Молиявий ҳисоб


 Пул оқимлари бўйича фаолиятлар



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

13.2. Пул оқимлари бўйича фаолиятлар 
Операцион фаолият – бу хўжалик юритувчи субъектнинг даромад 
келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва 
молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолиятидир. Операцион 
фаолият натижасида юзага келган пул оқимларининг ҳажми ташкилотнинг 
мажбуриятларини қоплаш учун, ишлаб чиқишни ушлаб туриш учун, 
дивидендларни тўлаш ва молиялаштиришнинг ташқи манбаларини жалб 
қилмасдан инвестициялаш учун пул маблағларининг етарлилиги 
индикаторини акс эттиради. Қоидага кўра, бундай пул оқимлари 
компаниянинг барқарор даромадини келтирувчи фаолияти натижасида 
шаклланади. 
Операцион фаолият – бу хўжалик юритувчи субъектнинг даромад 
келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва 
молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолиятидир.
65
 
Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион фаолияти натижасида 
вужудга келадиган пул оқими ҳажми хўжалик юритувчи субъект амалга 
оширадиган операцион фаолияти натижасида олинадиган пул оқимлари 
ҳаракати ссудаларни тўлаш, хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб 
чиқариш қувватларини сақлаб туриш, дивидендларни тўлаш ва 
молиялаштиришнинг ташқи манбаларига мурожаат қилинмай янги 
инвестициялар учун қанчалик етарли эканини акс эттирувчи асосий 
кўрсаткич ҳисобланади. Операцион фаолиятидан келадиган олдинги пул 
оқимининг айрим қисмлари тўғрисидаги ахборотдан операцион 
фаолиятидан бўлажак пул оқимларини прогноз қилиш учун ахборотнинг 
бошқа турларидан қўшиб фойдаланиш мумкин бўлади. 
Операцион фаолиятидан пул оқими хўжалик юритувчи субъектнинг 
асосий фаолиятидан келиб чиқади. Одатда хўжалик юритувчи субъектнинг 
асосий фаолияти маҳсулотни сотишга, ишларни бажаришга ёки хизмат 
кўрсатишга қаратилган бўлади. Операцион фаолиятидан асосий пул 
оқимига қуйидагилар киради: 
а) товарларни сотиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пул; 
б)роялти, бадаллар, воситачилик ҳақи ва ўзга йўллар билан пул 
маблағлари тушуми; 
в) товарлар ва хизматлар учун уларни етказиб берувчиларга пул 
тўловлари; 
г) ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар; 
д) суғурта компаниясининг суғурта полислари бўйича мукофотлари, 
талаблари, йиллик ва ўзга тўловлари бўйича пул тушумлари ва тўловлари; 
е) солиқлар бўйича пул тўловлари ёки унинг ўрнини босувчи 
тўловлар, агар улар инвестиция ва молия фаолиятига тааллуқли бўлмаса; 
з) савдо ёки дилерлик мақсадларида тузилган битимлар бўйича пул 
65
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1018-page


тушумлари ва тўловлари ва бошқалар. 
Асосий воситалар бирликларини сотиш каби айрим операциялар 
бўйича фойда келиши ва зарар кўрилиши мумкин, улар соф фойда ёки 
зарар қаторига киритилади. Лекин бундай битимлар бўйича пул оқими 
инвестицион фаолиятидан чиқадиган пул оқимларига киритилади. 
Корхона воситачилик ёки савдо мақсадлари учун қимматли қоғозлар 
ёки ссуда олган бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда улар қайта сотиш 
учун харид қилинган товар-моддий заҳираларга ўхшаш бўлади. Бундай 
активларни сотиш ва харид қилишдан юзага келадиган пул оқимлари 
операцион фаолиятнинг пул оқимлари сифатида акс эттирилади, чунки 
бундай операцияларнинг иқтисодий мазмуни корхонанинг одатий 
фаолиятига тааллуқлидир. 
Операцион фаолиятдан пул маблағлари ҳаракатининг ҳажми 
ссудаларни тўлаш, ишлаб чиқариш даражасини ушлаб туриш, 
дивидендларни тўлаш ва молиялаштиришнинг ташқи манбаларини жалб 
килмасдан янги капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун пул 
маблағларининг етарли даражадаги ҳажмини жамлаш нуқтаи назаридан 
корхона фаолияти самарадорлигининг аҳамиятли кўрсаткичи ҳисобланади. 
Операцион фаолият бўйича пул маблағлари ҳаракати биринчи навбатда 
даромад олиш бўйича асосий фаолиятнинг натижаси саналади. Операцион 
фаолият жараёнида юзага келадиган пул маблағларининг ҳаракатига 
мисол бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: 
1) 
пул маблағларининг кирими: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish