Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Хизматларни бажаришда даромад ва харажатларни тан олиш



Download 2,89 Mb.
bet135/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Хизматларни бажаришда даромад ва харажатларни тан олиш
Шу вақтгача асосан моддий товарларни ишлаб чиқарувчи компанияларда битимларни ҳисобига урғу берилган эди. Кўп компаниялар хизмат кўрсатади ва улар бўйича даромадни тан олиш юқорида айтиб ўтилган маълум ҳолатлардагидек мураккабдир. Албатта, моддий товарларни сотиш бўйича ва хизматларни сотиш бўйича битимларда даромадни тан олишда сезиларли ўхшашлик мавжуд. Ушбу бўлимда хизматларни кўрсатишдан даромадни тан олишнинг тўрт усули кўриб чиқилади:

  1. Аниқ бажариш

  1. Мутаносиб равишда бажариш

  1. Тугалланган бажариш

  2. Инкассация

Аниқ бажариш усули битта ҳаракатни бажаришдан олинган хизматлар бўйича даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Масалан, кўчмас мулкга оид сотиш бўйича комиссион даромадни брокер кўчмас мулк бўйича битимни тугатганидан кейин олади, стоматолог тишни олиб ташлаш бўйича операцияни тугатганидан кейин даромад олади, кийимларни ювиш корхонаси ювиш жараёни тугаганидан сўнг даромадни олади.
Мутаносиб равишда бажариш усули кўп босқичли хизматларни бажаришдан олинган даромадни тан олиш учун қўлланилади. Мутаносиб равишда бажариш усули хизматларни бажарилиши даври ҳисобот даври чегарасидан чиққанда қўлланилади. Бу усулга мувофиқ даромад давр учун хизматларни мутаносиб равишда бажариш асосида тан олинади. Хизматлардан олинган даромадни мутаносиб равишда ўлчаш хизматларнинг ҳар хил тури учун турлича амалга оширилади:

  1. Хизматлар бажаришнинг бир хил босқичлари - ҳар бир шундай босқич бўйича хизматлардан олинган даромаднинг бир хил суммаси тан олинади. Мисол: ипотека банки томонидан ипотека бўйича ҳар ойлик тўловларнинг кайта ишланиши.

  1. Хизматлар бажаришнинг бир хил бўлмаган босқичлари - ҳар бир босқич бўйича хизмат кўрсатадиган субъектнинг бевосита харажатларига мутаносиб равишда хизматлардан олинган даромад тан олинади. Мисол: сиртқи мактабда дарс, имтихон, ўқишни ўтказиш.

  1. Бажаришнинг белгиланган муддати билан ўхшаш босқичлар – хизматлардан олинадиган даромадни тан олишнинг одатдаги усулидан қўлланиш кўпроқ маъқулдир. Мисол: белгиланган даврий тўлов ҳақи учун асбоб-ускунага хизмат кўрсатиш.

Тугалланган бажариш усули бир хил ёки бир хил бўлмаган бажариш босқичлар туркумларини амалга оширишдан олинган хизматлардан даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади ва бунда охирги ҳаракат шунчалик муҳимки, хизматларни кўрсатишдан олинган даромад охирги босқич амалга ошгандан кейин ишлаб топилган деб ҳисобланади. Масалан, юкни ўраш, юклаш, транспортда ташиш ва етказишни бажарадиган юк ташиш бўйича компания даромадни фақат юк етказилгандан кейин тан олади.
Инкассация усулига мувофиқ даромад нақд пул маблағлари олинганида тан олинади. Инкассация усули ноаниқлик даражаси катта ёки харажатлар сметаси даромадларга нисбатан ишончсиз бўлганида хизматлардан олинган даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бундай усул товарларни сотиш бўйича харажатларни қоплаш усулига ўхшайди.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish