1.8. Тушунтириш хатидаги ёритишлар Тушунтириш хатлари молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Улар ташқи аудиторлар томонидан текширилади ва ҳисоботлар тўлиқ бўлиши учун тақдим этилади.
Молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатлари:
(а) ҳисоботни тайёрлашнинг асоси тўғрисидаги ва аҳамиятли операциялар ва ҳодисалар учун танлаб олинган ва кўлланилган маълумотни тақдим этиши;
(б) молиявий ҳисоботнинг қаеридадир тақдим этилмаган, Стандартлар билан талаб килинадиган маълумотни ёритиши;
(в) молиявий ҳисоботнинг ўзида тақдим этилмаган, бирок хаққоний тақдим этилиши учун керакли бўлган кўшимча маълумот тақдим этилиши лозим.
Тушунтириш хатлари тартибга келтирилган кўринишда тақдим этилиши лозим. Балансдаги ҳар бир моддада, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларда ва пул маблағларининг оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда иловаларда уларга тааллукли бўлган ҳар қандай маълумот юзасидан қарама қарши изоҳлар амалга оширилиши лозим.
Ҳисоботнинг тушунтириш хатлари ҳисобот шаклларида келтирилган суммаларнинг изчиллик баёни ёки батафсилроқ таҳлиллардан ҳамда фойдаланувчилар учун фойдали бўлган қўшимча маълумотдан иборат бўлиши керак.
Тушунтириш хатлари одатда фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботни тушунишга ва уни бошқа компанияларнинг ҳисоботлари билан солиштиришга ёрдам берадиган қўйидаги тартибда тақдим этилади:
(а) бухгалтерия ҳисобининг Стандартларига мувофик эканлиги тўғрисида таъкидлаш;
(б) компания йиллик ҳисоботда тақдим этилган маълумот учун масъулдир. Жамланган молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига мувофиқ тайёрланган ва компания фаолиятининг барча муҳим натижаларини хаққоний тақдим этади;
(в) баҳолашнинг ва ҳисоб сиёсатининг қўлланилаётган негизи (асоси) тўғрисида маълумот;
(г) компания бухгалтерия ҳисобининг ички назорат тизими ёзма муолажалар ва ҳисоб сиёсати билан ушлаб турилади ва фаолият кўрсатади. Компанияда ички аудиторларнинг ходимлар жадвали мавжуд;
(д) молиявий ҳисобот шаклида тақдим этилган моддалар учун кўшимча маълумот моддалар тақдим этилган тартибда тақдим этилган;
(е) бошқа ёритишлар, жумладан:
(1) шартли ҳодисалар, шартномавий мажбуриятлар ва бошқа молиявий ёритишлар
(2) молиявий бўлмаган тавсифга эга маълумотларни ёритиш
Тушунтириш хатининг тизимини ўзгартириш учун салмоқли сабаблар бўлмагунга қадар у олдинги кўринишда сақланиб қолиши лозим.