Курс фарқи – бу бир хил миқдордаги чет эл валютасини ҳисоботларда ҳисобот валютасида (миллий валютада) турли валюта курслари бўйича акс эттириш натижасида вужудга келадиган фарқдир.
Курс фарқининг ҳисоби
Бухгалтерия ҳисобида дастлабки акс эттириш пайтида чет эл валютасидаги операциялар операция содир этилган кунга белгиланган курс бўйича қайта ҳисобланиб маҳаллий валютада баҳоланади. Операция содир этилган сана алоҳида операциялар турига боғлиқ бухгалтерия ҳисобининг стандартларига мувофик аниқланади.
Чет эл валютасидаги операциялар, маҳаллий валютада кайд этилиши билан бир каторда, шуниндек унинг номинали бўйича ҳисоб-китоб (тўлов) валютасида ҳам акс эттирилиши лозим. Бунинг учун турли, яъни кўрсаткичларни каср тарзида ёзиш ёки ҳисоб регистрларини иккинчи тўпламини юритиш усулларни кўллаш мумкин.
Баланс ҳисоботи санасига валюталар алмашуви натижасида курсдаги фарқлар қуйидагича акс эттирилади:
• чет эл валютасидаги пул маблағларининг моддалари, жумладан дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисобот даври якунланган сана ҳолатига курсни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий валютада акс эттирилиши лозим;
• дастлабки қиймати чет эл валютасида баҳоланадиган пул маблағлари бўлмаган моддалар, жумладан хусусий капитал, асосий воситалар, товар-моддий захиралар, номоддий активлар операция содир этилган сана ҳолатидаги курсдан фойдаланилган ҳолда маҳаллий валютада акс эттирилади.
Курс фарқини тан олиш Курс фарқлари хўжалик операцияси содир этилган сана билан ушбу операция бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилган сана ёки ҳисобот санаси ўртасидаги даврда вужудга келади.
Қуйидагилардан вужудга келадиган курс фарқлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади:
• чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ёки кредиторлик қарзини тўлик ёки қисман коплаш билан боғлиқ бўлган операциялар бўйича, агар ҳисоб-китоб санасида Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг курси ҳисобот даврида ушбу дебиторлик ёки кредиторлик қарзини бухгалтерия ҳисоби тизимида акс эттириш санасидаги курсдан, ёхуд ушбу дебиторлик ёки кредиторлик қарзи охирги марта қайта ҳисобланган олдинги ҳисобот даври бўйича молиявий ҳисобот тайёрланган санадаги курсдан фарқланса;
• хар бир ҳисобот санасига чет эл валютасидаги пул маблағлари қийматини қайта ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган операциялар бўйича ва ушбу ҳисобварақларда маблағлар ҳаракати бўйича ҳар бир операциядан олдин.
Курс фарқлари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда улар ҳисобланган санага тааллукли бўлган ва у бўйича молиявий ҳисобот тайёрланган ҳисобот даврида акс эттирилади. Курс фарқлари субъектнинг даромадлари ёки харажатларига киритилади ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимида субъект фаолиятидан олинган даромадлар ва харажатларнинг бошқа турларидан алоҳида акс эттирилади. Хеджирлаш Хеджирлаш – йўқотишларни олдини олиш ёки уларга тўсқинлик қилиш – чет эл валютасида битимлар бўйича ҳисоб-китоблар санасига талаб қилинадиган ёки нақд мавжуд бўлиши лозим бўлган ҳисоботдаги валютада суммаларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган битимлардир.