Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Вақтинчалик фарқларнинг солиқ самараси ҳисоби



Download 2,89 Mb.
bet143/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

3. Вақтинчалик фарқларнинг солиқ самараси ҳисоби
Ҳисобот даври солиқларини тўлаш бўйича ҳаражатлар муддатини узайтириш усули ёки мажбуриятлар усулини қўллаш билан вақтинчалик фарқларнинг солиқ самараси ҳисоби асосида аникланиши зарур.
Вақтинчалик фарқларнинг солиқ самараси ҳисобининг бухгалтерия усулларига мувофиқ, даромад солиқлари корхона томонидан даромадлар олишда қилинган харажатлар деб қаралади ва тегишли даромад ва харажатлар вужудга келган даврда ҳисобланади. Вужудга келаётган вақтинчалик фаркнинг солиқ самараси молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиқлар тўлаш бўйича харажатларга киритилади, балансда "Муддати узайтирилган солиқлар" моддаси бўйича акс эттирилади ва вақтинчалик фарқларни солиқ ставкасига қўпайтирилган суммасига тенг бўлади.
3.1. Мажбуриятлар усули
Мажбуриятлар усулига мувофиқ, вақтинчалик фарқларнинг кутилаётган солиқ самараси балансда, ўзида келгуси солиқларнинг узоқ муддатли тўловини ифодалайдиган ёки "Муддати узайтирилган солиқ бўйича мажбуриятлар" моддаси бўйича мажбурият сифатида, ёки "Муддати узайтирилган харажатлар - солиқлар" моддаси бўйича активлар сифатида акс эттирилади. Муддати узайтирилган солиқлар қолдиғи даромад солиғи ставкасининг ўзгарганига мос равишда тузатилади.
Мажбуриятлар усулига асосан, ҳисобот даври солиқларини тўлаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
(а) ҳисобланган тўланадиган солиқлар;
(б) жорий даврда пайдо бўладиган ёки ҳисобдан чиқариладиган вақтинчалик фарқларга мувофиқ тўланадиган ёки бўнак тариқасида тўланган деб ҳисобланадиган солиқлар суммаси;
(в) даромад(фойда) солиғи ставкаларининг ўзгаришини акс эттириш учун зарур бўлган балансда "Муддати узайтирилган солиқлар" моддаси бўйича тузатишларни.
Масалан, фараз қиламиз, корпорация ўзининг фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботида фойда солиғи бўйича харажатларни 119,000 ш.б., фойда солиғи бўйича ҳақиқий қарздорлик эса 92,000 ш.б. акс эттирган. Солиқ самараси ҳисоби усули қўлланилганда, давом этаётган фаолиятдан олинган фойдага мувофиқ фойда солиғи бўйича харажатларни акс эттирувчи ўтказма қуйидаги кўринишга эга бўлади:
31 декабр Фойда солиғи бўйича харажатлар 119,000
Фойда солиғи бўйича қарздорлик 92,000
Муддати узайтирилган фойда солиғи 27,000

Бошқа йилларда фойда солиғи бўйича қарздорлик фойда солиғи бўйича харажатлардан кўпроқ бўлиши мумкин. Бундай вазиятда айнан шу ўтказма берилади, фақат фарқи шундан иборатки “Муддати узайтирилган фойда солиғи” ҳисобварағи дебетланади.
“Муддати узайтирилган фойда солиғи” ҳисобварағи, ушбу ҳисобварақ учун одатий бўлган кредит қолдиғига эга бўлса, у балансда мажбурият сифатида тавсифланади, бу қачон вақтинчалик фарқларни қайтарилиши (тескари самара) кутилишига боғлиқ. Масалан, агар фойда солиғининг муддати узайтирилиши молиявий ҳисобот тузиш мақсадида кейинги йилда ҳисобга олинадиган харажатлар туфайли пайдо бўлган бўлса, унда биринчи йилда берилган муддати узайтирилиши иккинчи йилда бекор қилинади. Бунда биринчи йилда муддати узайтирилган фойда солиғи жорий мажбурият сифатида тавсифланади. Бошқа томондан, агар муддати узайтирилган солиқ бир йилдан ошган муддатда бекор қилиниши кутилса, унда муддати узайтирилган фойда солиғи узоқ муддатли мажбурият сифатида тавсифланади. Бундай вазият, агар фойда солиғини муддати узайтирилиши бир йилдан ошган фойдали хизмат муддатига эга бино ва ускуналар амортизациясини ҳисоблаш усулларидаги фарқлар натижасида пайдо бўлиши мумкин. Бошқа сўз билан айтганда, солиқларни муддати узайтирилишига сабаби бўлган операциянинг тавсифи, ва уларни бекор қилиш бўйича кутилаётган муддатга мувофиқ, фойда солиғи тўланиши юзасидан мажбурият узоқ муддатли ёки қисқа муддатли мажбуриятлар каби тавсифланади.
«Муддати узайтирилган фойда солиғи» дебет қолдиғига ҳам эга бўлиши мумкин. Унда у актив сифатида тавсифланади. Бундай ҳолатда компания фойда солиғини бўнак тариқасида тўлаган ҳисобланади, чунки фойда солиғининг тўланган умумий суммаси ҳаражатларга киритилган фойда солиғидан ошиб кетади. Дебетли қолдиқни узоқ муддатли ёки қисқа муддатли сифатида тавсифланиши мажбуриятларни тавсифланиши каби амалга оширилади, бироқ актив суммасига қарашли айрим чекловлар мавжуд, улар мураккаброқ курсларда кўриб чиқилади.
Ҳар йили “Муддати узайтирилган фойда солиғи” ҳисобварағининг қолдиғи, кутилаётган актив ёки мажбурият жорий даврда бўлган ўзгаришларни аниқ акс эттирилганлигини аниқлаш учун, қайта кўриб чиқилади. Агар солиқ қонунчилигида ўзгаришлар пайдо бўлса, ҳисобварақ қолдиғини амалдаги қонунчиликка мувофиқ қилиш учун тегишли тузатувчи ўтказмалар берилади. Масалан, корпоратив фойда солиғи ставкасини пасайиши муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари мавжуд бўлган компания келгуси йилда “Муддати узайтирилган фойда солиғи” ҳисобварағининг кредит қолдиғидаги қийматдан камроқ суммада солиқни тўлашини билдиради. Бунинг натижасида компания мажбуриятни камайтириш мақсадида «Муддати узайтирилган фойда солиқлари» ҳисобварағини дебетлайди, «Фойда солиғи ставкасини камайишидан олинган фойда» ҳисобварағини кредитлайди. Мазкур кредитли ёзув фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган фойдани кўпайтиради. Агар келажакда солиқ ставкаси ошадиган бўлса, унда зарар акс эттирилади, ва муддати узайтирилган солиқ мажбурияти кўпайтирилади.
Ҳар қандай алоҳида олинган йилда компания тўлайдиган фойда солиғи суммасини ҳисоблаш учун, ушбу йилнинг муддати узайтирилган (молиявий ҳисоботга изоҳларда акс эттирилган) фойда солиғини молиявий ҳисоботларнинг изоҳларидан, шунингдек акс эттирилган харажатлардан айрилади (ёки харажатларига қўшилади, бундай вазият ҳам бўлиши мумкин). Кейинги йилларда муддати узайтирилган фойда солиқларининг суммаси солиқ қонунчилиги ва ставкаларни ўзгаришига қараб ўзгартирилади.
Мисол:
2004 йилда ҳуқуқий шахс 3,000 минг. ш.б. бухгалтерия даромадини олган. Фарқлар қуйидагиларни ташкил этди, минг. ш.б.:
Амортизация (500)
Қимматли қоғозлар сотилишидан қопланмаган зарар 400
Доимий фарқлар 200
Солиқ ставкаси 30 %, аммо кейинги йилда у 35 %ни ташкил этади. 2004 й.01.01. муддати узайтирилган солиқ бўйича кредитли қолдиқ - 90 минг ш.б., бу вақтинчалик фарқ бўйича (300) минг ш.б. солиқ самарасидир.
Солиқ тўловини таркибий қисмларини аниқлаймиз:
1. Солиққа тортиладиган даромад 3,000+200+400-500=3,100 минг. ш.б.
Тўланадиган солиқ 3,100 х 30 %=930 минг. ш.б.
2. Солиқ самараси
Умумлаштирилган вақтинчалик фарқлар 400+ (500)=(100)
Агар ставка ўзгармаса, (100) х 30 % = (30), аммо даромад солиғининг ставкаси кейинги йилда ўзгарганлиги учун, солиқ самараси (100) х 35 % = (35)ни ташкил этади
3. Муддати узайтирилган солиқни тузатиш
Аввалги йил охирида муддати узайтирилган даромад солиғи 30%ли ставка бўйича ҳисоблангани туфайли [(300) х 30 % = 90], энди биз ўзгарган ставка 35%га тузатиш киритишимиз керак [(300) х 35 % - (300) х 30 % = (15)]
Барча таркибий қисмларни бухгалтерия ёзувларида акс эттирамиз:

Даромад солиғи бўйича ҳаражатлар 980,000


Тўланадиган солиқлар 930,000
Муддати узайтирилган солиқ – вақтинчалик фарқлар 35,000
Муддати узайтирилган солиқ - ставкани ўзгариши 15,000
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг «Даромад солиғи бўйича ҳаражатлар» сатрида 980 минг.ш.б. суммасини акс эттирамиз, йиллик жамғарилган даромад ҳақидаги декларациясида эса - 930 минг ш.б.
Даромад солиғини молиявий ҳисоботларда қуйидагича акс эттириш лозим:

  • жорий вақтда тўланиши лозим бўлган даромад солиқларини мажбуриятлар деб таснифлаш керак;

  • келгусида тўланиши кутилаётган ёки улар бўйича келгусида солиқ имтиёзи берилиши мумкин бўлган муддати узайтирилган солиқлар акциядорлик капиталга киритилмайди ва балансда активлар ёки мажбуриятлар моддалари бўйича акс эттирилади.

Даромад (фойда) солиғи суммасини мажбуриятлар усули бўйича аниқлаш ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга қуйидаги таркибий қисмлар билан биргаликда киритиш керак:

  • вақтинчалик фарқлар;

  • доимий фарқлар.

Даромад (фойда) солиғини тўлаш бўйича харажатлар - бу жорий фаолиятдан олинган, компаниянинг фойдасига олиб бориладиган харажатлардир. Бу харажатлар суммаси фирманинг ҳақиқатдан тўлаган солиқ суммасига тенг бўлиши ҳам мумкин, тенг бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу сумма Солиқ Кодексига асосан аниқланади. Кўпчилик кичик фирмалар учун солиқларни ҳисоблаш учун керакли бўлган усул асосида бухгалтерия ёзувларини юритиш қулайроқдир. Шундай қилиб, Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган солиқларни тўлаш харажатлари бюджетга тўлаш лозим бўлган солиқ суммасига тенг бўлади. Бундай амалиёт одатда умумқабул қилинган стандартларга биноан ҳисобланган фойда ва солиқ идоралари услуби бўйича ҳисобланган фойда орасида моддий фарқлар бўлмаганда ўринлидир.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish