Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар


Е Ер учун тўловларнинг шакллари



Download 77,25 Kb.
bet6/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Е

Ер учун тўловларнинг шакллари – ер солиғи, ижара ҳақи ва ернинг норматив баҳосидан иборат. Ернинг эгалари, ернинг мулкдорлари ва ердан фойдаланувчилар йиллик ер солиғига тортилади. Ижарага берилган ер учун ижара ҳақи олинади. Қонунда кўзда тутилган ҳолларда сотиб олиш ва банкдан кредит олиш учун гаров сифатида ердан фойдаланилганда ернинг номатив баҳоси белгиланади (ўрнатилади).
Ер солиғи – ер эгалари, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар тўлайдиган солиқ. Унинг миқдори ер эгалари, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар хўжалик фаолиятининг натижаларига боғлиқ бўлмасдан, балки бир йил учун ер бирлигига нисбатан барқарор тўловлар кўринишида ўрнатилади. Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар бу солиқнинг тўловчиларидир. Солиқнинг ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили биринчи январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоьблаб чиқарилади ва солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ер участкаси жойлашган ҳудуддаги солиқ органига жорий йилнинг биринчи февралигача тақдим этилади. Юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) солиқ йилнинг ҳар чорагида иккинчи ойнинг 15-кунигача тўланса, қишлоқ хўжалиги корхоналари бу солиқни бир йилда бир марта – ҳисобот йилининг 15-декабригача тўлайдилар. Бу муддат жисмоний шахслар учун жорий йилнинг биринчи ноябригача белгиланган.
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ - бу солиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар қазиб олишни, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тўлайдилар. Унинг объекти бўлиб фойдали қазилмалар қазиб олиш ҳажми, техноген ҳосилаларнинг ҳажми, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари ҳажми, рангли тошлар хом ашёси, палеонтология қолдиқлари ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаш учун бериб қўйилган ер қаъри участкаси майдони ҳисобланади. Солиқнинг ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ернинг норматив баҳоси - ҳисобли қоплаш муддати давомида олиниши лозим бўлган потенциал даромаддан келиб чиққан ҳолда маълум сифатдаги ва жойдаги ер участкасининг қийматини ифодалайдиган кўрсаткич. Ерни мулк сифатида бериш учун, унга нисбатан жамоа-ҳиссали мулкни ўрнатиш учун, мерос сифатида бериш, тақдим этиш, банк кредитини олиш учун ер участкасидан гаров сифатида фойдаланилганда ер муносабатларини иқтисодий тартибга солишни таъминлаш учун жорий этилган. Одатда ернинг норматив баҳоси ер майдони бирлигига тўғри келувчи ер солиғининг 50 марталик ҳажми миқдорида ўрнатилади. Бу баҳо ҳисобланаётган пайтда ер солиғи бўйича берилган имтиёзлар инобатга олинмайди.
Ер учун ижара ҳақи - унинг ҳажми (ўлчами), шартлари ва ўтказиш муддатлари шартномага мувофиқ ўрнатилади. Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар ижарага олинганда унинг миқдори ижараланган участкалардан олинадиган ер солиғининг суммасидан ошмаслиги керак. Ер учун ижара ҳақи алоҳида ёки бутун ижарага олинган мулкнинг ижара ҳақи таркибида ҳам олиниши мумкин. Лекин бу ҳолда ҳам ер учун ижара ҳақи, албатта, маҳаллий бюджетнинг даромадига ўтказилиши керак.



Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish