаришларни ҳисобга олмайди. Шунинг учун кўрилаётган 
кўрсаткич асосий фаолият бўйича дебиторлик қарзи, бўнаклар, моддий 
ишлаб чиқариш заҳиралари ва кредиторлик қарзларининг суммасига 


тузатилган бўлиши керак. Операцион даромад кўрсаткичини операцион 
фаолиятдан олинган соф пул маблағларига келтириш учун унинг суммаси 
жорий активларнинг ўсиши суммасига камайтирилади ва қисқа муддатли 
мажбуриятларнинг ўсиши суммасига кўпайтирилади. 
Бухгалтерия баланси (1-сонли шакл), Молиявий натижалар 
тўғрисидаги ҳисобот (2-сонли шакл)дан ҳисоблаш натижасида олинган 
пул маблағларини тушуми суммаси ҳисоботга қўшилади. Фақат бир қатор 
пул маблағларининг оқими ҳақиқий ҳажми бўйича кўрсатилади. Буларга 
қуйидагилар киради: амортизация ажратмалари; хусусий акцияларни, 
облигацияларни сотишдан тушум; дивидендларни олиш ва тўлаш; 
кредитлар ва қарз (заём)ларни олиш ҳамда тўлаш; асосий воситалар
номоддий активларга капитал қўйилмалар; айланма маблағларнинг ўсиши; 
асосий воситалар, номоддий активлар, қимматли қоғозларни сотиш. 
Билвосита усул бўйича тузилган ҳисоботда асосан молиявий 
ресурслар тўғрисидаги маълумотлар жамланади. Бундай ҳисоботни 
ташкил этадиган маълумотлари мустақил аналитик моҳиятга эга. Бундай 
ҳисоботда бевосита усулда тузилган шаклда мавжуд бўлмаган, бироқ 
ташкилот фаолиятининг молиялаштириш манбаларини ва бошқа 
йўналишларини 
тушуниш 
учун 
керак 
бўладиган 
маълумотлар 
келтирилади. 
Операцион фаолиятдан пул маблағларини ҳисоблашнинг билвосита 
усулида ҳисоблашнинг бошланғич (таянч) нуқтаси сифатида соф фойда 
олинади ва кейинчалик бу сумма соф фойдани ҳисоблашга кирадиган, 
бироқ пул маблағларини ҳисоблашга кирмайдиган суммалар бўйича 
тузатишлар киритилади. Бу тузатишларни учта гуруҳга ажратиш мумкин: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish