Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet4/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Бюджет ташкилоти - зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш кўзда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти.
Бюджетдан ташқари (нобюджет) фондлар – а) ижтимоий: ижтимоий суғурта фонди; пенсия фонди; бандлик фонди; мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди, б) ноижтимоий: йўл фонди; экология ва бошқа мақсадли фондлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси бюджет тизимида консолида-цияланади.
Бюджет тузилмаси – бюджет тизими тузилишини ташкил этиш ва принципларини, унинг таркибий тузилмасини, улар алоҳида бўғинлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодалайди. Давлат тузилиши билан аниқланади. Ўзбекстон Республикасининг бюджет тузилмаси а) Давлат бюджети; б) республика бюджети ҳамда в) Қорқалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли фондлари жамланади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда респу-бликага (Қорақалпоғистонга) бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини, вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини ва вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини, туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетини, туманга бўйсунувчи шағарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетини ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Бюджет тизими – турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва уларни тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ифодалайди. Мамлакатнинг бутун ҳудудида амал қиладиган, иқтисодий муносабатлар ва юридик нормаларга асосланган барча бюджетларнинг мажмуи. Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади.
Бюджет тизимининг асосий принциплари - бюджет таснифи тизими, ҳисобга олиш-бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги; бюджет тузилишининг маъмурий-ҳудудий тузилишга мувофиқлиги; турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги; Давлат бюджетининг баланслилиги; давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлар (моддалао) бўйича режалаштириш; Давлат бюджети харажатларини тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида сарфлаш; барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллигидан иборат.
Бюджет тизимини бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари – Давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этиш, Давлат бюджетининг ижросини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, давлат мақсадли фондлари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси тасдиғига киритиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлардан иборат.
Бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ваколатлари - давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш (шакллантириш), Давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджет маблағлари тушуми ва сарфининг тартибини белгилаш ҳамда назоратини амалга ошириш, республика бюджети харажатларини амалга ошириш, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш, бюджет маблағлари олувчиларнинг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ўз ичига олади.
Бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари – а) Қорақалпоғистон Респу-бликаси Жуқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари: белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетга тушадиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва тўловлар миқдорини ҳамда улар бўйича имтиёзларни белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда бошқа ваколатларни амалга ошириш; б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар: Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари қабул қилиши учун тақдим этиш ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, бюджетга тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа бошқа ваколатлардан иборат.
Бюджет трансферти – бюджетдан юридик ва жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари.
Бюджетларга (Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларга) чекловлар - қуйидагилардан иборат: 1) Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларнинг дефицитли бўлишига йўл қўйилмайди; 2) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни тасдиқлаш ва ижро этишда: а) қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобидан фондлар ташкил этишга; б) маблағ жалб қилишни амалга оширишга (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно); в) ўз бюджетлари харажатларига тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган ортиқча маблағ сарфлашга (қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно); г) бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ка кафилликлар беришга; д) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди.
Бюджетлараро муносабатлар - давлат ҳокимият органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ўртасида муносабатлар.
Бюджет ҳуқуқи - мамлакат бюджет тузилишининг (қурилишининг) асосларини, мамлакатнинг бюджет тизимига кирувчи бюджетларни тузиш, кўриб чиқиш (муҳокама қилиш), тасдиқлаш ва ижро этиш тартибини аниқловчи юридик меъёрлар мажмуи.
Биржа солиғи - биржа обороти (айланмаси)дан олинадиган солиқ. Пропорционал ставкалар бўйича олиниб, унинг даражаси битимлар суммасига нисбатан 1%дан 2,5% гача тебранади. Унинг солиққа тортиш объекти бўлиб, фонд биржасидаги қимматбаҳо қоғозлар обороти (айланмаси) ҳисобланади. Солиққа тортишда асос сифатида қимматбаҳо қоғозлар бўйича битимларнинг имзоланиши майдонга чиқади. Солиқнинг икки хил кўриниши бўлиши мумкин: а) биржа обороти (айланмаси)дан олинадиган республика солиғи. Унинг солиққа тортиш объекти – фонд биржасидаги қимматбаҳо қоғозлар обороти (айланмаси)нинг ҳажми. Солиқ республика бюджетига бориб тушади; б) биржа маҳаллий солиғи. Бу биржада содир бўладиган қимматбаҳо қоғозлар битими бўйича йиғимдан иборатдир.
Бириктирилган даромадлар – ўзларининг тегишли бюджетга бириктирилганлигига қараб тўлиқ ёки қатъий белгиланган ҳиссада (фоизда) доимий равишда ёки маъум бир муддат давомида у ёки бу бюджетга тушувчи даромадлар (солиқлар).
Боқиманда – белгиланган муддатда бюджетга ўтказилмаган ва сўзсиз ундирилиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловнинг суммаси.
Божхона божлари - маълум бир мамлакатнинг ҳудудига маҳсулотларни киритиш, ундан чиқариш ва олиб ўтишда ундириладиган истеъмол солиқларидан бири. Уларнинг асосий мақсади даромад олиш бўлмасдан, балки ички бозорни, миллий саноатни ва қишлоқ хўжалигини ҳимоя қилишдир. Давлат иқтисодий (молия-солиқ) сиёсатининг инструменти сифатида майдонга чиқади. Импорт қилинадиган маҳсулотларнинг баҳоси билан ички бозордаги худди шунга ўхшаш маҳсулотларнинг баҳосини тенглаштириши лозим. Одатда, маҳсулотлар баҳосидан олинади. Бунинг учун, айрим ҳолларда, махсус меъзонлар (масалан, оғирлик, майдон) ҳам қўлланилиши мумкин.
Божхона божларининг ставкалари – ҳукумат томонидан ўрнатилиб, ягона ҳисобланади ва чегарадан маҳсулотларни олиб ўтувчи шахсларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгармасдир. Ташқи иқтисодий фаолиятни оператив равишда тартибга солишнинг инструменти бўлиб хизмат қилади. Уларнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин: а) адвалор ставкалар (бож ундириладиган маҳсулотларнинг бож қийматига нисбатан фоизда ўрнатилади); б) махсус ставкалар (бож ундириладиган маҳсулотнинг бирлигига нисбатан аниқланади); в) комбинациялаштирилган ставкалар (бож ундиришнинг дастлабки икки варианти биргаликда қўлланилади).
Бож декларацияси – миллий қонунчиликнинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилган, ўзида чегарадан ўтаётган юклар (экспорт ёки импорт қилинаётган маҳсулотлар, пассажир юки, унинг қўлидаги юки, бойликлар ва валюталар) тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган ҳужжат. Бу ҳужжат юкни давлат чегараси орқали ўтказиб юришда асос бўлиб ҳисобланади. Декларация божхонага қонунда белгиланган муддатларда (бир кундан икки ҳафтагача маҳсулот божхонага етиб келган кунни ҳам ҳисобга олган ҳолда) тақдим этилиши лозим. Декларацияда божхонага қабул қилинган маҳсулотнинг юк ҳужжати номери, маҳсулотнинг тариф номи ёки бож тарифининг тегишли моддасига асосланиш (суяниш), маҳсулот партиясининг қиймати ва баҳоси ҳамда уларга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кабилар ўзининг аксини топиши шарт. Бож декларациясининг шакли маҳсулотнинг божга тортилиш ёки тортилмаслигига боғлиқдир.



Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish