Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet178/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

3. Коэффициентлар шархи
Қуйида энг кўп фойдаланиладиган коэффициентлар келтирилган
Жорий ликвидлик (кредитларни қайтариш қобилияти) коэффициентлари
XXIII. Молиявий ҳисоботни ёритиш. ҳисоб сиёсатини шакллантириш

Коэффициент

Ҳисоблаш формуласи





1. Жорий ликвидлик коэффициенти

Жорий активлар

Жорий мажбуриятлар



Аҳамияти:


Қисқа муддатли ликвидликни текшириш. Қисқа муддатли қарзларни жорий активлар билан қоплаш қобилиятини кўрсатади. Ишчи капитални мослигини ўлчайди




2. Тез ликвидлик коэффициенти


Тез ликвидли активлар*
Жорий мажбуриятлар



Аҳамияти:


Компанияни жорий активлар, айниқса пул маблағлари мавжудлигига кутилмаган талабларни қондириш қобилиятини баҳолаш






3. Ишчи капитал ва умумий активларга нисбати

Ишчи капитал**

Умумий активлар




Аҳамияти:

Умумий активларни нисбий ликвидлигини ва ликвидлик-ни таъминловчи ресурсларни тақсимланиши белгилайди




4. Ҳимояланган даврнинг коэффициенти

Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари***

Истиқболлаштирилган кунлик харажатлар




Аҳамияти:

Мавжуд ликвидлик активлардан фойдаланган ҳолда энг кўп ишчи кунлари


* Тез ликвидли активлар пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва олинадиган ҳисобварақларни ўз ичига олади.
** Ишчи капитал жорий активлар ва жорий мажбуриятлари орасидаги фарқ ҳисобланади.
*** Ҳимояланган активлар пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ўз ичига киритади.
Фаолият самарадорлиги коэффициентлари



Коэффициент
Ҳисоблаш формуласи







1. Дебиторлик қарзларни айланиши

Кредитга соф сотиш__________
Савдодан ўртача дебиторлик қарзи (соф)



Аҳамияти:

Кредитлаш самарадорлиги ва савдо ҳисобварақлари ҳамда векселлар бўйича қарзларни йиғиш





2. Дебиторлик қарзлар муддати

365 кун_____________
Дебиторлик қарзларни айланиши



Аҳамияти:

Савдодан дебиторлик қарзларни йиғиш учун ўртача кунлар сони





3. Товар-моддий заҳираларинг айланиши

Сотилган товарлар таннархи______
Товар-моддий заҳираларинг ўртача миқдори




Аҳамияти:

Товар-моддий заҳиралар ликвидлигини белгилайди. Товар-моддий заҳиралар давр мобайнида неча маротаба “айланган” ёки сотилганлиги, заҳираларни етишмовчилиги ёки ортиғини кўрсатади





4. Ишчи капиталнинг айланиши*



Сотишдан соф тушум
Ўртача ишчи капитал*



Аҳамияти:

Сотувдан тушум олиш учун ишчи капиталнинг фойдаланиш самарадорлигини белгилайди





5. Активларнинг айланиши

Сотишдан соф тушум
Умумий активларнинг ўртача миқдори



Аҳамияти:

Активларнинг фойдаланиш самарадорлигини белгилайди





6. Пул маблағлари соф ҳаракатининг жорий мажбуриятларига нисбати

Операциялардан пул маблағларининг соф ҳаракати
Жорий мажбуриятлар




Аҳамияти:

Жорий қарзларни қоплаш қобилияти

* Ишчи капитал жорий активлар ва жорий мажбуриятлар орасидаги фарқдир


Акциядорларни мулкчиликдаги ҳолати ва қарзларни қоплаш коэффициентлари



Коэффициент

Ҳисоблаш формуласи





1. Хусусий ва қарзга олинган маблағлар орасидаги нисбат

Умумий қарздорлик__________
Мулкдорларни хусусий маблағлари (капитал)

Аҳамияти:

Кредиторлар ва мулкдорлар томонидан берилган ресурслар (тақсимланмаган фойдани киритган ҳолда) орасидаги балансни ўлчайди





2. Қарзнинг умумий активларга нисбати

Умумий қарздорлик
Умумий активлар

Аҳамияти:

Кредиторлар ҳисобидан сотиб олинган активлар улуши. Хусусий ва қарзга олинган маблағларнинг нисбат даражаси





3.Оддий акциянинг баланс қиймати

Акциядорлик капитали (оддий акциялар)
Айланишдаги оддий акциялар миқдори

Аҳамияти:

Йил охирига айланишдаги бир акцияга мос келадиган акциядорлик капиталнинг (баланс) қиймати





4. Фоизларни қоплаш коэффициенти



Солиқлар ва фоизлардан олди даромад
Фоиз кўринишидаги харажатлар

Аҳамияти:

Фоизлар бўйича мажбуриятларни қоплаш учун мавжуд бўлган даромад







5. Акцияга тўғри келадиган пул маблағлари ҳаракати



Операцион фаолиятдан
пул маблағларининг соф ҳаракати
Айланишдаги оддий акциялар миқдори

Аҳамияти:

Йил охирига айланишдаги оддий акцияларга тўғри келадиган пул маблағларини ўлчайди

Инвестицияларга тўғри келадиган фойда коэффициентлари

Коэффициент
Ҳисоблаш формуласи







1. Соф фойда коэффициенти

Фойда*_________
Сотишдан соф тушум

Аҳамияти:

Сотишдан олинган даромад сифатида ҳар бир ш.б.га мос келадиган соф фойда фоизини кўрсатади







2. Ялпи фойда коэффициенти

Ялпи фойда_____
Сотишдан соф даромад

Аҳамияти:

Сотишдан олинган даромад сифатида ҳар бир ш.б.га мос келадиган ялпи фойда фоизини кўрсатади







3. Инвестицияларга фойда






а. Умумий активларга

Фойда плюс фоиз бўйича харажатлар(солиқ чегирилган) Умумий активларни ўртача миқдори**

Аҳамияти:

Барча фойдаланган манбалардан олинган фойда. Мулкдорлар ва кредиторлар томонидан тақдим этилган барча инвестициялар бўйича фойдани ўлчайди







б. Хусусий маблағларга

____________________Фойда________________
Хусусий маблағларни ўртача миқдори (капитал)

Аҳамияти:

Мулкдорлар томонидан тақдим этилган манбалардан олинган фойда фоизи (кредиторларни ҳисобга олмайди). Мулкдорларнинг жамғарилган фойдасини ўлчайди







4. Акцияга тўғри келадиган фойда, оддий акциялар (Ф/А)



______Соф фойда***_____
Айланишдаги оддий акцияларни ўртача тортилган миқдори

Аҳамияти:

Ҳар бир оддий акцияга ишлаб топилган фойда. Дивидендларни тўлаш ва ички ресурслардан фойдаланиб ўсиш қобилиятини белгилайди







5. Нарх/ фойда коэффициенти

Акциянинг бозор қиймати
Акцияга келадиган фойда

Аҳамияти:

Бир акцияга тўғри келадиган охирги фойдани акцияни жорий бозор қиймати орасидаги нисбатини акс эттиради; компанияни қандай баҳолашини бозор белгилайдиган қўпол кўрсаткич







6. Дивидендларни тўлаш коэффициенти




а. Оддий акцияга даромад миқдорига асосланган

Оддий акцияларга тўғри
келадиган пуллик дивидендлар
Фойда минус имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар

Аҳамияти:

Оддий акциялар бўйича пуллик дивидендлар билан тақдим этилган фойда фоизини ўлчайди







б. Оддий акцияни бозор қийматига асосланган

Оддий акцияларга мос
келадиган пуллик дивидендлар
Акцияларни бозор қиймати

Аҳамияти:

Акцияга кутилаётган фоиз даромадини қўпол баҳолаш

* Одатда соф фойдани эмас, кўзда тутилмаган моддалардан ташқари фойдани олишни афзал кўришади. Кўзда тутилмаган фойда ёки зарарни ҳисоб-китобларга киритилиши янглишларга олиб келади, чунки улар одатдан ташқари бўлади ва тез-тез учрамайди.
** Бу ерда ишлатиладиган умумий активларни ўртача қиймати шунингдек “умумий қарздорлик плюс хусусий маблағлар”, “умумий хусусий маблағлар” ва “умумий инвестициялар”. Бу уч атама одатда баланс ҳисоботининг битта қийматига айтилади.
*** Соф фойда айланишда имтиёзли акциялар мавжуд бўлмаганда ишлатилади. Акс ҳолда, соф фойда имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар суммасига камайтирилади.


XXIII - МАВЗУ. ИШЧИ ЖАДВАЛЛАР
Ишчи жадвалларни қўлланилиши ёрдамчи бухгалтерия муолажаси ҳисобланади. Ишчи жадваллар шу билан фойдалики, улар дастлабки Синов Балансидан кейинги операцияларни шарҳлашга ёрдам беради, тўғри тузатувчи ўтказмаларни беришда бухгалтерга ёрдам беради ва тегишли молиявий ҳисоботларда ҳисобварақларни тўғри акс эттирилишини таъминлайди. Ишчи жадвали айниқса аудит ўтказишда ва бухгалтерия ҳисоби билан шуғулланадиган ходимлар ишини шарҳлашда фойдалидир. Бунинг учун саккизта асосий қадамни амалга ошириш талаб этилади:
1. Тузатишдан олдинги синов балансига ишчи жадвалининг биринчи иккита устунига, Бош китобдаги барча ҳисобварақларнинг давр охирига бўлган қолдиқларини киритинг.
2. Бош журналга тузатувчи ўтказмаларни (дебет, кредит) ёзинг.
3. Ишчи жадвалига фойда солиғига оид ёзувдан ташқари барча тузатувчи ёзувларни киритинг.
4. Тузатишдан кейинги синов баланс устунларини тўлдиринг ва тўғрилигини текшириш учун рақамларни жамланг.
5. Тузатилган синов балансидан молиявий ҳисоботларнинг тегишли устунларига суммаларни ўтказинг.
6. Молиявий-хўжалик фаолиятининг натижалари тўғрисидаги ҳисобот асосида фойда солиғининг суммасини ҳисобланг.
7. Солиқ бўйича ўтказмани беринг.
8. Тўланадиган солиқ суммасини якуний тузатувчи ёзув сифатида ёзинг ва синов балансини текширишни якунланг.
9. Молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги, тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботлар ва бухгалтерия баланси устунларини тўлдиришни охиригача етказинг.
10. Маълумотни молиявий ҳисоботлар шаклларига ўтказинг.
"СЮЗАН"КОМПАНИЯСИ
ТМЗларни узлуксиз ҳисобга олиш тизими
“Сюзан” ишлаб чиқариш корпорациясининг қуйидаги хўжалик муомалалари бўйича 2004 йил 31 декабр (ҳисобот даври охирига) бўлган тузатувчи ўтказмаларни бериш керак. Ҳар бир муомала учун тузатувчи ўтказмани беринг. Агар тузатувчи ўтказма берилиши керак бўлмаса нима учун керак эмаслигини тушунтиринг.

  1. Ишлаб чиқариш асбоб-ускунаси 450,000 ш.б. туради; у 2001 йил 1 июлда сотиб олинган эди. Мўлжалланган хизмат муддати – 12 йил ва унинг тугатиш қиймати 30,000 ш.б.га тенг. Эскиришни бир текисда ҳисоблаш усули қўлланади. 2004 йилда эскириш ҳали ҳисобланмаган.

  2. 2004 йил учун сотиш ҳажми 4,000,000 ш.б. ташкил этди, ва у ўз ичига 600,000 ш.б. кредитга сотишни олади. Компаниянинг олдинги тажрибасидан шу нарса маълумки, умидсиз қарзлардан зарарлар кредитга сотишнинг 0,25%ни ташкил этади. 2004 йилда шубҳали қарзлар бўйича резерв ҳисобланмаган.

  3. 2004 йилнинг бошида офис буюмларининг заҳираси 600 ш.б.ни ташкил этган. 2004 йил давомида 8,800лик офис буюмлари сотиб олинган ва ушбу суммага офис буюмлари бўйича харажатлар ҳисобварағи дебетланган. 2004 ил 31 декабрда офис буюмларининг заҳираси 400 ш.б.ни ташкил этди.

  4. 2004 йил 1 июлда компания 3 йиллик суғурта бўйича бўнак сифатида 2,160 ш.б. тўлаган, ва бу суммага олдиндан тўланган суғурта ҳисобварағи дебетланган. Лекин 2004 йил учун суғурта харажатлари ҳисобда акс эттирилмаган.

  5. 2004 йил 1 октябрда компания маълум бир офис жойини ижарага олгани учун ижара ҳақини тўлаган. Ижара тўлови 6 ой учун қилинган ва тўлов амалга оширилган пайтида ижара бўйича харажатлар ҳисобварағи бутун сумма 7,200 ш.б.га дебетланган.

  6. 2004 йил 31 июлда компания “Шарпстоун” банкидан 120,000 ш.б. кредит олган. Кредит бир йилга 9%ли ставка бўйича олинган. Фоизлар ҳали ҳисобланмаган.

  7. 2004 йил 1 январда тайёр маҳсулотлар заҳираси 200,000 ш.б.ни ва 2004 йил 31 декабрда - 260,000 ш.б.ни ташкил қилган. ТМЗларни узлуксиз ҳисобга олиш тизими натижалари бўйича сотилган маҳсулотлар таннархи 2,400,000 ш.б. ҳисобга олинган.

  8. Компания 2004 йил 1 апрелда ўз мулкининг битта қисмини (ерни) “Б.Р.Спиэр” компаниясига
    12 ойга 8,400 ш.б.га ижарага берди. Бу суммага бўнак сифатида олинган ижара даромади ҳисобварағи кредитланган. 2004 йил учун бу ижара бўйича даромад ҳали ҳисобга олинмаган.

  9. 2004 йил 31 декабрда ишчиларга ҳисобланиши керак бўлган, лекин ҳалигача ҳисобланмаган иш ҳақи 18,000 ш.б.ни ташкил этди. Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғини ҳисобга олманг.

  10. 2004 йил 30 сентябрда компания 60,000 ш.б. бошқа томонга қарз берди. Қарз бўйича йиллик ставка 10%га тенг ва 6 ойда тўланиши керак, фоизлар охирида тўланади. Пул маблағларинг ҳисобварағи 60,000 ш.б.га кредитланган ва 30 сентябрда шу суммага олинадиган векселлар ҳисобварағи дебетланган.

11) 2004 йил 1 январда корхонанинг ишлаб чиқариш материаллар заҳиралари 200 ш.б.ни ташкил этган. 2004 йил давомида 4,000 ш.б.га асосий материаллар сотиб олинган ва бу суммага ишлаб чиқариш материаллар заҳиралари ҳисобварағи дебетланган. 2004 йил охирида хақиқатда омборда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш материаллари 800 ш.б.ни ташкил этган.
12) 2002 йил 1 январда компания махсус ишлаб чиқариш дастгоҳини 60,000 ш.б.га сотиб олган; у ўз фойдали ишлатиш муддати давомида 60,000 дона маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин эканлиги ҳисобланган. Шунингдек, бу маҳсулот миқдорининг ишлаб чиқариш учун компанияга 5 йил кераклиги аниқланган. Ҳар йил қуйидаги маҳсулот миқдори ишлаб чиқарилган: 2002 йилда - 3,000; 2003 йилда - 7,000; ва 2004 йилда - 5,000. 2004 йилда бу дастгоҳнинг эскириши бўйича ҳисоб ёзувлари қилинмаган.
13) 2004 йил охирида 120 ш.б.лик почта маркаларининг мавжудлиги аниқланди. Бу маркалар сотиб олинган пайтида ҳар хил харажатлар ҳисобварағи дебетланган ва пул маблағлари ҳисобварағи кредитланган.

  1. 2004 йил учун мулк солиқлари 59,000 ш.б.ни ташкил этган. Бу солиқар 2005 йил 1 февралдан кечикмасдан тўланиши керак.

  2. Компания 2004 йил 1 декабрда банкдан 120,000 ш.б. кредитни олган. 9,5% йиллик ставкали 60 кунлик тўланадиган вексел ёзиб берилган.

  3. 2004 йил 1 июлда компания кейинги 12 ой учун 1,000 ш.б. шаҳар ҳокимиятига лицензия учун пул тўлаган. Ўша пайтда 1,000 ш.б.га пул маблағлари ҳисобварағи кредитланган ва лицензиялар бўйича харажатлар ҳисобварағи дебетланган.

  4. 2004 йил 1 мартда компания ўз президентига кредит бериб, 30,000 ш.б.лик олинадиган вексел олди. Кредит бир йилга берилган ва у бўйича 6% ли йиллик ставка белгиланган.

18) Компания ижрочи директорлар томонидан фойдаланадиган 3 автомобилга эга. 2004 йил 1 октябрда уларни таъмирлаш бўйича 6 ойлик шартнома имзоланган. Кейинги 6 ой учун 9,600 ш.б. бўнак тўланган ва таъмирлаш харажатлари тан олинган.

БОШ ЖУРНАЛ





САНА

Тасвирлаш

Турли белгилар

ДЕБЕТ

КРЕДИТ







БОШ ЖУРНАЛ





САНА

Тасвирлаш

Турли белгилар

ДЕБЕТ

КРЕДИТ










Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish