Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet1/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар




Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати


А


Актуар ҳисоб-китоблар (суғуртада) - тариф ставкаларини ҳисоб-китоб қилишнинг иқтисодий-математик методлари мажмуи. Суғурта фондини вужудга келтиришда (яратишда) ҳар бир суғурталанувчининг (суғурта қилувчининг) иштирок этиш салмоғини аниқлаб беради, яъни тузилган суғурта шартномасига мувофиқ тариф ставкаларининг ўлчамини аниқлайди.
Акционерлик жамияти – хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири. Унинг капитали акцияларни жойлаштириш орқали шаклланади. Акционерлик жамиятлари пул жамғармаларининг ишлаб чиқариш инвестицияларига айланишига имкон беради. Акцияларни чиқариш капитални мобилизация (жалб) қилишнинг энг самарали шаклларидан биридир. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бу корхоналар фаолият кўрсатишининг асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади.
Акция – акционерлик жамиятининг капиталига улушнинг киритилганлиги хусусида маълумот ва унинг эгасига дивиденд кўринишидаги даромадни олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоз.
Акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар курси – акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг фонд биржасидаги баҳоси. Курс дивиденд, фоиз миқдорига тўғри ва ссуда фоизининг даражасига тескари пропорционал боғлиқликда бўлади.
Амортизация фонди – маҳсулотнинг таннархи таркибига киритиладиган амортизация ажратмалари ҳисобидан корхонада яратиладиган (вужудга келтириладиган, шакллантириладиган) пул маблағлари фонди.
Айланма касса маблағи меъёри - молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган энг кам миқдори.
Акцизлар – кенг истеъмол товарлари ва хизматларидан олинадиган эгри (билвосита) солиқларнинг турларидан бири. Тегишли маҳсулотнинг баҳоси, хизматнинг ҳақи ёки тарифнинг таркибига киритилади. Одатда юқори рентабелли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг юқори фойдасини бюджетга олиш учун сотилаётган маҳсулотларнинг сотиш баҳосига давлат томонидан ўрнатилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган акциз тўланадиган маҳсулотларга акциз солиғи солинади. Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқараётган ёки бундай маҳсулотларни импорт қилаётган юридик ва жисмоний шахслар бюджетга акциз солиғини тўлайди. Акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бундай товарлар жумласига ичимлик спирти, ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари, узум виноси, конъяк, шампан виноси, пиво, икра, тамаки маҳсулотлари енгил ва юк автомобиллари, зеби-зийнат буюмлари, нефть ва нефть маҳсулотлари ҳамда шу кабилар киради. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарлар учун уларнинг қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолдаги (акциз солиғи суммасини ўз ичига олган) қиймати ёки маҳсулотнинг табиий ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish