Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Чет эл корхоналарининг молиявий ҳисоботларини қайта ҳисоблаш



Download 2,89 Mb.
bet170/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

2. Чет эл корхоналарининг молиявий ҳисоботларини қайта ҳисоблаш
Ҳисобот берувчи корхона фаолиятининг ажралмас қисми бўлган чет эл бўлинмасининг молиявий ҳисоботларини юқорида қайд этилган стандартлар ва муолажаларни чет элдаги бўлинманинг операциялари ҳисобот бераётган корхона операциялари ҳисобланганидаги каби қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш лозим.
Чет эл бўлинмасининг молиявий ҳисоботларидаги алоҳида моддалар операциялар ҳисобот бераётган корхонанинг ўзи томонидан амалга оширилаётгани каби қайтадан ҳисобланади. Ер, бино ва жиҳозларнинг қиймати ва эскириши активнинг сотиб олиш кунидаги курсдан фойдаланилган ҳолда, агар актив ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинса, баҳо берилган санада мавжуд бўлган курсдан фойдаланилган ҳолда қайта ҳисобланади. Актив копланишининг ёки сотилишининг қиймати ушбу қопланишнинг қиймати ёки сотишнинг соф қиймати аниқланиши мумкин пайтда мавжуд бўлган айирбошлаш курси бўйича қайта ҳисобланади. Масалан, товар-моддий заҳиралар бирлиги сотилишининг соф қиймати чет эл валютасида аниқланганда, ушбу қиймат сотишдан олинган соф қиймат аниқланган сана ҳолатига мавжуд бўлган алмашиш курсидан фойдаланилган ҳолда қайта ҳисобланади. Бинобарин, ҳисобот даврининг охиридаги курсдан фойдаланилади.
Ҳисобот бераётган корхонанинг молиявий ҳисоботларида активнинг баланс қийматини сотиш қийматигача камайтириш учун тузатиш киритилиши, чет эл корхонасининг молиявий ҳисоботларига бундай тузатиш киритилиши талаб килинмаса ҳам, талаб килиниши мумкин. Ва, аксинча, чет эл бўлинмасининг молиявий ҳисоботларига киритилган тузатишларни ҳисобот бераётган корхонанинг молиявий ҳисоботларига киритиш талаб килиниши мумкин.
Ўзининг молиявий ҳисоботларига киритиш учун чет элдаги корхонанинг молиявий ҳисоботларини кайта ҳисоблашда ҳисобот бераётган корхона қуйидаги тамойилларни кўллаши лозим:
• чет элдаги корхонанинг пуллик ҳам, пуллик бўлмаган ҳам активлари ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг охири ҳолатидаги курси бўйича қайта ҳисобланиши лозим;
• чет элдаги корхонанинг даромад ва харажат моддалари, операция содир этилган сана ҳолатига қайта ҳисобланиши лозим, чет эл корхонаси ҳисоботни юкори даражадаги инфляция иқтисодига эга мамлакат валютасида тайёрлайдиган ҳолатлар бундан истисно; бундай ҳолатда даромадлар ва харажатларнинг моддаси ҳисобот даврининг охиридаги курс бўйича қайта ҳисобланади.
Чет эл корхонасининг молиявий натижаларини қайта ҳисоблаш қуйидагилардан вужудга келадиган курс фарқини тан олишга олиб келади:
(а) операциялар санасига валюта алмаштириш курси бўйича даромад ва харажатлар моддаларини ҳамда ҳисобот даврининг охирига курс бўйича активлар ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан;
(б) давр бошига чет эл корхонасига соф инвестицияни у олдин ҳисоботга киритилгандан фарқли алмаштириш курси бўйича қайта ҳисоблашдан;
(в) чет эл корхонаси хусусий капиталининг бошқа ўзгаришларидан.
3-мисол.
Америка компаниясининг Англияда жойлашган шўъба корхонаси чет эл корхонаси каби туркумланади. Куйида турли сана ҳолатига валюта алмашиш курслари келтирилган:
2001 йил 31 декабр 1 фунт стерлингов 1.60 АҚШ доллари
2001 бўйича ўртача курс 1.40 АҚШ доллари
оддий акциялар чиқарилган санага курс 2.00 АҚШ доллари
тақсимланмаган фойда учун олдинги ўртача курс 1.80 АҚШ доллари
2001 йил бўйича фунт стерлингдаги молиявий ҳисобот қуйидагича қайта ҳисобланади:


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish