Топширик:
1.Джоунз ва Уилсон учун даромадни тан олишнинг қайси усули маъқул эканлигини кўрсатинг?
2.Джоунз ва Уилсоннинг ушбу контрактига тегишли бўлган даромадларини тан олишни акс эттирувчи бухгалтерия ўтказмаларини тузинг.
28-топшириқ. Ёпиладиган ўтказмалар
«СИТИМЬЮЗИК» КОМПАНИЯСИНИНГ
2001 йил 31 ДЕКАБР ТУГАЛЛАНАДИГАН ЙИЛ УЧУН
СИНОВ БАЛАНСИ
-
Ҳисобварақнинг номи
|
Дебет
|
Кредит
|
Касса
|
17,000
|
|
Олинадиган ҳисобварақлар
|
15,800
|
|
Товарлар
|
23,400
|
|
Офис ускуналари
|
23,000
|
|
Офис ускуналари – жамғарилган эскириш
|
|
6,400
|
Тўланадиган ҳисобварақлар
|
|
16,000
|
Тўланадиган иш ҳақи
|
|
2,000
|
Оддий акциялар
|
|
11,500
|
Аввалги йил учун тақсимланмаган фойда
|
|
5,800
|
Даромад
|
|
189,300
|
Сотилган товарларнинг қайтарилиши
|
1,700
|
|
Сотилган товарларнинг таннархи
|
99,000
|
|
Реклама харажатлари
|
7,800
|
|
Сотувчиларнинг иш ҳақи харажатлари
|
17,000
|
|
Офис ходимларнинг иш ҳақи харажатлари
|
24,000
|
|
Офис ускуналарнинг амортизация харажатлари
|
2,300
|
|
Жами
|
231,000
|
231,000
|
Талаб этилади:
"Сити Мьюзик" компаниясининг 2001 йил 31 декабр учун синов балансига асосланиб, йил якунида ёпиладиган ўтказмаларни тайёрланг.
1. “Якуний фойда (зарарлар)” ҳисобварағи учун барча ҳисобварақларнинг ёпилишига оид ўтказмаларни беринг.
2. “Якуний фойда (зарарлар)” ҳисобварағини ёпилиши бўйича операцияни акс эттиринг.
3. "Сити Мьюзик" компаниясининг ҳисобварақлари ёпилишидан кейин балансни тузинг
XVII - МАВЗУ. ФОЙДА СОЛИҒИНИНГ ҲИСОБИ
1. Таърифлар
2.. Солиққа тортиладиган ва бухгалтерия ҳисоби фойдаси ўртасидаги фарқлар
2.1. Доимий фарқлар
2.2. Вақтинчалик фарқлар
3. Вақтинчалик фарқлар солиқ самараси ҳисобининг тартиби
3.1. Мажбуриятлар усули
4. Иқтисодий фаолиятдан зарар кўрганда фойда солиғининг ҳисоби
5. Молиявий ҳисоботда ёритиш
1. Таърифлар
Солиққа тортиладиган фойда (зарар) - бу солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланадиган, ҳисобот даврининг даромади (фойда ёки зарар) суммаси.
Корхоналар солиққа тортиладиган даромад (фойда)ни ялпи даромад(фойда) суммасидан ҳамма харажатларни (тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган) айириш орқали аниқлайдилар. Харажатларнинг қандай турларини айириш мумкин ва ялпи даромадга нималар киритилиши солиқ қонунчилиги томонидан белгиланади.
Тўланадиган солиқлар - бу солиққа тортиладиган даромадга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидир.
2. Солиққа тортиладиган ва бухгалтерия ҳисоби фойдаси ўртасидаги фарқлар
Бухгалтерия ҳисоби фойдаси — бу молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиқ айирилмагунча ёки зарар билан боғлиқ ҳисобланган солиқнинг бўлғуси камайиш суммаси қўшилмагунча акс эттирилган фавқулодда моддаларни ўз ичига олган ҳисобот даврининг жами фойда ёки зарардир.
Солиқни тўлаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар ёки ҳисобот даври зарари билан боғлиқ бўлган ҳисобланган солиқнинг бўлғуси камайтирилиши - бу молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган солиқ суммасидир.
Тўланадиган солиқ суммаси Солиқ Кодексига биноан аниқланади. Кўпчилик ҳолларда солиққа тортиладиган даромадни аниқлаш қоидалари бухгалтерия даромадини аниқлаш учун қўлланадиган ҳисоб сиёсатидан фарқ қилади.
2.1. Доимий фарқлар
Солиққа тортиладиган ва бухгалтерия фойдаси орасида фарқлар вужудга келиш сабабларидан бири бўлиб, маълум моддалар бир ҳисоб-китобларга киритилади ва бошқасидан ҳисобдан чиқарилиши ҳисобланади. Масалан, айрим ҳаражатлар солиққа тортиладиган даромад (фойда)ни аниқлашда йўл куйиладиган айирмалар ҳисобланмайди, бироқ бу харажатлар бухгалтерия даромади аниқланганда айирилади. Шу каби фарқлар доимий фарқлар деб аталади.
Доимий фарқлар - бу жорий ҳисобот даврида вужудга келадиган ва кейинги даврларда кайта ҳисобга олинмайдиган, солиққа тортиладиган фойда ва бухгалтерия даромади орасидаги фарқдир.
Доимий фарқлар қонуний равишда тасдиқланган йўл қўйишлар ёки чекловлар соф бухгалтерия фойдасини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий, сиёсий ва маъмурий мулоҳазаларга асосланади. Бундай фарқларга бухгалтерия даромадининг бир қисми бўлиб иштирок этадиган, бироқ шу мамлакатнинг давлат қонунчилигига биноан солиққа тортилмайдиган, давлат облигациялари бўйича олинган фоиз мисол бўла олади. Бошқа мисол сифатида ҳисоботда асосий фаолият ҳаражатларини билдирадиган, бироқ солиққа тортишда фойдадан айирилмайдиган, гудвилл амортизациясини келтириш мумкин. Доимий фарқлар фақатгина ялпи солиққа таъсир этади ва фойда солиғини тақсимлашда на амалий, на назарий муаммоларни келтириб чиқармайди. Молиявий ҳисоботдан ташқари, улар бухгалтер таъсири доирасидан ташқарида бўлади ва шунинг учун биз бухгалтерия (солиққа тортишгача бўлган) даромадини доимий фарқлар суммасига тузатиш бажарилди, деган тахминдан келиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |