Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Фойда ва зарарларнинг тан олиниши



Download 2,89 Mb.
bet138/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

5. Фойда ва зарарларнинг тан олиниши
Модда фойда ёки зарар, ёки оддий даромад ёки харажат ҳисобланиши хўжалик юритаётган субъектнинг фаолият турига боғлиқ. Фойда ёки зарарлар даромад ва харажатлардан фарқ қилади. Аксарият фойда ва зарарлар уларга оид битим якунланганда тан олинади.
Фойда ёки зарар тан олинаётганда якунланган битимни акс эттириш учун махсус ўтказмалар қилинади. Масалан, ер участкасининг пулга сотилишини ёзиш ўтказмаси -дебет “Касса” ва кредит “Ер” (ҳисоб қиймати бўйича) ва дебет сотиш бўйича “Зарар” (ёки кредит “Фойда”) деб акс эттирилади.
Ҳисобланган зарарлар уларнинг якуний сотилишигача тан олинади. Масалан,
1. Қисқа муддатли инвестицияларнинг сотиб олиш қийматидан паст бўлган бозор қийматигача қисман ҳисобдан чиқариш бўйича
2. Бизнеснинг бир қисмини сотишдан кўрилган
3. Ечилиши кутилаётган тортишувлар бўйича
4. Активларни мажбурий тарзда тортиб олиш бўйича сотилмаган зарарлар, агар улар эҳтимоли бўлса ва асосли ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлса, тан олинади. Агар иккала шартлар ҳам қондирилган бўлса, унда шартли зарар табиати ва суммаси молиявий ҳисоботларнинг изоҳ хатларида очиб берилиши мумкин.
Бунга аксинча, фойдалар ҳеч қачон фойда олиш ҳолатини ва суммасини аниқловчи битим якунланмагунча тан олинмайди. Фойда ёки зарар бухгалтерия ҳисоби тамойилларининг ўзгариши каби соф ички воқеалар натижасида келиб чиқиши мумкин. Бундай фойда ва зарарлар, бу ўзгаришлар рўй берадиган даврда тан олинади.
Фойда ва зарарлар ҳисобга олишда консерватизм тамойилига риоя қилиш зарур. Бу кўпинча, зарарлар улар ҳақиқатда рўй берган вақтгача тан олинишига олиб келади, лекин битим ёки воқеа якунлангунча фойдаларнинг тан олинишининг олдини олади.

  1. Аксарият субъектлар учун даромад олиш жараёни узлуксиз бўлади. Фойда олишга йўналтирилган чора-тадбирлар пул маблағлари оқими узлуксизлигини ва активлар кўпайишини таъминлайди, шу билан бирга активларни камайишига ёки сарфланишига олиб келади.

  2. Фойда олиш жараёни даромадларни тан олишнинг икки мезонига риоя қилинмагунга қадар бухгалтерия ёзувларида тан олинмайди:

    • сотилиш;

    • даромадни олиш.

  1. Товарларни сотиш ёки хизматларни бажариш билан шуғулланаётган аксарият субъектлар учун даромад товарлар етказиб берилганда ёки хизматлар бажарилганда тан олинади. Ушбу усул сотилиш пайти усули (ёки сотилиш усули) деб аталади.

  2. Молиялаштириш юзасидан тузилган келишувларда, маҳсулот келишув бўлмаган томонга сотилмагунга қадар даромад тан олинмайди.

  3. Аксарият фойда ва зарарлар тегишли битим якунлангандан сўнг тан олинади. Тахмин қилинаётган фойда эмас, тахмин қилинаётган зарар, мавжуд бўлиш эҳтимоли пайдо бўлганда ва асосли равишда баҳоланиши мумкин бўлганда тан олинади.

  4. Тугалланган контракт фоизи усули бўйича даромад ва харажатларни тан олиш келишувдаги мажбуриятлар бажарилгандагина тан олинади. Ушбу контрактни бажариш вақтида пайдо бўладиган харажатлар моддий-товар активлари ҳисобварақларига ўтказилади ва агар контракт бўйича бажарилган ишлар юзасидан далолатномалар мавжуд бўлганда, бундай харажатлар товар-моддий заҳираларнинг контрҳисобварағига ўтказилади.

  5. Контрактнинг тугалланиши фоизи усули бўйича ҳар бир ҳисобот даври учун даромадлар ва харажатлар контрактни тугалланган қисмининг фоизи асосида тан олинади. Ушбу контракт шартларини бажариш вақтида пайдо бўладиган харажатлар ва тан олинган ялпи фойда товар-моддий активлар ҳисобварақларига ўтказилади. Бажарилган ишлар далолатномалари мавжуд бўлган ҳолатларда бундай харажатлар товар-моддий заҳираларнинг контрҳисобварағига ўтказилади.

  6. Агар контрактни якунлаш учун зарур бўлган смета харажатлари ушбу контракт зарар олиб келиши мумкин бўлган даражада бўлса, тахмин қилинаётган зарар, мазкур усулларнинг биридан фойдаланган ҳолда, тахмин қилинаётган даврда батамом тан олинади.

  7. Муддати узайтирилган сотувлар усули бўйича даромадларни тан олиш ялпи фойдани тан олишни пул олинмагунга қадар муддатини узайтиради ва ялпи фойда муддати узайтириб сотишнинг бошланиши даврига ялпи фойда даражаси бўйича тан олинади.

  8. Харажатларни қоплаш усули ниҳоятда консерватив усул ҳисобланади, ушбу усул бўйича сотув моддаси билан боғлиқ барча сарфлар нақд пул маблағлари билан қопланмагунга қадар ҳеч қандай фойда тан олинмайди. Барча кейинги касса тушумлари фойда тариқасида тан олинади. Ушбу усул мувофиқлик концепциясидан четга чиқади.


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish