Молиявий ҳисоб


 Инвестиция ва молия фаолиятидан тушган пул оқимлари бўйича



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

13.4. Инвестиция ва молия фаолиятидан тушган пул оқимлари бўйича 
ҳисобот 
Хўжалик юритувчи субъект инвестиция ва молия фаолиятидан ялпи 
пул тушумлари ва ялпи пул тўловларини ҳисоботда алоҳида-алоҳида акс 
эттириши керак, нетто асосида ҳисобга олинадиган пул оқимлари бундан 
мустаснодир. Бунда неттоасос деганда пул маблағининг соф оқими ёки 
ҳисобот даврида камайиши тушунилади. 
Мижозлар номидан пул оқимлари нетто асосида очиб берилади, бунда 
пул оқимларининг ҳаракати юридик шахснинг фаолиятига нисбатан мижоз 
фаолиятини кўпроқ акс эттиради, масалан: 
а) инвестиция ташкилоти ўз мижозларининг топшириғига биноан 
ушлаб турадиган жамғармалар; 
б) мулк эгаси номидан ундириладиган ва унга бериладиган ижара 
тўловлари. 
Тезда айланадиган, катта миқдордаги маблағни ўз ичига оладиган ва 
тўлаш муддати қисқа бўлган моддалар бўйича пул оқимлари ҳам нетто 
асосида очиб берилиши мумкин, масалан: 
а) пул тушумлари ҳамда тўлаш вақти кайд этилган депозитларни олиш 
ва тўлаш бўйича тўловлар; 
б) депозитларни 
жойлаштириш 
ва 
уларни 
бошқа 
молия 
муассасаларидан қайтариб олиш; 
в) мижозларга берилган пул бўнаклари ва кредитлар ҳамда бу 
бўнаклар ва кредитларнинг тўланиши. 
Чет эл валютасидаги амалга оширилган операциялардан пул оқимлари 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан операция амалга 
оширилган кун учун белгилаб қўйилган валюталар курсидан фойдаланиб, 
Ўзбекистон Республикаси валютасида акс эттирилади. Чет эл валютасида 
ифодаланган хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 
қуйидагиларга мувофиқ амалга оширилади: 
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 
(БҲМС № 22) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар 
ҳисоби»га (2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган); 


Чет эл валютасида ифодаланган операцияларни бухгалтерия ҳисоби, 
статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги 
Низомга (2004 йил йил 17 августда 1411-сон билан рўйхатга олинган). 
Хорижий шўъба жамиятининг пул оқими Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки томонидан белгиланган пул оқими келиб чиққан вақтдаги 
валюталар курси бўйича қайта ҳисобланиши керак. 
Чет эл валютасининг курси ўзгаришидан келиб чиқадиган амалга 
оширилмаган даромад ва зарар пул маблағи ҳаракати ҳисобланмайди. 
Бироқ валюта курслари ўзгаришнинг чет эл валютасида сақланаётган ёки 
тўланиши лозим бўлган пул маблағига ёки уларнинг эквивалентларига 
таъсири пул маблағлари ҳаракатини ҳисобот даври бошланиши ва охирида 
бир-бирига мувофиқлаштириш учун Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда акс 
эттирилади. Бу миқдор операцион, инвестиция ва молия фаолияти 
натижасида вужудга келадиган пул оқимидан алоҳида кўрсатилади ва агар 
пул маблағларининг бу ҳаракати ҳисобот даврининг охиридаги пул валюта 
курсида акс этадиган бўлса, тафовутга қўшилади. 
Фавқулодда моддалар билан боғлиқ пул маблағларининг оқими ушбу 
моддаларнинг характерига караб операцион, инвестиция ёки молия 
фаолиятидан вужудга келадиган пул маблағларининг оқимлари сифатида 
таснифланади. Фавқулодда моддалар билан боғлиқ пул маблағларининг 
оқими Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг операцион, инвестиция ва 
молия фаолияти бўлимларида фавқулодда моддаларни муҳимлиги 
тушунтириш ва уларни пул маблағларининг ҳозирги ва келгусидаги 
ҳаракатига таъсирини баҳолаш мақсадида алоҳида очиб берилади. 
Фоизлар ва дивидендларни олиш ва тўлаш билан боғлиқ пул 
маблағларининг оқими бир ҳисобот давридан иккинчи ҳисобот даврига 
изчиллик билан операцион, инвестиция ёки молия фаолияти сифатидаги 
субъектнинг хўжалик фаолиятидан келиб алоҳида очиб берилади ва 
таснифланади. Ҳисобот даври давомида тўланган фоизларнинг умумий 
суммаси, улар харажат сифатида Молиявий натижалар тўғрисидаги 
ҳисоботда тан олинганлиги ёки капитализация қилинган (харид қилинган 
ёки қурилаётган активнинг қийматига қўшилган)лигидан қатъи назар Пул 
оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда очиб берилади. Молия муассасалари 
учун тўланган ва олинган фоизлар ҳамда дивидендлар операцион 
фаолиятдан пул маблағлари оқими сифатида тасниф этилади. 
Хўжалик юритувчи субъектлар учун тўланган ва олинган фоизлар 
ҳамда 
дивидендлар 
операцион 
фаолиятидан 
келадиган 
пул 
маблағларининг оқимлари сифатида тасниф қилиниши мумкин, чунки 
улар соф даромад ёки зарарни аниқлашга қўшилади, бироқ молиявий ва 
инвестиция фаолиятидан пул маблағлари оқими сифатида ҳам 
таснифланиши мумкин, чунки улар олинган молиявий ресурслар ёки 
инвестиция қилинган капиталдан олинган фойда учун тўлов ҳисобланади. 
Фойда солиғибўйича пул оқимлари алоҳида очиб берилиши лозим ва 
улар операция фаолиятларидан бўладиган пул оқимлари қаторига киради. 
Фойда солиғиЎзбекситон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ 


ҳисобланади ва тўланади. Фойда солиғиПул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисоботда операцион, инвестиция ва молиявий фаолият сифатида 
таснифланувчи, операциялар бўйича пул маблағларининг оқимидан юзага 
келади. Солиқ харажатлари инвестиция ва молиявий фаолият билан енгил 
боғланиши мумкин бўлганда тегишли солиқ бўйича пул маблағларини 
чиқишини аниқлаш кўп холларда мақсадга мувофиқ эмас. Улар мазкур 
операциялар асос бўлган пул маблағлари юзага келган ҳисобот даврида 
юзага келмаслиги мумкин. Шунинг учун солиқлар одатда операцион 
фаолиятдан пул маблағларининг оқими сифатида таснифланади. Пул 
маблағларининг солиқ оқими ҳар хил фаолият турлари ўртасида 
тақсимланганда, тўланган солиқларнинг умумий суммаси очиб берилади. 
Пул маблағлари ёки пул эквивалентларидан фойдаланишни талаб 
қилмайдиган инвестиция ва молиявий операциялар Пул оқими 
тўғрисидаги ҳисоботга киритилмаслиги керак. Бундай операциялар бошқа 
молиявий ҳисоботларда фаолиятнинг шу инвестиция, молиявий турлари 
тўғрисидаги барча муҳим ахборотни кўрсатадиган тарзда очиб берилиши 
лозим. 
Пул маблағлари ёки пул эквивалентлари оқимини юзага 
келтирмайдиган инвестиция ва молиявий операциялари Пул оқими 
тўғрисидаги ҳисоботга киритилмаслиги керак. Бироқ улар компаниянинг 
капитали ва активлари таркибига таъсир килганлиги учун бошқа молиявий 
ҳисоботларда очиб берилиши лозим. Пулсиз операция турлари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланиши мумкин: 
а) активларни тегишли мажбуриятларни қабул қилиш йўли билан ёхуд 
молиявий ижара бўйича харид қилиш; 
б) акция чиқариш йули билан компанияни харид қилиш; 
в) қарз мажбуриятларини акцияларга алмаштириш. 
Хўжалик 
юритувчи 
субъект 
пул 
маблағлари 
ва 
пул 
эквивалентларининг айрим моддаларини кўрсатиши ҳамда Пул оқими 
тўғрисидаги ҳисоботдаги суммаларни бухгалтерия балансидаги тегишли 
моддалари қиёсини тақдим этиши, шунингдек фойдаланиш имконияти 
бўлмаган муҳим пул маблағлари ва пул эквивалентлари қолдиғи 
миқдорини очиб бериши керак. 
Хўжалик юритувчи субъект корхонада мавжуд бўлган, лекин гуруҳ 
фойдалана олмайдиган муҳим пул маблағлари ва пул эквивалентлари 
қолдиғи миқдорини раҳбариятнинг тушунтириши билан бирга очиб 
бериши лозим. Хўжалик юритувчи субъектнинг пул оқими билан унинг 
бўғинлари ўртасидаги алоқаларни тушуниш учун пул оқимлари бўғинлар 
бўйича очиб берилиши лозим. Хўжалик фаолиятининг мазкур турида 
умуман пул оқими ҳаракати билан унинг айрим таркибий қисмлари 
ўртасидаги алоқани аниқлаш учун пул оқимларининг бўғинлардаги 
ҳаракатларини очиб кўрсатиш зарур. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish