Примечание [U8]: Янги таҳрирдаги
Қонун билансолиштириш керак
тузиш тартибини тушунтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандартлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини тартибга
солувчи бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Пул маблағлари - бу кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган
депозитлар, шунингдек банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа
счётларидаги маблағлардир.
Пул эквивалентлари – бу маълум пул маблағига тез ва осон
алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли бироз хатари
бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий
қўйилмалар) ҳисобланади.
Пул маблағлари – кассадаги нақд пул ва тала
б қилиб олинадиган
депозитлар ҳамда
банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларидаги
маблағлардир.
63
Бухгалтерия ҳисобида активларнинг асосий тоифаси бўлиб пул
маблағлари – хўжалик юритувчи субъектнинг кассада, банклардаги ҳисоб-
китоб, валюта ва махсус счётларида мавжуд бўлган, йўлдаги ўтказмалари
ҳисобланади.
Ташкилот активларининг пул тоифалари ҳаракати молиявий
режалаштиришда, молиявий менежментда, молиявий назоратда ва
таҳлилда, ташкилотнинг нафақат ликвидлик ва тўловга қобиллиги
хусусиятлари билан боғлиқ холда, балки ташкилотнинг пул маблағлари
қийматнинг қандай ўсганлигини таъминлаётганлигини назорат қилиш
учун фаол қўлланилади. Буни ҳисобга олиш аввало шунинг учун ҳам
лозимки, улар даромад келтирмайдиган актив саналади. Уларнинг
тижорий фойдалилиги ва самарадорлиги фақатгина улар хўжалик
айланмасидалигида намоён бўлади.
Пул
эквивалентлари
ташкилотнинг
қисқа
муддатли
инвестицияларининг шундай элементларини ўз ичига оладики, баъзи
холатларда
улар
ўз
хусусиятларига
кўра
пул
маблағларига
тенглаштирилади. Пул бозорларининг бундай молиявий инструментларига
рискларсиз пулга айлантириш мумкин бўлган юқори ликвидли активлар -
талаб қилиб олгунча депозит қўйилмалари, юқори ликвидли бозор
қимматли ва тижорат қоғозлари киради.
Республикамиз меъёрий ҳужжатларининг талабларига мувофиқ Пул
оқимлари тўғрисидаги ҳисобот касса, ҳисоб-китоб счёти, валюта счётлари
ва банклардаги махсус счётларнинг бухгалтерия счётларида йиғиладиган
маълумотлар асосида шакллантирилади. Шундай қилиб, ҳисоботни
тузишда эътиборга олинадиган асосий хусусият-ликвидликдир.
Пул маблағларининг концепцияси пул маблағлари ва пул
эквивалентлари кўринишида, яъни ҳисоботни тузишда ликвидликдан
ташқари молиявий даромадли инструментларга йўналтирилган вақтинча
63
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1017-page
бўш пул маблағларини ҳисобга олади. Бундай ахборотнинг очиб берилиши
фойдаланувчи учун муҳим ахамият касб этади.
64
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг кўрсаткичлари бухгалтерия
ҳисоби счётлари режасининг аниқ моддаларини қайтармаслиги мумкин.
Ҳисоботда
маълумотларни
умумлаштиришдан
мақсад
нафақат
ахборотларни қисқача тақдим этишдан иборат, балки ундан камроқ муҳим
бўлмаган ташкилот пул маблағларининг келиб чиқиш ва уни тижорий
ишлатиш йўллари ҳақидаги муҳим ахборотни ҳам кўрсатишдан иборат.
Тижорат ташкилотларининг фаолиятини молиявий назорат ва таҳлил
қилиш нуқтаи назаридан пул маблағларининг айланмаларини уларнинг
келиб чиқишини ҳисобга олган холда шакллантирилган холда таснифлаш
муҳим аҳамиятга эга.
Пул маблағи эквивалентларидан асосан инвестициялар ва бошқа
мақсадлар учун эмас, балки фақат қисқа муддатли мажбуриятлар бўйича
тўловлар учун фойдаланилади. Инвестицияларни пул эквиваленти деб
ҳисоблаш учун улар эркин равишда нақд пулга айлантириладиган бўлиши
ва қийматининг ўзгаришида бироз хавф бўлиши лозим. Шу сабабли
инвестиция қисқа муддатда тўланадиган бўлса, яъни харид қилинган
пайтдан бошлаб тахминан уч ой ичида тўланадиган бўлса, уни пул
эквиваленти деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
Банк заёмлари молиявий фаолиятга тааллуқлидир, лекин талаб
қилинган пайтда тўланадиган банк овердрафтлари корхоналар пул
маблағларини бошқаришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу
муносабат билан банк овердрафтлари пул маблағининг таркибий қисми
ёки уларнинг эквиваленти ҳисобланади.
Пул оқимлари пул маблағлари ва пул эквивалентлари моддалари
ўртасидаги ҳаракатни ўз ичига олмайди, чунки улар операция, молия ёки
инвестиция фаолиятига кирмайди ёки хўжалик юритувчи субъектнинг пул
маблағларини бошқаришга тааллуклидир. Пул маблағларини бошқариш
пул маблағлари ва пул эквивалентларининг ортикчасини ишга солишни ўз
ичига олади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг умумий ғояси
ҳисобот даври давомида операцион, инвестицион ва молиявий фаолият
натижасида юзага келадиган кирувчи ва чиқувчи пул оқимларини
аниқлашда намоён бўлади.
Бундай таснифлаш аввало, ҳисоботнинг фойдаланувчилари ушбу учта
йўналишнинг корхонанинг молиявий ҳолатига ва унинг пул маблағлари
ҳамда пул эквивалентлари ҳажмига таъсирини баҳолай олишлари учун
мўлжалланган. Корхона фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан
холда пул оқимлари операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятдан
пул маблағлари ҳаракатига олиб борилади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тузишни тушунишни
осонлаштириш мақсадида мазкур Маъруза матнига 1-сон иловада мисол
64
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1017-page
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |