—
маҳсулот, товарлар, хизматлар сотишдан;
—
роялтидан (патентни ишлатиш учун тўлов, муаллифлик ҳуқуқлари
ва бошқалар), турли хусусиятдаги мукофотлар, фоиз даромадлари,
комиссион йиғим ва бошқа даромадлар;
—
суғурта компаниясидан суғурта мукофоти ва даъволар ва бошқа
мукофотлар сифатидаги пул тушумлари;
—
солиқлар бўйича пул компенсациялари, агар уларни молиявий ва
инвестицион фаолият билан боғлаб бўлмаса;
—
дилерлик ва савдо мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул
тушумлари;
2)
пул маблағларининг чиқими:
—
мол етказиб берувчиларга товарлар ва хизматлар учун тўловлар;
—
корхона ходимларига пул тўловлари, операцион харажатлар;
—
суғурта компанияларига суғурта тўлови сифатидаги пул тўловлари;
—
солиқлар бўйича пул тўловлари, агар уларни молиявий ва
инвестицион фаолият билан боғлаб бўлмаса;
—
дилерлик ва савдо мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул
тўловлари.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг (4-сонли шакл) «Операцион
фаолият» бўлимида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги счётларидаги
маълумот кўрсатилади:
—
«Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан пул
тушумлари» 010-сатр суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи
счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) дебети ва олинадиган
счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4000) ва бошқа дебитор қарздорликни
ҳисобга олувчи счётларнинг (4800) кредити билан боғланган холда
айланмасидан шаклланади, яъни ҳисобот даврида сотилган маҳсулот
(товарлар, ишлар ва хизматлар) учун корхонанинг банк счётлари ва
кассасига келиб тушган пул маблағлари суммасидан шакллантирилади.
—
«Маҳсулот етказиб берувчиларга материаллар, товарлар, ишлар ва
хизматлар учун пул тўловлари» 020-сатр суммаси пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) кредити ва
тўланадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (6000, 7000) ва бошқа
кредитор қарздорликларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6990) кредити
билан боғланган холда айланмасидан шаклланади, яъни маҳсулот етказиб
берувчиларга материаллар, товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўланган
пул маблағлари суммаси кўрсатилади, бундан узоқ муддатли активларни
харид қилиш учун тўловлар мустасно.
—
«Ходимларга ва улар номидан пул тўловлари» 030-сатр суммаси
пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500,
5600) кредити ходимларга берилган авансларни ҳисобга олувчи счётлар
(4200), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича
қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва меҳнат ҳақи бўйича ходим билан
ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6700) дебети билан
боғланган холда айланмасидан шаклланади, яъни ходимларга меҳнатга ҳақ
тўлаш кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси, шунингдек давлат
мақсадли жамғармаларига тўланган маблағлар суммалари, бюджетга
жисмоний шахслар даромад солиғинитўлаш, касаба уюшмасига
ажратмалар, алиментлар, уй-жой фондига, ходимларга берилган банк
кредитлари бўйича тўлаш, ходимларга кўрсатиладиган хизматлар учун
корхонанинг ҳақ тўлаши, кассадан ва банк счетларидан ходимлар билан ва
улар номидан операцияларга доир бошқа сарфлашлар кўрсатилади.
—
«Операцион фаолиятга доир бошқа пул тушумлари ва тўловлар»
040-сатр суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000,
5100, 5200, 5500, 5600) дебети ва кредити бўйича тегишли активлар ва
мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган айланмасидан
шаклланади,
яъни
«чиқим»
устунида
роялти,
турли
хил
тақдирлашлар,комиссион йиғимлар ва бошқа операцион фаолиятдан
тўланган пул маблағлари суммаси, «кирим» устунида эса улардан олинган
пул маблағлари суммаси кўрсатилади.
«Жами: операцион фаолиятдан соф пул оқими/чиқими» моддаси
бўйича (050-сатр), «Кирим» устуни бўйича «+» белгисининг ва «Чиқим»
устуни бўйича «-» белгисининг таъсирини ҳисобга олиб, 010, 020, 030,
040-сатрларни қўшиш натижаси кўрсатилади.
Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган
холда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари холда эса - «Чиқим»
устуни бўйича акс эттирилади.
Инвестиция фаолияти – бу пул эквивалентларига киритилмаган узоқ
муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва
сотишдир. Пул оқимлари тўғрисидаги иккинчи элементини алоҳида кўриб
ўтиш мумкин - инвестиция фаолияти билан боғлиқ пул айланмалари.
Фаолиятнинг бу тури ташкилотнинг маблағларини келгусида барқарор
даромадларни олишни таъминловчи ва шунинг учун капитал активлар
тоифасига (ёки инвестиция шаклидаги капитал қўйилмаларга) олиб
бориладиган узоқ муддатли моддий ва номоддий активларга, қимматли
қоғозлар ва ҳуқуқларга жойлаштириш билан боғлиқ. Инвестициялар
қоплаш муддатига ўсиб борувчи хусусиятларга эгалигини ҳисобга олиб»
пул оқимлари таркибида инвестицион қўйилмалар бўйича қайтадиган
суммалар ажратилади. Хўжалик юритувчи субъект инвестиция
фаолиятидан келадиган пул оқими тўғрисидаги ахборотни алоҳида
кўрсатиб беради. Инвестиция фаолиятидан пул оқими тўғрисидаги
ахборот келажакда даромад ва пул оқими миқдорини белгилайдиган
ресурслар бўйича қилинган харажатлар даражасини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |