3.Даромадларни етказиб беришгача тан олиш Айрим ҳолларда, даромадларни олиш жараёни узоқ бўлади ва бир неча ҳисобот даврлари мобайнида давом этади. Бунга катта кемалар, кўприклар, офис биноларини қурилиши, шунингдек нефт олиш бўйича асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилиши мисол бўла олади. Бундай лойиҳалар шартномаларида, кўп ҳолларда, бажарилган бўйича далолатномалар деб аталувчи - келишилган босқичлар бажарилгандан кейин, қурувчи томонидан харидорга юкхатни қурилиш жараёнининг турли босқичларида ёзиб бериб бориши тўғрисида шартлар қўйилади. Қурилиш тугагунча айтарли барча бажарилган ишлар бўйича далолатномалар тўланган бўлади. Агар қурувчи (сотувчи) даромадни тан олиш учун қурилишни тугашигача пойлаб турса, молиявий ҳисоботга киритилган даромадлар ва харажатлар ҳақидаги маълумот ишончли бўлиб, бироқ ўз вақтида берилмайди. Компания қурилиш бўйича узоқ муддатли шартнома тўзаётганда даромад ва харажатларни ҳисобга олиш муаммоси мавжуд бўлади.
11-БҲХС: якунланган шартнома усули - даромадлар, харажатлар ва ялпи фойда қурилиш лойиҳасини тугаллаш фоизини баҳоланиши асосида шартнома якунланиши билан тан олинади. Қурилишда келиб чиқадиган харажатлар товар-моддий заҳиралар (жорий қурилиш) ҳисобварағида жамғарилиб борилади. Бажарилган ишлар бўйича далолатномалар, агар улар мавжуд бўлса, даромадлар деб ёзилмайди, аксинча, товар-моддий заҳиралар ҳисобварағига тескари бўлган (олинган бўнаклар) ҳисобварақда тўпланади. Якунланган фоиз усулида шартнома бўйича ишлар амалга оширилишига қараб узлуксиз равишда сотилиш тан олинади, ва агар фойдаланувчиларга шу вақтида ахборот берилса, даромадлар шартнома тугагунча тан олиниши керак.
Якунланган фоиз усулини фойдаланиш мезонлари даромадлар ва харажатларни ўлчашга қаратилган.
Қурилишда ҳал қилувчи мезонлар бўлиб компанияга:
лойиҳани бажаришга кетадиган харажатларни баҳолашга ёрдам берадиганлар ҳисобланади.
Тугалланиш босқичини баҳолаш Қурилиш бўйича узоқ муддатли лойиҳани якунлаш босқичи бир неча усуллар билан ўлчаниши мумкин. Барча бу ўлчовлар иккита асосий гурухларнинг бирига тегишлидир:
Харажатлар меъёри - бу лойиҳани якунлаш учун зарур бўладиган барча кутилаётган харажатларнинг, жорий вақтдаги лойиҳа бўйича харажатлари суммасидир. Масалан, лойиҳа бўйича умумий харажатлар сметасига нисбатан жорий пайтгача қилинган харажатлар ёки лойиҳани якунлаш учун зарур бўлган соатлар миқдорига нисбатан ишланган соатлар миқдори.
Ишлаб чиқариш меъёри — бу лойиҳани якунлаш бўйича кутилаётган умумий натижаларга нисбатан жорий вақт натижаларидир. Масалан, бинонинг қурилиш лозим бўлган умумий қаватлари сонига нисбатан битган қаватлар сони ёки йўлнинг километр ўлчамидаги миқдорига нисбатан унинг километр ўлчамида қуриб битказилган миқдори.
У ёки бу меъёр барча ҳолатларда бенуқсон эмас. Агар унумдорлик билан узлуксиз алоқа мавжуд бўлмаса, харажатлар меъёри аниқ натижани бермайди. Фараз қилайлик, шаҳарда кўп қаватли бино қурилишида қурилиш компанияси 50 метр чуқурликда пойдевор ётқизиш учун чуқур қазиши керак. Биринчи 25 метр режа ва сметага мувофиқ кетаяпти. Бироқ, ундан кейин одатдагидан қаттиқроқ тупроқ учраши натижасида қурилиш суръатлари ярмигача пасайиб кетди. Тупроқни қазиш харажатлари икки баробарида кўпайди. Агар тупроқни қазишга кетган юқори даражадаги харажатлар дастлабки харажатлар сметасига киритилмаса, қурилиш якунланганда харажатлар даставвал кутиладиган харажатларидан кўпроқ бўлади. Сарфланган пуллардан фойдаланиш кутиладигандан секинроқ равишда амалга оширилади.
Агар қурилиш лойиҳаси бошланишида бутун қурилиш даврида ишлатиладиган катта ҳажмдаги материаллар ва заҳираларни сотиб олишга сарфланган бўлса сарфланган харажатлар бажариш меъёри сифатида фойдаланиши мумкин эмас. Одатда пудратчи қурилиш бошланишида катта ҳажмдаги материалларни нархларни қўтарилишини олдини олиш учун сотиб олади. Аммо барча материаллар лойиҳа тўлиқ тугалланмагунча сарфланиб бўлмайди. Шунинг учун бухгалтерлар сотиб олишга кетган харажатларини ва тугаллаш учун сарфланган харажатларни фарқлаши керак.
Ишлаб чиқариш меъёри ҳам аниқ бўлмаслиги мумкин. Айниқса бу ҳолат тугаллаш учун турли ҳажмдаги харажатларни талаб этадиган ишлаб чиқариш бирликларига оид. 10 қаватли бинони биринчи қаватини қуриш бошқа қаватларга қараганда кўпроқ харажатларни (пойдеворни ва ушлаб турувчи конструкцияларни қуриш юзасидан) талаб этади. Бажарилган ишлар ҳажми ишлаб чиқариш меъёри сифатида қурилган қаватлар сонини қўллаш, ҳақиқатда бажарилган ишлар даражасини аниқ баҳолай олмайди.
Харажатлар ва бажарилган ишлар орасидаги боғлиқлик чизиқли бўлмаслиги мумкин. Қанчалик кўп бирликлар ишлаб чиқарилган бўлса, шунчалик қурилиш арзонроқ тушиши мумкин, чунки пудратчи лойиҳа қурилиши юзасидан самаралироқ муолажалар ва усулларни ўрганади. Бу самолётларни барпо этишда пайдо бўладиган одатдаги муаммодир. Мисол учун, самолёт ишлаб чиқарувчиси, 100та самолётни ишлаб чиқариш юзасидан харидор билан тузилган шартномага асосан, биринчи 10та самолёт ишлаб чиқаришда кейинги 10та самолёт ишлаб чиқаришга қараганда кўпроқ харажатларни сарфланиши аниқроқдир. Ишлаб чиқарилган самолётлар сонини бажарилган ишлар ҳажми меъёри сифатида қўллаш, ҳақиқатда бажарилган ишлар даражасини аниқ баҳоламайди.
Келтирилган ҳолатларнинг барчасида, вазиятларни изчиллик билан таҳлил қилиш керак, энг биринчи навбатда қайси усул – харажатлар ёки ишлаб чиқариш усули даромадлар ва харажатларни самарали равишда баҳолаш мумкинлигини аниқлаш зарур. Кўпинча харажатга - харажат усули қўлланиладиган сарфлар меъёри қўлланилади. Бу усулни қўллаганда жорий вақтда килинган харажатларнинг лойиҳани якунлаш учун зарур бўлган харажатларнинг умумий сметасига нисбати тузилади. Ушбу формула лойиҳанинг тугалланганлиги фоизини аниқлашга имкон беради:
Тугалланганлик фоизи
=
Ҳисобот даврининг охирига қилинган сарфлар, жами
Лойиҳа бўйича умумий харажатлар сметаси
Тугалланганлик фоизини аниқлаб бўлгандан кейин, жорий даврда тан олиш учун даромадлар суммасини қуйидагича аниқлаш мумкин:
Жорий давр даромадлари = (Тугалланганлик фоизи х Шартноманинг умумий даромади) - Олдинги даврларда тан олинган даромадлар суммаси