операцияларни таъсирини ҳисобга олган холда тузатилади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг «Операцион фаолият»
бўлимининг биринчи сатрида
соф фойда акс эттирилади, кейин унга пул
маблағлари оқимига таъсир килмайдиган моддалар қўшилади (ёки
чегирилади) ва натижада операцион фаолиятдан соф пул маблағлари келиб
чиқади.
Операцион фаолиятдан соф пул маблағлари аниқланганда қисқа
муддатли активлар (пул маблағлари бундан мустасно) ўсиши соф
фойдадан чегирилади, камайиши эса соф фойдага қўшилади; қисқа
муддатли мажбуриятларнинг ўсиши соф фойдага қўшилади, камайиши эса
соф фойдадан чегирилади; амортизация
ажратмалари ва асосий
воситаларни сотишдан зарар соф фойдага қўшилади, асосий воситаларни
сотишдан фойда эса соф фойдадан чегирилади;
в) учинчи босқич. Учинчи босқичда таққословчи
бухгалтерия
балансининг узоқ муддатли активлар ва
мажбуриятларга тегишли
моддаларига ўзгаришларга асосан, шунингдек бошқа малумотлардан келиб
чиқиб инвестиция ва молиявий фаолиятдан соф пул маблағлари
аниқланади.
Бевосита усулдан фойдаланилганда Пул оқимлари тўғрисидаги
ҳисобот қуйидаги босқичларда тузилади:
а) биринчи босқич. Биринчи босқичда пул маблағларининг соф ўсиши
ёки камайиши яъни йил боши ва охиридаги пул маблағлари ўртасидаги
фарқ аниқланади;
б) иккинчи босқич. Иккинчи босқичда Молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисоботда ҳисоблаш усули билан акс эттирилган ҳар бир
кўрсаткични касса усули билан ҳисобга олинган кўрсаткичга қайта
ҳисоблаш йўли билан операцион фаолиятдан соф пул маблағлари
аниқланади. Агар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тушум 240
000 минг сўм акс эттирилган, дебиторлик қарзларининг йилдаги ўсиши эса
40 000 минг сўмни ташкил қилган бўлса, у холда пул маблағларида
олинган тушум 240 000 минг сўм — 40 000 минг сўм = 200 000 минг сўмни
ташкил этади ёки агар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда
операцион харажатлар 80 000 минг сўм миқдорда акс эттирилган,
ҳисобланган харажатлар бўйича қарзнинг йилдаги ўсиши эса 14 000 минг
сўмни ташкил қилган бўлса, у холда пул маблағларида амалга оширилган
операцион харажатлар 80 000 минг сўм - 14 000 минг сўм = 66 000 минг
сўмни ташкил этади.
«Операцион фаолият» бўлимида пул тушумлари ва тўловлари
фақатгина асосий гуруҳлар бўйича акс эттирилади;
в) учинчи босқич. Учинчи босқичда таққословчи бухгалтерия
балансининг узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларга тегишли
моддаларига ўзгаришларга асосан, шунингдек бошқа маълумотлардан
келиб чиқиб инвестиция ва молиявий фаолиятдан соф пул маблағлари
аниқланади.
Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот тузишнинг иккита усулини
таққослаш натижасида таҳлил мақсадида
билвосита усулни маълумот
бериш даражаси юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.
Билвосита усулда тузилган ҳисоботдан фарқли равишда бевосита
усулда тузилган ҳисоботда биз молиялаштириш манбаларини тавсифловчи
муҳим кўрсаткичларни топмаймиз. Буларга соф фойда ва амортизация
ажратмалари, айланма маблағлардаги, жумладан капитал ҳисобига юзага
келадиган ўзгаришлар киради.
Ҳисобот тузишнинг хар бир усули
фойдаланувчилар учун зарур
бўлган маълумотларни беради. Бевосита усул пулнинг ялпи оқимини тўлов
воситаси сифатида акс эттиради. Бевосита усул компаниянинг молиявий
ресурслари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг ҳаракатини пул
маблағларининг оқими сифатида ўзида жам қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: