Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet136/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

4. Харажатларни тан олиш
Харажатлар – активларни қисқариши ёки сарфланиши натижасида иқтисодий ресурсларни камайиши, ёхуд даромадларни олишга оид хўжалик субъектни одатий фаолияти натижасида мажбуриятларни пайдо бўлишидир.
Даромад тамойилига мувофиқ ҳисобот даври учун даромад ўлчанган ва тан олингандан кейин, ушбу давр учун харажатларни ўлчаш ва тан олиш учун мувофиқлик тамойили қўлланилади. Бу даромадни тан олиш жараёнидаги иккинчи босқичдир.
Мувофиқлик тамойили, ҳар қандай ҳисобот даври учун тан олиш мезонларига кўра даромадлар, даромад тамойилига мувофиқ тан олинишини талаб этади; сўнгра бу давр учун даромад олишда келиб чиққан харажатлар аниқланади. Мувофиқлик тамойилининг моҳияти шундан иборатки, даромадлар ишлаб олинганлиги туфайли маълум бир активлар истеъмол қилиниши (масалан, хомашё), сотилиши (масалан, тайёр маҳсулот) ёки хизматлар ишлатилиши (масалан, иш ҳақи) керак. Активларни ва хизматларни ишлатиш харажатлари ҳисоботда ушбу даврга тегишли даромад тан олинган давр харажатлари деб тан олиниши ва ҳисобга олиниши керак. Харажатларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Бевосита харажатлар - даромадга мувофиқ келадиган сотилган товарлар таннархи. Бундай харажатлар шу каби операциялар ёки ҳодисаларни бевосита ёки биргаликда ўтказиш натижасида келиб чиқадиган даромадлар тан олиниши бўйича тан олинади.
2. Давр харажатлари - сотиш билан боғлиқ ва умумий маъмурий харажатлардир. Бу харажатлар улар пайдо бўлган давр мобайнида тан олинади.
3. Тақсимланган харажатлар - бу амортизация ёки суғурта каби харажатлар. Бу харажатлар мунтазам равишда активлар фойда келтириши кутилаётган даврларга тақсимланади.
Маҳсулотни сотишга бевосита тегишли бўлган харажатлар. Маҳсулотни давр ичида сотиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар одатда қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ишлаб чиқаришга сарфланадиган материаллар ва маҳсулот таннархи, ёки ҳисобот даври давомида сотиладиган товарлар, хомашё заҳираларини сотиб олиш харажатлари (сотилган товарлар таннархи).

  • Сотиш бўйича комиссион тўловлар, иш ҳақи, ижара, юкни ташиш харажатлари каби сотиш билан боғлиқ харажатлар.

  • Сотилган маҳсулотнинг кафолат мажбуриятлари бўйича харажатлар. Мувофиқлик тамойили бўйича, маҳсулотнинг сотилишига бевосита тегишли бўлган харажатларни, сотишга тегишли даромадлар тан олинадиган ҳисобот даври давомида харажатлар деб тан олиш керак. Бухгалтерия ҳисоби максадларида, маълум харажатларни сотиш даромадлари билан боғлаш қийин. Масалан, реклама, тадқиқотлар ва ривожланиш харажатлари компаниянинг қандайдир маҳсулотини тез сотиш имконини кенгайтириш мақсадида қилинади. Бироқ, бу харажатлар ва махсус даромадлар орасидаги тўғри алоқани ўрнатиш қийин. Бунинг учун бундай харажатларнинг тақсимланиши нохолис бўлиши мумкин. Шу максадда, бундай харажатлар, улар келиб чиққандаги харажатлар деб ҳисобланади.


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish