Маъруза: тафаккур режа



Download 105,21 Kb.
bet1/14
Sana23.02.2022
Hajmi105,21 Kb.
#134731
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
12-maruza mavzusi


Маъруза:
ТАФАККУР


Режа:

        1. Тафаккур ҳақида тушунча

        2. Тафаккур операциялари

        3. Тафаккур шакллари

        4. Тафаккур турлари

        5. Тафаккур сифатлари

        6. Тафаккур борасидаги психологик назариялар



Тафаккур ҳақида тушунча
Тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. Тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. Умуман олганда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. Ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. Демак, тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади.


Айнан тафакур орқали биз моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш имконига эга бўламиз. Шу боис дунёни билишда бевосита сезиш, идрок, тасаввур ва бавосита тафаккур муҳим роль ўйнайди.


Тафаккур тушунчасининг мазмун моҳияти психология дарсликларида олимлар томонидан турлича талқин қилинади. Жумладан, умумий психология дарсликларида тафаккурга берилган таърифлар турлича бўлиб унинг иккита ёки учта муҳим хусусияти таъкидлаб ўтилади, холос. Жумладан, П.И.Ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ, тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсонни тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради» деб таърифланади. Ушбу таърифда тафаккурнинг тўла, аниқ ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириши таъкидлаб ўтилади, холос, лекин унинг характерли хусусиятлари бевосита сўз ёрдами билан ифодаланиши муаллифнинг диққат марказидан четда қолган.
М.В.Гамезо томонидан «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади. У тафаккурнинг умумлашган сўз воситасида ва воситали атроф- муҳит ҳодисаларини акс эттира олишни таъкидлайди.
А.В.Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга қуйидагича таъриф келтирилади: «Тафаккур - ижтимоий сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилиш, уни бавосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёнидир».
В.В.Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга берилган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусиятлари ёритилган, холос. Худди шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари Ф.Н.Гоноболин, К.К.Платонов дарсликларида ҳам учрайди.
Келтирилган таърифлар орасида О.К.Тихомировнинг дарслигидаги таъриф нисбатан тўлиқроқ деб ҳисобланади. Унда тафаккур предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур - бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттиришни характерлайдиган умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларга ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат жараён, билиш фаолиятидир».
Ҳозирги вақтда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли-туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларнинг айримларига тавсифнома бериб ўтамиз. С.Л.Рубинштейн назариясига биноан тафаккурни психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмет, жараён, фаолият тариқасида намоён бўлишидир. Муаллиф тафаккур операциялари шаклларини шакллантиришда жараён, муаммоли вазиятни ҳал қилишда эса фикр юритиш фаолияти сифатида вужудга келишини чуқур таҳлил қилиб беради. С.Л.Рубинштейн тафаккур тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, уни субъект фаоллигининг пайдо бўлиши деб атайди.
А.Н.Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан мулоҳаза юритиб тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юритиш фаолияти эканлигини тан олади, лекин уни предметли-амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг тузилиши, фикр юритиш мотивацияси тўғрисидаги назарий методологик муаммоларни ўртага ташлайди.
П.Я.Гальперин фикрига кўра, тафаккур-бу ориентирлаш-тадқиқот фаолияти, ориентировка жараёндир, яъни ориентировка-жараён, ориентировка фаолият. Муаллиф психология фани интеллектуал масалаларни ечишда субъектнинг тафаккурига ориентировка қилиш жараёнини ўрганишга асосланадидеб тушунтиради. П.Я.Гальперин тафаккурнинг бошқа жиҳатларини ўзининг ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назариясидан келиб чиққан ҳолда ёритишга интилади.
А.В.Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим янгиликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни башорат қилиш, олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади.



Download 105,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish