фаолиятдан келгусида бўладиган пул оқимларини тахмин қилиш учун
зарур бўлади. Молиявий фаолиятдан асосий пул оқимларига қуйидагилар
киради:
а) акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган
бошқа инструментлардан келадиган пул тушумлари;:
б) субъектлар акцияларининг ҳақини тўлаш ёки
сотиб олиш учун
уларнинг эгаларига тўловлар;
в) таъминланмаган облигациялар эмиссиясидан, молия корхоналари
томонидан берилган ссудалардан, гаровга қўйилган ва бошқа қисқа ҳамда
узоқ муддатли қарз (заём)лардан пул тушумлари;
г) қарз (заём)ларни тўлаш;
д) молиявий ижара бўйича мажбуриятларни қисқартириш учун
ижарачиларнинг тўловлари ва бошқалар.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг (4-сонли шакл) «Молиявий
фаолият» бўлимида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги счётларидаги
маълумот кўрсатилади:
—
«Олинган ва тўланган фоизлар» 110-сатри бўйича «Кирим»
устунида
олинган фоизлар суммаси, «Чиқим» устунида эса тўланган
фоизлар суммаси кўрсатилади.
—
«Олинган ва тўланган дивидендлар» 120-сатри бўйича «Кирим»
устунида олинган дивидендлар суммалари кўрсатилади, «Чиқим»
устунида эса тўланган дивидендлар суммалари акс эттирилади.
—
«Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган
бошқа инструментлардан келган пул тушумлари» 130-сатри бўйича
ҳисобот йилида чиқарилган (сотилган) акциялар ёки хусусий капитал
билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлар учун акциядорлардан келиб
тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
—
«Хусусий акцияларни сотиб олганда ва
уларни сотганда пул
тўловлари ва тушумлари» 140-сатри бўйича сотиб олинган хусусий
акцияларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари суммалари,
шунингдек корхонада бўлган хусусий акциялар, ҳиссалар ва пайлар учун,
уларни кейинги сотиш ёки йўқ қилиш (бекор қилиш) мақсадида, эгаларига
тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.
—
«Узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар ҳамда қарзлар бўйича
пул тушумлари ва тўловлари» 150-сатри бўйича «Кирим» устунида
ҳисобот даврида келиб тушган кредитлар ва қарзлар суммаси, «Чиқим»
устунида эса - кредитлар ва қарзлар бўйича тўловлар кўрсатилади.
—
«Узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўлов-
лари» 160-сатри бўйича «Чиқим» устунида ижарага берувчига (лизинг
берувчига) тўланган пул маблағлари суммаси, «Кирим»
устунида эса -
ижарачидан (лизинг олувчидан) келиб тушган пул маблағлари суммаси
кўрсатилади.
—
«Молиявий фаолиятга оид бошқа пул тушумлари ва тўловлари»
170-сатри бўйича «Чиқим» устунида бошқа молиявий фаолиятга оид
тўланган пул маблағлари суммаси, «Кирим»
устунида эса - олинган пул
маблағлари суммаси кўрсатилади.
—
«Жами: молиявий фаолиятга оид соф оқим/чиқим» 180-сатри
бўйича «Кирим» устуни бўйича «+» ва «Чиқим» устуни бўйича «-»
белгисининг таъсирини ҳисобга олган холда, 110, 120, 130, 140, 150, 160,
170-сатрлар суммаси кўрсатилади.
Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган
холда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари холда эса —
«Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: